Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Низомиддин Нажмиддин ўғлининг
Техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ кодли операцион тизимларда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари ва алгоритмлари», 05.01.05 – “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/T541.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети DSc.13/30.12.2019.T.07.02.
Расмий оппонентлар: Иргашева Дурдона Якубджановна техника фанлари доктори, профессор;  Керимов  Камил Фикратович, техника фанлари доктори, доцент; Курязов Давлатёр Матякубович, физика-математика фанлари доктори.
         Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: операцион тизимларда миллий шифрлаш алгоритмлари асосида хавфсизлик талабларига мувофиқ, шунингдек, махфий иш юритиш соҳасидаги стандартлар талабларини қондирувчи махсус усуллар ва алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
очиқ кодли ОТ ларда шифрлаш алгоритмларининг самарадорлигини таъминлашда параллел ҳисоблаш технологияси ёрдамида криптобардошлилиги баҳоланган;
эхт3/4 файл тизимлари билан ишлаш учун оптималлаштирилган алгоритмлар таклиф қилинган ва ҲФТда, ядрода шифрлаш алгоритмлари турли ўлчамдаги файллар учун синовдан ўтказилган шунингдек, файлларни ўқиш ва ёзишнин замонавий усуллари таклиф этилган;
миллий шифрлаш алгоритмлари асосида хавфсизлик талабларига мувофиқ ва махфий иш юритиш соҳасидаги махсус усуллар ва алгоритмлари таклиф этилди ҳамда ЎзДСт 1105:2009 стандартининг криптобардошлилиги статистик таҳлиллар ёрдамида баҳоланган;
рухсат этилган ташқи қурилмаларга шифрланган маълумотларни ёзишни таъминлаш ОТ томонидан амал оширилиши натижасида, ташқи кирувчи/чиқувчи қурилмаларни ОТ ядроси даражасида рўйхатга олишнинг мажбурий ва улардаги маълумотларни хавфсизлигини таъминлаш учун шифрлаш амалини бажариш усули ишлаб чиқилган;
ГОСТ 28147-89 алгоритми ёрдамида шифрлаш ва архивлаш орқали ОТдаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш мақсадида бутун инициализация занжирини шифрлаш УЕФИ Сеcуре Боот (УЕФИ дастурларда электрон рақамли имзоларни текширувчи протокол) ва ГПГ (маълумотларни шифрлаш ва электрон рақамли имзоларни яратиш дастури) дан фойдаланган ҳолда, тизимни алмаштиришдан ва тизим дастурларини бузишдан самарали ҳимоя усули таклиф этилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усуллари, яратилган алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:
     очиқ кодли тизимларда ЎзДСт 1105:2009 стандарти асосида калитлар ёрдамида шифрлаш дастури “эхе” файлари фақат битта сеанс калити билан шифрлашда 10% кам бўлмаган зичлаш самарадорлигини кўрсатган. Шунингдек, рухсат этилган ташқи қурилмаларга шифрланган маълумотларни ёзишни таъминлаш ОТ томонидан бир қатор чекловлар орқали амал оширилган. Натижада, ташқи кирувчи/чиқувчи қурилмаларни ОТ ядроси даражасида рўйхатга олиш ва улардаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлашда шифрлаш амалини бажаришнинг мажбурий усули туфайли қурилмалардаги маълумотларнинг чиқиб кетишининг олди олинган  (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 11-06/13043-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида “Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонун” талабларига мос келувчи дастурий таъминот ҳамда мазкур дастурий таъминотни амалиётга татбиқ этиш натижасида ташкилотнинг 1,2 млрд. сўм маблағлари тежаб қолинган;
    очиқ кодли ОТ ларда архивлаш ёрдамида ГОСТ 28147-89 алгоритми асосида шифрлаш усули ва рухсат этилган ташқи курилмаларни рўйхатга олиш, ўчириш ва форматларининг алгоритм ва механизмлари, уларга шифрланган маълумотларни ёзиш алгоритмларини ишлаб чиқилган. ГОСТ 28147-89 алгоритми ёрдамида шифрлаш ва архивлаш орқали ОТ даги маълумотларнинг ҳимояланганлигини ташкиллаштириш, инициализация жараёнида тизим файлларини шифрлаш ва расшифрлашни ташкил этиш, ОТ нинг файл тизими учун шифрлашнинг график дастурий таъминотини ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг 2022 йил 23 ноябрдаги 45/01-08-7954-сон маълумотномаси). Натижада очиқ кодли ОТ да дастурий мажмуалар ва маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш усулларини қўллаш обектларга қайд қилинмаган мурожатлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳимояланган ОТ ларини яратишдаги самарадорликни аниқлаш имконини берган;
    яратилган криптографик модул маҳаллий стандартга жавоб бериши учун синовдан ўтказилган ва тасдиқланган. Ҳимоя воситаларининг ишлаш самарадорлиги аниқланган ва ОТ нинг ҳисоблаш ресурслари юкланишига таъсири ўрганилган ҳамда иловани ишга тушириш режимида процессорнинг қўшимча юкланиши 23% дан, оддий дастурнинг ишлаш режимида эса, 17% дан ошмаслиги кўрсатилган. Шу билан бирга, дастурни ишга тушириш вақти 4 сониядан ошмаслиги ҳам кўрсатилган. Олинган натижаларнинг адекватлиги тажрибани статистик қайта ишланиши билан исботланган. Шунингдек, ҳимояланган файллар тизимида файл блоклари ва инодлар алгоритмлари ва уларнинг ишлаш блок-схемаси, синов тариқасида турли хил ўлчамли файлларда тестлар ўтказилган ва баҳоланган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 4/7271-сон маълумотномаси). Натижалар шуни кўрсатадики, маълумотлар ҳажмидан қатъий назар, ҲФТ ларидан файлларни ўқиш ва ёзишда таклиф этилаётган алгоритм эхт3/4 да ишловчи тизимларда ишлаш самарадорлиги қарийб 0.5 бараварга оширилган.
    “Очиқ кодли операцион тизимларда АХни таъминлашнинг замонавий усуллари ва алгоритмлари” мавзусида диссертация тадқиқотида ҳимояланган файллар тизимларидан файлларни ўқиш ва ёзишда таклиф этилаётган алгоритм эхт3/4 да ишловчи тизимларда ишлаш самарадорлиги қарийб 0.5 бараварга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2022 йил 21 декабрдаги 40-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий тадқиқот доирасида миллий шифрлаш алгоритмлари асосида хавфсизлик талабларига мувофиқ ва махфий иш юритиш соҳасидаги стандартлар талабларини қондирувчи махсус усуллар ва хавфсизлик воситалари ҳамда алгоритмлари ишлаб чиқилган ва амалиётга кенг жорий этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish