Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Хусан Атамуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий ишбилармонлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида минтақани комплекс ривожлантириш», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1337.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Ибодуллаев Дилшад Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятини ишбилармонлик муҳитини фаоллаштириш асосида комплекс ривожлантиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ишбилармонлик салоҳиятини юксалтириш манбаларини аниқлаш (маҳоратли тадбиркор - 68 фоиз, салоҳиятли тадбиркор -20 фоиз) асосида минтақани комплекс ривожлантиришни ташкилий-иқтисодий модели таклиф этилган;
минтақада ҳукумат қарори билан бешинчи тоифага киритилган (Қизириқ, Бандиҳон, Музрабод) туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликка қулай шарт-шароитлар яратиш кластер тизими  ишлаб чиқилган;
минтақада ишбилармонлик муҳитини фаоллаштиришда кичик бизнесни стратегик ривожлантириш ҳудудлари (Олтинсой, Бойсун, Денов, Узун туманлари), коворкинг марказлари (Термиз ва Бойсун шаҳарлари, Шеробод, Бойсун туманларида), маҳаллаларни ихтисослашуви негизида микромарказлар (Ангор, Бандиҳон, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Сариосиё, Шўрчи туманларида) ташкил қилиш асосланган;
минтақани ялпи ҳудудий маҳсулотини ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий ишбилармонлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш  асосида минтақани комплекс ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий ишбилармонлик салоҳиятини юксалтириш манбаларини аниқлаш (маҳоратли тадбиркор - 68 фоиз, салоҳиятли тадбиркор -20 фоиз) асосида минтақани комплекс ривожлантиришни ташкилий-иқтисодий модели бўйича таклиф халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021-йил 15- июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-29-7-8-0-К/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 26-апрелдаги   07-07/142- сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошиши Сурхондарё вилоятининг 2023-йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 7,8 трлн, сўмлик 512 та инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш имконини берган;
минтақада ҳукумат қарори билан бешинчи тоифага киритилган (Қизириқ, Бандиҳон, Музрабод) туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликка қулай шарт-шароитлар яратиш кластер тизими бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 31-майдаги “2022-2026-йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 26-апрелдаги 07-07/142-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу туманларни юқори тоифага ўтказиш имкониятлари асосланган ва кластер тизимини такомиллаштириш имкониятини берган;
минтақада ишбилармонлик муҳитини фаоллаштиришда кичик бизнесни стратегик ривожлантириш ҳудудлари (Олтинсой, Бойсун, Денов, Узун туманлари), коворкинг марказлари (Термиз ва Бойсун шаҳарлари, Шеробод, Бойсун туманларида), маҳаллаларни ихтисослашуви негизида микромарказлар (Ангор, Бандиҳон, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Сариосиё, Шўрчи туманларида) ташкил қилиш бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 27-августдаги “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 119-8-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 26-апрелдаги 07-07/142-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф орқали кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича жами 5,2 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилган;
минтақани ялпи ҳудудий маҳсулотини ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 31-майдаги “2022-2026-йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 26-апрелдаги   07-07/142-сон маълумотномаси). Натижада, 2026-йилга келиб ЯҲМ ҳажми 1,4 баробарга ва кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 2 баробарга ошиши прогноз қилиниб, Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш даражасини олдиндан аниқлаш ва самарали режалаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish