Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадияров Музаффар Умирзақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Paulownia tomentosa, Chitalpa tashkentensis, Vinca minor ўсимликларининг биоекологик хусусиятлари ва улардан атмосфера ҳавосини оптималлаштиришда фойдаланиш (Самарқанд шаҳри мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B842.
Илмий раҳбар: Хайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори,профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, доцент; Матжанова Холида Казакбаевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд шаҳрида Paulownia tomentosa (Thunb.) Steud.), Chitalpa tashkentensis (T.S.Elias & Wisura), Vinca minor (var. typica C.K.Schneid.) ўсимлик турларининг биоекологик тавсифи ва биоремедиасия хусусиятларини асослаш ҳамда атроф-муҳитнинг оғир металлар билан ифлосланиш даражасини мониторинг қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Паулоwниа томентоса, Читалпа ташкентенсис, Винcа минор турларининг фенологияси, совуққа чидамлилиги, барглари узоқ муддат яшил ҳолда сақланиши аниқланган;
кимёвий ишлаб чиқариш ҳудудлари, автомагистраллар атрофи тупроқларида (0-20 см, 20-60 см) оғир металлар (Ас, Cд, Пб, Зн) юқори консентрацияда тўпланиши ҳамда Paulownia tomentosa, Chitalpa tashkentensis, Vinca minor ўсимлик турлари вегетатив-генератив органларида оғир металлар спесифик тавсифда, юқори консентрацияда тўпланиши асосланган;
кимёвий ишлаб чиқариш ҳудудлари, автомагистраллар ҳудудида  Паулоwниа томентоса, Читалпа ташкентенсис, Винcа минор баргида сув режими кўрсаткичлари, мазкур турларнинг ташқи-муҳит омиллари таъсирига чидамлилик даражаси юқорилигини кўрсатиши ҳамда хлорофилл «а», хлорофилл «б», каротиноид миқдори ва «а», «б» кўрсаткичлари таҳлили асосида  фотосинтетик аппарат адаптация даражаси, фаоллиги юқорилиги аниқланган;
атмосфера ҳавоси оғир металлар билан ифлосланган зоналарда Паулоwниа томентоса, Читалпа ташкентенсис, Винcа минор  турларидан, поллютантларни юқори консентрацияда тўплагани учун, Самарқанд шаҳри экотизимида атроф-муҳитнинг оғир металлар билан ифлосланиш даражаси мониторингида  биоиндикатор, фитобиоремедиасия мақсадларида фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Paulownia tomentosa, Chitalpa tashkentensis, Vinca minor ўсимликларининг биоекологик хусусиятлари ва улардан атмосфера ҳавосини оптималлаштиришда фойдаланиш (Самарқанд шаҳри мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
Paulownia tomentosa, Chitalpa tashkentensis, Vinca minor ўсимлик турлари тупроқларда оғир металларни аккумулясиялаши, турли иқлим шароитларидаги чидамлилик хусусиятлари, биоекологик хусусиятлари, экотизим оптимизасиясини таъминлаши, атмосфера ҳавосини оптималлаштириш хусусиятлари Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза килиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 0302/7-3552-сон маълумотномаси). Натижада, Paulownia tomentosa, Chitalpa tashkentensis, Vinca minor ўсимлик турлари биоремедиация хусусиятини намоён  қилиб, экотизим оптимизасиясини таъминлаб атроф-муҳитни оптималлаштириш имконини берган;
Паулоwниа томентоса (Тҳунб.) Стеуд турининг биоекологик тавсифлари турларининг фенологияси, барглари узоқ муддат яшил ҳолда сақланиши оғир металларни юқори консентрацияда тўпланиши, вегетатив-генератив органларида оғир металларни юқори консентрацияда тўпланиши, хлорофилл «а», хлорофилл «б», каротиноид миқдори, фотосинтетик аппарат адаптация даражаси АЛМ-202107011 рақамли «Сирдарё вилоятининг табиий шароитида мослаштирилган тарзда павловния ўсимлигини етиштириш технологияси» мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 89-02-838-сонли маълумотномаси). Натижада, Paulownia tomentosa (Thunb.) Steud дарахт турини кўпайтириш усулларини илмий асослаш, унинг экологик муҳитни оптималлаштиришдаги аҳамиятини баҳолаш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish