Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Дурдона Равшановнанинг
Фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион  ёндашув асосида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида тадбиркорлик компетенсияларини шакллантириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам B2023.3.DSc/Ped238.    
Илмий маслаҳатчи:       Ходжабаев Анарбой Рустамович,    педагогика фанлари доктори, 
профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида тадбиркорлик компетенсияларини шакллантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида ижтимоий-иқтисодий шароитда тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришнинг амалиётга йўналтирилган тузилмаси компонентлар мазмуни педагогик тамойиллар ва инновацион методологик ёндашувларни киритиш асосида интеграциялашган тадбиркорлик  компонентлар мазмуни такомиллаштирилган; 
профессионал таълим тизими ўқувчиларида тадбиркорлик компетенсиясини шакллантириш усуллари, воситалари (ролли ўйинлар, старт-уп лойиҳалар, бизнес саёҳатлар, амалий иш дафтари, иқтисодий масалалар тўплами) ва илмиу педагогик, методик-техник, ахборот-дастуриу дидактик шарт-шароитларни такомиллаштириш орқали ўқувчиларнинг тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришнинг ташкилий тузилмавий модели мазмунан модернизациялаштирилган; 
профессионал таълим тизимида ўқувчиларни “Мобиле-леарнинг”, БОЙД (Бринг ёур оwн девиcе – таълимда мобил қурилмадан фойдаланиш) технологиялари орқали таълимни рақамлаштириш тамойиллари асосида тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришга қаратилган бизнестадбир.уз электрон платформаси ҳамда унинг мултимедиа ресурсларидан иборат ташкилий компонентлар мазмуни такомиллаштирилган; 
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг таянч, метакомпетенсия ва махсус тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришга қаратилган таркибий компонентлар иерархиясини ишлаб чиқиш орқали инновацион таълим методлари ва технологиялари (“Тадбиркорлик ғилдираги” “5 W”, блендед леарнинг, филиппед cласс, cасе студй ва иқтисодий вазиятларни таҳлил қилиш, медиатаълим, дастурлаштирилган таълим ва б.қ.) интеграциясини таъминлаш асосида ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси ҳамда мобил-дидактик таъминоти такомиллаштирилган; 
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг тадбиркорлик компетенсияларини шаклланганлигини баҳолашнинг дидактик ҳамда мотивацион, интелектуал, амалий-фаолиятли, рефлекция ва креатив мезонлари, креатив, продуктив, репродуктив даражалари ва кўрсаткичларини аниқлашга  қаратилган мобил дидактик ресурслар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион  ёндашув асосида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида тадбиркорлик компетенсияларини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида ижтимоий-иқтисодий шароитда интеграциялашган тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришнинг амалиётга йўналтирилган тузилмаси компонентлари мазмуни педагогик тамойиллар, инновацион методологик ёндошувларни такомиллшатиришга доир таклифлари “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 89-05-179-сон маълумотномаси). Мазкур, таклифлар профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
профессионал таълим тизимида ўқувчиларни “Мобиле-леарнинг”, БОЙД (Бринг ёур оwн девиcе – таълимда мобил қурилмадан фойдаланиш) технологиялари орқали таълимни рақамлаштириш тамойиллари асосида тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришга қаратилган бизнестадбир.уз электрон платформасидан фойдаланиш бўйича методик тавсиялардан “Ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва ўз ўзини бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини (онлайн веб-портал) яратиш” номли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 89-05-179-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришга қаратилган платформанинг мултимедиа ресурсларидан иборат ташкилий компонентлари ишлаб чиқилган; 
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг таянч, метакомпетенсия ва махсус тадбиркорлик компетенсияларини шакллантиришга қаратилган таркибий компонентлар иаерархиясини ишлаб чиқиш орқали инновацион таълим методлари (“Тадбиркорлик ғилдираги” “5 W”, блендед леарнинг, филиппед cласс, cасе студй ва иқтисодий вазиятларни таҳлил қилиш, медиатаълим, дастурлаштирилган таълим ва б.қ.) интеграциясини таъминлаш асосида ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси “Ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва ўз ўзини бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини (онлайн веб-портал) яратиш” номли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 89-05-179-сон маълумотномаси). Натижада инновацион ёндошув асосида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг тадбиркорлик компетенсиясини шакллантиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминоти такомиллшатирилган;
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг тадбиркорлик компетенсияларини шаклланганлигини баҳолашнинг дидактик ҳамда мотивацион, интелектуал, амалий-фаолиятли, рефлекция ва креатив мезонлари, креатив, продуктив, репродуктив даражалари ва кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган таклифлар “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 89-05-179-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг тадбиркорлик компетенсиясини шаклланганлик даражаларини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish