Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Хайрулла Дилмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефт ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун такомиллашган хусусиятларга эга барит оғирлатгичларини модификациялаш ҳамда лигнин асосли ишқор қуйқасини ингибитор сифатида қайта ишлаш технологияси», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3027.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Муродович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ, PhD.23/30.07.2022.К/Т.150.01.
Расмий оппонентлар: Арсланов Шарафутдин Султанович, техника фанлари доктори, профессор; Турдибоева Нилуфар Уктамовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефть ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун такомиллашган хусусиятларга эга барит оғирлатгичларини модификациялаш ҳамда лигнин асосли ишқор қуйқасини ингибитор сифатида материаллар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё ғўза пояси асосида турли маркали целлюлозалар олинган ҳамда уларни кимёвий қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндилари (ТКТЧ)  асосида олинган турли маркали целлюлозаларнинг физик-кимевий ҳамда механик хоссалари аниқланган;
Na-КМЦ ҳамда  ПАЦдан бурғулаш қоришмалари учун стабилловчи реагент олинган ва унинг физик-кимевий хоссалари аниқланган;
нефт ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун такомиллашган хусусиятларга эга барит оғирлатгичларини модификациялашда стабилловчи реагентлар ҳамда лигнин асосли ишқор қуйқасини ингибитор сифатида қайта ишлаш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза поя ва тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндилари асосида турли маркали целлюлозалар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида;
тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндилари асосидаги целлюлозадан олинган Na-КМЦ ҳамда ПАЦдан бурғулаш қоришмалари учун стабилловчи реагент олиш технологияси “INNOVATIVE CHEMICAL TECHNOLOGIES” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2023 йил 26 апрелдаги 239-01/04-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли целлюлоза олиш имконини берган;
маҳаллий хомашё ғўза поя таркибидан олинган целлюлоза асосида бурғулаш қоришмалари учун асосий реагент – стабилизатор техник КМЦ (карбоксиметилцеллюлоза) “INNOVATIVE CHEMICAL TECHNOLOGIES” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2023 йил 26 апрелдаги 239-01/04-сон маълумотномаси). Натижада, пахта линтидан бурғулаш эритмалари учун стабилизатор сифатида ишлатиладиган полианионли целлюлоза олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish