Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Ойбек Алишер Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидроиншоотларнинг сув чиқариш тизимидаги вибрация динамикасини моделлаштириш”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3408
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Худайкулов Савет Ишанкулович техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Фатхуллаев Алишер Мирзатиллоевич – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети Гидромелиорация факультети декани, техника фанлари доктори, профессор.,
Сейтов Ойбек Жумабоевич – Ўзбекистон Миллий университети, Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари кафедраси доценти, DSc., доц.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура – қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II. Тадқиқотнинг мақсади. Сув омборининг ишлаш режимига боғлиқ ҳолда, тўғонларининг сув чиқариш трактларида вужудга келадиган кавитация жараёнлари бошланиш чегараларини аниқлаш усулларини такомиллаштириш.
   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал тадқиқотлар асосида Каркидон сув омбори тўғонининг сув чиқариш қувуридаги кавитация заҳирасини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган;
назарий тадқиқотлар асосида сув омбори тўғонининг сув чиқариш трактидаги қувур узунлиги бўйлаб тарқаладиган вибрация тўлқиннинг ҳосил бўлиш қонуниятлари токомиллштирилган;
    босимли қувурлардаги гидродинамик босим, қувур узунлиги, қувур диаметри ва маҳаллий қаршиликларни боғловчи Бернулли тенгламаси асосида вибрацияли кавитация вақтида пайдо бўладиган шиддатли босимни аниқлаш ифодаси ишлаб чиқилган;
сув омборининг ишлаш режимига боғлиқ ҳолда сув чиқариш трактларида вужудга келадиган кавитация жараёнларини бошланиш чегараларини аниқлаш мезони ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборининг ишлаш режимига боғлиқ ҳолда тўғонларининг сув чиқариш трактларида вужудга келиши мумкин бўлган кавитация жараёнларини бошланиш чегараларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сув омборининг ишлаш режимига боғлиқ ҳолда сув чиқариш трактларида вужудга келадиган кавитация жараёнларини бошланиш чегараларини аниқлаш мезонлари асосида қувурларда вужудга келиши мумкин бўлган вибрация жараёнларининг олдини олиш ва сув омборлари сув чиқариш қувурларининг ишончлилиги оширилди. (Сув хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил 21 октябр №03/26-2100 сонли маълумотнома). Натижада сув чиқариш трактларида вужудга келадиган вибрацияни жараёнини 17 фоизгача камайтиришга эришилган.
Каркидон сувомбори сув чиқариш иншоотидаги турбулент оқимининг бурилиш қисмидаги вибрацияларни баҳолаш дастури учун алгоритм ишлаб чиқилган. (Сув хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил 21 октябр №03/26-2100 сонли маълумотнома). Натижада босимли қувурларда кавитация жараёнини ҳосил бўлиш нуқталарини олдиндан аниқлаш иконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish