Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиева Камола Исақали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида креатив салоҳиятни шакллантириш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2125.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Курбаниёзова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Нажмиддинова Ҳилола Ёқубжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида креатив салоҳиятни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
креатив салоҳият шахснинг ёш ва индивидуал ўзига хосликлари уйғунлашадиган ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги ва ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлик даражасини ифода этиши ҳамда когнитив (интеллект, билимлар), конатив (когнитив услуб, шахсий хусусиятлар, мотивация), эмоционал, креатив муҳит каби омиллар таъсирида шаклланиши функсионал ёндашувга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда креатив салоҳиятни шакллантириш технологияси “4К” (критик (танқидий) фикрлаш), креативлик, коммуникация, кооперация) компетенсиялари асосида креатив ва танқидий фикрлашнинг таксономик параметрларига (тадқиқ этиш, тасаввур қилиш, бажариш, таҳлил қилиш ва баҳолаш) мувофиқ равишда топшириқларнинг қийинлик даражасига кўра шартли уч гуруҳига (содда, ўртача мураккабликка эга, мураккаб) доир педагогик техникаларни адаптив лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда креатив дарсларни лойиҳалаш технологияси узлюксиз креатив таълимнинг кўп даражали (ИФУШ (НФТМ)-ИВҲЕН (ТРИЗ) педагогик тизимига асосланган дидактик модел асосида етти блокли (мотивацион, мазмунли, руҳий тетиклик, мантиқий фикрлаш, интеллектуал дақиқа, компютерли кўмакчи тизим, рефлекция) ахборот харитасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бадиий ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг креатив салоҳиятини шакллантиришнинг асар мазмунини қайта сўзлаб бериш, иллюстрациялаш, саҳналаштириш, муаллифлик матни ва шахсий ўй-фикрларини яратиш каби технологик усуллари жамоавий ижодий ишни амалга оширишга йўналтирилган олти босқичли (тайёрлов, манбаларни танлаш, материални ўрганиш ва режалаштириш, ишни бажариш, ҳимоя, рефлекция) ўқув лойиҳасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида креатив салоҳиятни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
креатив салоҳият шахснинг ёш ва индивидуал ўзига хосликлари уйғунлашадиган ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги ва ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлик даражасини ифода этиб, когнитив, конатив, эмоционал, креатив муҳит каби омиллар таъсирида шаклланиши функсионал ёндашувга устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясида 2022-йил 6-октябрда ўтказилган йиғилишнинг 3-сонли баёнига асосан Финлияндия тажрибаси асосида 1-4-синф учун дарсликларни яратишда фойдаланилган  (Республика таълим марказининг 2023-йил 18-апрелдаги 01/11-02/2-265-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг креатив салоҳиятини шакллантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга  хизмат қилган;
ўқувчиларда креатив салоҳиятни шакллантириш технологиясини “4К” компетенсиялари асосида креатив ва танқидий фикрлашнинг таксономик параметрларига мувофиқ равишда топшириқларнинг қийинлик даражасига кўра шартли уч гуруҳига доир педагогик техникаларни адаптив лойиҳалаш, бошланғич таълимда креатив дарсларни лойиҳалаш технологиясини узлюксиз креатив таълимнинг кўп даражали педагогик тизимига асосланган дидактик модел асосида етти блокли ахборот харитаси ва алгоритмни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналиши талабалари учун “Математика ўқитиш методикаси” дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-132-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда креатив салоҳиятни шакллантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бадиий ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг креатив салоҳиятини шакллантиришнинг асар мазмунини қайта сўзлаб бериш, иллюстрациялаш, саҳналаштириш, муаллифлик матни ва шахсий ўй-фикрларини яратиш каби технологик усуллари жамоавий ижодий ишни амалга оширишга йўналтирилган олти босқичли ўқув лойиҳасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Пандемия шароитида сифатли таълим сари биргаликда” номли қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 4-мартдаги 01/11-02/2-131-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг мослашувчан кўникмаларини (софт скиллс) шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish