Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Алижон Сарабек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биноларнинг ер ости қисмидан йўқоладиган иссиқликни камайтириш ҳисобига энергия самарадорлигини ошириш”, 05.09.01- “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/T1870.
Илмий раҳбар: Тулаков Элмурад Саламович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти”.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.  PhD 26/26.01.2023.Т.109.02
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Зулпуев Абдивап Момунович ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Пирматов Раҳматулло Ҳамидуллоевич.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ости тўсиқ конструкцияларига иссиқлик изоляция қатламини ўрнатиш ҳисобига, тўсиқ конструкцияларнинг иссиқлик узатишга қаршилигини ошириш ва унда конденсат пайдо бўлиш эҳтимолини йўқотиш, ертўлада жойлашган хоналарнинг шинамлилик даражасини ошириш ҳамда бу ечимнинг бинолар энергия самарадорлигига ва эксплуатацион хусусиятларига таъсирини илмий асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташқи тўсиқ конструкцияларда иссиқлик-намлик узатилишининг назариясига асосан, ертўла ташқи деворларида конденсацион намликни пайдо бўлиши ва иссиқликни интенсив йўқолиши, ташқи муҳитга, ҳароратга, намликка ва иссиқлик изоляция қатламига ҳамда унинг қалинлигига боғлиқлиги назарий жиҳатдан исботланган;
иссиқлик узатишга қаршиликнинг талаб этилган қийматини таъминлаш шартидан келиб чиққан ҳолда, ертўла ташқи деворининг ер сатҳидан пастда жойлашган қисми учун иссиқлик изоляция қатламининг қалинлигини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган ифодаси ишлаб чиқилган;
иссиқлик изоляция қатлами ертўла деворининг ташқи томонидан қўйилганда, сув буғи диффузияси, иссиқлик оқимининг миқдори, ташқи сирт ҳарорати, ташқи муҳит намлиги таъсирининг ўзгартирилиши ҳисобига девор танасида конденсацион намликнинг пайдо бўлмаслигига эришилган;
иссиқлик изоляция плиталарини ертўла ташқи деворининг ички томонидан ҳам ташқи томонидан ҳам ўрнатилганда, ички ҳаво ҳарорати ва ташқи тўсиқ конструкция ички сиртининг орасидаги фарқ меъёрий фарқдан катта бўлмаслиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Биноларнинг ер ости қисмидан йўқоладиган иссиқликни камайтириш ҳисобига, энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
ертўла деворларида ички ва ташқи томондан иссиқлик изоляция қатлам ҳосил қилиш усули “Qishloqquriliishloyiha” МЧЖ, “Agromir Buildings” МЧЖ ҳамда “ParvizProektServis” МЧЖларда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй -жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 апрелдаги №08-06/3502-сонли маълумотномаси). Натижада, ертўла деворларининг 1 м2 юзасидан йўқотиладиган иссиқлик миқдорини 12 баробаргача камайтиришга ва таклиф этилган аналитик усул ёрдамида иссиқлик изоляция материалининг қалинлигини ҳисоблаш орқали материал сарфини (иссиқлик изоляцияни) 40% гача тежалишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish