Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Дилафруз Муродовнанинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори  (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноанъанавий карамнинг колраби (brassica oleracea var. gongylodes) турини янги серҳосил истиқболли навларини яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Тақдимот мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx964.
Илмий раҳбар: Аманова Махфурат Эшмуродовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: колраби карамининг “Қизил тож” нави (NAP 00407). Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг 2022 йил 31 августдаги NAP 20210006-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Колраби карамининг Тошкент вилояти иқлим-шароитида мос юқори ҳосилдор намуналарни танлаш, истиқболли намуналарни селекцияга жалб этиш, мақбул экиш муддатларини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор республикамиз иқлим шароитида колраби карамининг четдан интродуксия қилинган Венская белая 1350, ВИР К-214, ВИР К-206, ВИР К-41, Фиолетовая, Гигант, Сиреновый туман, Пикант, Деликатесная белая, Виолетта, Смак ва Неженка нав-намуналарини морфобиологик ва қимматли хўжалик белгилари ўрганилган;
колраби карамининг коллекция намуналарини эртапишарлиги бўйича 4 та (ВИР к-41, (Франция), Пикант, Неженка ва Смак (Россия), ҳосилдорлиги бўйича 6 та (Гигант, Деликатесная белая, Смак, Фиолетовая, Сиреневый туман ва Виолетта) нав ва намуналари ажратиб олинган, ҳамда ушбу намуналарнинг ҳосилдорлиги андоза Амокаши навига нисбатан 10-80 фоизгача юқори эканлиги аниқланган;
поямеванинг товарбоплиги бўйича ВИР К-41 (93%), Фиолетовая (92%), Венская белая 1350 (92%), Пикант (90%) ва Виолетта (90%) нав намуналари танлаб олинган бўлиб, ушбу нав ва намуналарда товарбоп поямевалар миқдори Амокаши навига нисбатан 2-5% гача юқори эканлиги аниқланган;
колраби карами бошқа карамлар каби республикамиз иқлим шароитига тез мослаша олиши, йил давомида уч мартагача (2 марта очиқ далада, 1 марта иссиқ хонада) сифатли парҳезбоп маҳсулотлар етиштириш мумкин эканлиги тажрибалар орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Колраби карамининг жаҳон генофондини комплекс ўрганиш асосида морфобиологик ва қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга навларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
колраби карамининг эртапишар, серҳосил, ёрилишга бардошли янги “Қизил тож” нави яратилган ва Ўзбекистон Республикаси Интелектуал Мулк агентлиги томонидан селекция ютуғи сифатида патент (НАП 00407) берилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 05-январдаги № 07/23-11-сон маълумотномаси). Натижада, карам генофонди эртапишар, серҳосил, ёрилишга бардошли янги колраби карам нави билан бойитилган.
колраби карамининг “Қизил тож” нави Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 0,32 гектар, Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Андижон туманларида 0,37 гектар, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 0,24 гектар сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Ахборот-маслаҳат маркази (Эхтенсион Cентер) ДУК тажриба даласида 0,18 гектар, шунингдек, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида 0,10 гектар, жами 1,21 гектар майдонга асосий ва такрорий экин сифатида экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 05-январдаги № 07/23-11-сон маълумотномаси). Натижада, колраби карамининг “Қизил тож” навидан ўртача 40-45 тонна/га ҳосил олинган ва Ўзбекистон республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган “Амокаши” навига нисбатан ҳосилдорлиги 22 % га юқори бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish