Sayt test rejimida ishlamoqda

Разуваева Ирина Юревнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг жисмоний тарбиясини гандбол воситалари ёрдамида такомиллаштириш”, 13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2636.
Илмий раҳбар: Эрдонов Ориф Латипович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла, биология фанлари доктори, профессор; Исмаилов Дамир Канганович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация ё'налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади гандбол воситаларидан фойдаланиш асосида жисмоний тарбия бўйича таълим жараёни самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таълим тизимида талабаларнинг жисмоний тарбия бўйича ўқув жараёнини таъминлашга қаратилган гандбол спорт ўйинининг техник-тактик ҳаракатларини бажартиришда юрак ритмини назорат қилиш орқали бошқариладиган технологик консептуал моделни такомиллаштириш ҳисобига тезкор ахборотларни мултимедиа шароитида қўллаш услубияти кенгайтирилган;
гандбол билан шуғулланувчи талабаларнинг ўйиндаги барқарорлик даражасидан келиб чиқиб махсус мураккаб координасияли ҳаракатларни бажаришда (блок устидан сакраган ҳолатдаги йиқилиш фазасида тўпни улоқтириш) махсус гандбол ўйин ҳаракатларни фаол (бир нечта техник ҳаракатларни қўшиб бажартириш) турларини комбинасиялаш ҳисобига техник тайёргарлигини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт ўқув жараёнидаги гандбол бўйича ўтказилган амалий машғулотларда организмнинг этарли даражада зўриқишини ҳамда ортиқча толиқишни олдини олишга қаратилган аероб ва анаероб шиддат зоналарини (юрак уриш сони бўйича) белгилаб бериш ҳисобига функсионал ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш имконияти кенгайтирилган;
талабалар учун гандбол ўқув-машғулотлар монотонлигини ё'қотиш мақсадида микроциклларининг турли ё'налишларида юкламаларни ўзгартириш (танлов олдидан интерактив доска ва мултимедиа дастуридан фойдаланиш) ҳисобига катта ҳажм ва шиддатдаги ўйин элементлар ва комбинасияларни ўзлаштириш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ўқув жараёнида гандбол воситаларидан фойдаланиш бўйича олий таълим муассасалари шароитларида ўтказилган тажрибалар асосида:
таълим тизимида талабаларнинг жисмоний тарбия бўйича ўқув жараёнини таъминлашга қаратилган гандбол спорт ўйинининг техник-тактик ҳаракатларини бажартиришда юрак ритмини назорат қилиш орқали бошқариладиган технологик консептуал моделини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси гандбол федерасияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 03-13/225-сон маълумотномаси). Натижада гандбол бўйича мусобақа фаолияти жараёнида тактик ҳаракатларни бажариш самарадорлигини 10-15% га оширишга хизмат қилган;
гандбол билан шуғулланувчи талабаларнинг ўйиндаги барқарорлик даражасидан келиб чиқиб махсус мураккаб координасияли ҳаракатларни бажаришда (блок устидан сакраган ҳолатдаги йиқилиш фазасида тўпни улоқтириш) махсус гандбол ўйин ҳаракатларни фаол (бир нечта техник ҳаракатларни қўшиб бажартириш) турларини комбинасиялаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси гандбол федерасияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 03-13/225-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг функсионал ҳолати 9-10% га ва ҳаракат тайёргарлиги 9,4% га яхшиланган;
талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт ўқув жараёнидаги гандбол бўйича ўтказилган амалий машғулотларда организмнинг этарли даражада зўриқишини ҳамда ортиқча толиқишни олдини олишга қаратилган аероб ва анаероб шиддат зоналарини (юрак уриш сони бўйича) белгилаб бериш бўйича амалий тавсиялар олий ўқув юрти (ТДИУ) талабариниг ўқув-машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 03-13/225-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги 8-9% га яхшиланган;
талабалар учун гандбол ўқув-машғулотлар монотонлигини ё'қотиш мақсадида микроциклларининг турли ё'налишларида юкламаларни ўзгартириш (танлов олдидан интерактив доска ва мултимедиа дастуридан фойдаланиш) ҳисобига катта ҳажм ва шиддатдаги ўйин элементлар ва комбинасияларни ўзлаштириш услубияти «Спортивне игр в системе физического воспитания студентов всших образователнх учреждений» деб номланган ўқув қўлланма мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон бўйруғига асосан 500-167-рақамли гувоҳнома). Натижада техник тайёргарлик бўйича 26 та тест синовлари кўрсаткичларида натижалар 9-10% га ошган.
        


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish