Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Достонжон Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёноқ-орбитал комплекси нуқсонларини жарроҳлик йўли билан тиклаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1727.
Илмий раҳбар: Шомуродов Қаҳрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Перова Марина Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Азимов Мухамаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЁОК нуқсонларини жарроҳлик тиклашда рентгеноконтраст суяк цементидан тайёрланган индивидуал имплантатларни қўллаш ҳисобига даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЁОК нуқсонларида суяк цементидан шакллантирилган индивидуал имплантатларни МСКТ маълумотлари асосида компьютер моделлаштириш услуби ишлаб чиқилган;
ЁОК посттравматик нуқсонларини жарроҳлик йўли билан даволашда 3D технологиялар ёрдамида тайёрланган нуқсонга мос келувчи индивидуал импалантатлар орқали даволаш усулининг самарадорлиги кўз косасининг МСКТ тасвирдаги ўлчамлари ва окуломотриканинг тикланиши, беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланиши, операция муддатининг қисқариши орқали исботланган;
ЁОК нуқсонли беморларда даволашнинг операциядан олдинги ва кейинги босқичларида нур ташҳислаш усулларининг диагностик самарадорлиги кўз косасининг операциядан кейинги аксиал, фронтал, қия-сагиттал текисликлардаги вертикал, горизонтал ўлчамлари, кўз олмасининг юқори-пастки йўналишдаги силжиш (гипофтальм) ва олд-орқа йўналишдаги силжиши (энофтальм) даражаларидаги ўзгаришлар билан асосланган;
ЁОК нуқсонли беморларда ташҳислаш, операциядан олдинги режалаштириш ва 3D технологиялар билан асосланган ўтказилган жарроҳлик усулини самарадорлигини баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги 04-р-22-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларни ташҳислаш ва жарроҳлик усулида даволашда 3D технология ёрдамида тайёрланган индивидуал имплантатларни қўллаш бу тоифадаги беморларнинг диагностикасини енгиллаштириши, нуқсонларни бартараф этиш мақсадида олиб бориладиган жарроҳлик аралашувини максимал даражада аниқ режалаштирилиши, шунинг натижасида даволаш самарадорлигини ошириши ва кўзланган натижани олдиндан кўриш имкониятини бериши ҳамда даволашга кетган вақтни қисқартириши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сон клиник касалхонаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари амалиётига жорий этилди (Буйруқ №02.09/122, №02.09/123). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларни ташҳислаш ва даволашда 3D технологиялар асосида тайёрланган индивидуал имплантатларни қўллаш, нуқсонларни бартараф этиш мақсадида олиб бориладиган жарроҳлик аралашувини юқори даражада аниқ режалаштириш имкониятини берди. Бу эса даволаш самарадорлиги ошиши ва кўзланган натижани олдиндан башорат қилиш имкониятини бериши ҳамда даволашга кетган вақтни қисқартиришга имкон беради. Даволаниш муддатини 25% гача ва операция вақтини 36,7% га қисқартириш орқали беморнинг ҳаёт сифати яхшиланади ва меҳнатга лойиқатсизлик даври қисқаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларни даволашда 3D технологиялар асосида тайёрланган индивидуал имплантатларни қўллаш беморларни ташҳислашни ва даволаниш даврининг кисқаришига ҳамда иккиламчи асоратлар келиб чиқишини, бунинг оқибати қўшимча жарроҳлик аралашувларининг ўтказилишини олдини олади. Тиббий диагностика ва самарали жарроҳлик йўли билан даволаш чора-тадбирларини амалга ошириш иқтисодий харажатлар ўртасидаги фарқ туфайли иқтисодий самара пул кўринишида ҳар бир бемор учун ўртача 2.531.000 сўмгача маблағларни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларни даволашда 3D технологияларни қўллаш беморларни ташҳислашни ва даволаниш даврининг кисқаришига ҳамда иккиламчи асоратлар келиб чиқишини олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради ва шу билан қўшимча жарроҳлик аралашувларининг ўтказилишни олдини олади. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ёноқ-орбитал комплекс нуқсонларини тиклаш учун 3D имплантатларини тайёрлаш усули” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги 04-р-21-сон хулосаси тақдим этилган.
икинчи илмий янгилик: ёноқ-орбитал комплекси нуқсонлари мавжуд беморларни даволашда рентгенконтраст суяк цементидан тайёрланган индивидуал имплантат ва МСКТ асосида жарроҳлик аралашуви ҳамда индивидуал компьютер моделлаштириш услубининг аҳамияти, ушбу патологияли беморлардаги жароҳатдан кейинги нуқсонларни ўта аниқлик билан тикланишига, юз симметрияси ҳамда функционал ва эстетик жиҳатдан ўтказиладиган жарроҳлик аралашувидан олинадиган натижанинг самарадорлигини ошиши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сон клиник касалхонаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари амалиётига жорий этилди (Буйруқ №02.09/122, №02.09/123). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юзнинг эстетик ва функционал жиҳатдан тикланиши беморнинг ишга лойиқатсизлигини камайтириши, одамлар билан ижтимоий алоқаларнинг тикланиши, беморнинг руҳий ҳолатига таъсири ва бемор юзидаги нуқсон сабабли шаклланган комплексларнинг бартараф этилиши орқали ижтимоий ҳаётини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд 1 нафар бемор учун янги жаррохлик усулининг жорий қилиниши ҳисобига қайта ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти даражасини 53% дан 4,1% га камайтириш ҳисобига 5 300 000 сўм иқтисод қилинади (тажрибага кўра 53% беморларда қайта жаррохлик опрецияси амалга оширилди, индивидуал тайёрланган имплантатлар ёрдамида ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонларини тўлақонли бартараф этилиши ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморларни стационарда даволаниш муддатларини қисқартириши хисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларда суяк цементидан шакллантирилган индивидуал имплантатларни қўллаш орқали юзнинг эстетик ва функционал жиҳатдан тўлақонли тикланишига, беморнинг ишга лойиқатсизлигини камайтирилишига, одамлар билан ижтимоий алоқаларнинг тикланишига, беморнинг руҳий ҳолатига таъсири ва бемор юзидаги нуқсон сабабли шаклланган комплексларнинг бартараф этилишига эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ёноқ-орбитал комплекс нуқсонлари ва деформацияларини тиклашда 3D имплантатларини қўллаш усули” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги 04-р-22-сон хулосаси тақдим этилган.
учинчи илмий янгилик: ушбу патологияли беморларда преоперацион даврда ташҳиснинг аниқлигига ва постоперацион даврда даволаш самарадорлигини ошишига ҳамда даво муддатининг қисқаришига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сон клиник касалхонаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари амалиётига жорий этилди (Буйруқ №02.09/122, №02.09/123). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларни жарроҳлик даволаш босқичларини нур ташҳислашнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда режалаштириш, кўз косасининг аввалги ҳолатини қайта тиклашга, шунинг натижасида кўз ҳаракатлари ва кўриш функциясининг тикланишига олиб келади. Бу ўз навбатида беморларнинг иш қобилиятини ошишига жамиятда ўз ўрнини топишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволашнинг операциядан олдинги ва кейинги босқичларида нур ташҳислаш (рентгенография, МСКТ) усулларидан фойдаланиш ушбу патологияли беморларда ўтказиладиган жарроҳлик аралашувларини режалаштириш ва даволаш натижаларини баҳолаш учун қулай шароит яратиб беради. Шу туфайли, беморларнинг даволаш муассасаларига қатнови 2 баробар камаяди, иқтисодий самара пул кўринишида ўртача 1 500 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Беморларни ташҳислаш ва даволаш босқичларида нур ташҳислашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ушбу патологияли беморларни ташҳислаш ва даволаш натижаларинининг самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ёноқ-орбитал комплекс нуқсонларини тиклаш учун 3D имплантатларини тайёрлаш усули” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги 04-р-21-сон хулосаси тақдим этилган.
тўртинчи илмий янгилик: ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларда 3D технологиялар қўллаш орқали даволашнинг операциядан олдинги ва кейинги босқичларида ташҳислаш, операциядан олдинги режалаштириш ва ўтказилган жарроҳлик аралашувининг самарадорлигини баҳолаш алгоритмини қўллашнинг аҳамияти, ушбу патологияли беморларни ташҳислаш ва даволашда қўлланиладиган жарроҳлик аралашуви ва трансплантат ёки имплантатнинг самарадорлигини баҳолаш, нуқсон турига қараб керакли усул ва материални танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сон клиник касалхонаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари амалиётига жорий этилди (Буйруқ №02.09/122, №02.09/123). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларни ташҳислаш ва даволашда ишлаб чиқилган алгоритмнинг қўлланиши, уларга кўрсатилаётган малакали тиббий ёрдамдан, хусусан амалга оширилган жарроҳлик аралашуви натижасининг самарадорлигидан, кенг маънода мамлакатимиз соғлиғни сақлаш тизимидан қониқиш ҳиссининг пайдо бўлишига, беморнинг замонавий тиббиётга, тиббиёт ходимларига бўлган қарашларини ижобий томонга ўзгартирибгина қолмай, унинг жамиятга тўлақонли қайтишига, ҳаёт сифатининг яхшиланишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларни ташҳислаш ва даволаш жараёнида туғри ташҳис қўйиш ва даволаш усули ҳамда материалини тўғри танланиши беморнинг даволаш муассасаларига қатновлари сонини 2 баравар камайтиради ва иккиламчи деформацияларнинг шаклланишини қисқартириш ҳисобига кайтадан жарроҳлик амалиётини амалга оширишни олдини олади, иқтисодий самара пул кўринишида ўртача 5 600 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Ёноқ-орбитал комплекси жароҳатдан кейинги нуқсонлари мавжуд беморларда 3D технологиялар асосида тайёрланган индивидуал имплантатларни қўллаш орқали даволашнинг операциядан олдинги ва кейинги босқичларида ташҳислаш, операциядан олдинги режалаштириш ва ўтказилган жарроҳлик аралашувининг самарадорлигини баҳолаш алгоритмини қўллаш, ушбу патологияли беморларни ташҳислаш ва даволашда қўлланиладиган жарроҳлик аралашуви тўғри танлаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ёноқ-орбитал комплекс нуқсонлари ва деформацияларини тиклашда 3D имплантатларини қўллаш усули” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги 04-р-22-сон хулосаси тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish