Sayt test rejimida ishlamoqda

Раупов Фарход Сайидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда йўғон ичак резекциясини морфологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мукаммаллаштириш», 14.00.02 – Морфология; 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Tib590.
Илмий маслаҳатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Абдурашид Журакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори. Очилов Комил Рахимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор. Жиан Баттиста Париги, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Италия, Павия университети)
Етакчи ташкилот: «Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети» (Тожикистон)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба ҳайвонлари йўғон ичакнинг морфологик ва функционал хусусиятларини динамикада аниқлаш, олинган натижаларни болаларда йўғон ичак патологияларини жарроҳлик йўли билан даволаш амалиётида қўллашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор зотсиз оқ каламушларнинг постнатал онтогенезида сфинктер соҳасида йўғон ичак тузилишининг макроанатомик параметрларининг қонуниятлари ва хусусиятлари аниқланган;
илк бор ичак резекциясининг жарроҳлик усуллари қиёсий баҳоланган ва ўрганилган, оптимал коррекция усули аниқланиб, кейинчалик клиникада қўлланилиши асосланган;
йўғон ичак резекциясининг клиник самарадорлиги унинг морфологик хусусиятларини - сфинктерларни ҳисобга олган ҳолда исботланган;
болаларда йўғон ичакни резекция қилиш усули ичак сфинктерлари тузилишининг клиник ва морфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
анъанавий ва тавсия этилган усуллар билан операция қилинган беморларда клиник кўрсаткичлар ўртасидаги корреляция алоқаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил  июндаги №- сон хулосасига кўра:
оқ зотсиз каламушлар постнатал онтогенезида йўғон ичак сфинктерлар соҳасидаги морфологик тузилишининг хусусиятлари ёш аспектида ўрганилган. Йўғон ичак сфинктерлар соҳасидаги морфологик хусусиятлари ўрганиш ушбу соҳадаги гистоморфологик ўзига хосликни ва унинг йўғон ичак фаолиятидаги ўрни таҳлил қилинган. “Постнатал онтогенезда йўғон ичак резекциясини морфологик ва функционал кўрсаткичлар асосида оптималлаштириш” ҳамда “Болаларда операциядан кейинги даврда йўғон ичак резекцияси натижаларини баҳолаш” методикаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 16.08.2022 йилдаги ҳамда Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйича 18.08.2022 йилдаги  жорий қилиш далолатномасига асосан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар йўғон ичак касалликлари жаррохлик амалиётида сфинктерлар локализациясини инобатга олиш, юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини 27,5% дан 11,4% га қисқартиради; операциядан кейинги реабилитация сифатини оширади; бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мукаммаллаштирилган жаррохлик амалиётини жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 4 435800 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 27,5 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) операцияси амалга оширилади). Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 27,5 фоиздан 11,4 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 4 435800 сўм иқтисод қилинса йилига 50 нафар бемордан касаллик кайталаниши 14 бемордан 5 беморгача иккиламчи жаррохлик операция камайтирилди, демак бир нафар бемордан 4 435 800 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 39 922 200 сўмни (9 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: жаррохлик амалиёти мукаммаллаштириш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 4 435 800 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 217 900 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
йўғон ичак жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар истиқболини белгилаш ва ичак резекциясишнинг такомиллаштириш учун оқ зотсиз каламушлар постнатал онтогенезида йўғон ичак морфологик параметрларининг қонуниятлари ва хусусиятлари тўғрисида маълумотлар олинган. Жарроҳлик усулини танлаш, жарроҳликдан кейинги асоратларни башорат қилиш учун йўғон ичак резекциясини мукаммаллаштириш олинган маълумотлар асосида амалга оширилиши кераклиги таъкидланиб, шу билан бирга, ишлаб чиқилган дастур шартларига мувофиқ “Постнатал онтогенезда йўғон ичак резекциясини морфологик ва функционал кўрсаткичлар асосида оптималлаштириш” ҳамда  “Болаларда операциядан кейинги даврда йўғон ичак резекцияси натижаларини баҳолаш” методикаси Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиали бўйича 16.08.2022 йилдаги ҳамда Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйича 18.08.2022 йилдаги  жорий қилиш далолатномасига асосан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар йўғон ичак резекцияси амалиётини бажариш жараёнида чамбар ичак анатомик шаклини ва сфинктерларни сақлаш, жарроҳлик амалиётидан сўнг юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; асоратларнинг частотасини камайтириш орқали операциядан кейинги реабилитация тез амалга ошади ва бемор болалар ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор стационарда даволаниш ўртача ўн кун давомида 2 320 640 сўмни ташкил этади, бир кунлик сарф харажат эса 232 006 сўм. Таклиф этилган усулда даволаганда назорат гурухига нисбатан асосий гурухда 3,5 кун кам даволанган. Стационарда даволаниш муддатига кўра 1 нафар бемор учун 812 021 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: жаррохлик амалиётининг мукаммаллаштирилиши 1 нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 812 021 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 406 015 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
йўғон ичак касаллиги туфайли ичак резекцияси амалиёти бажарилиши зарур бўлган  бемор болаларга интраоператив, ҳамда жарроҳликдан кейинги асоратларни камайтиришга қаратилган морфологик мукаммаллаштириш жаррохлик амалиёти усули таклиф қилинган. Йўғон ичак резекцияси амалиётида сфинктерлар жойлашишини ва ичак шаклини ҳисобга олган ҳолда бажариш жаррохлик амалиёти истиқболи ва амалиётдан кейинги асоратлар баҳолаш имкониятини клиник самарадорлиги исботланган. Бу ўз навбатида, операциянинг травматик омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган ва жаррохлик амалиётидан сўнг бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Мазкур усул Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиали бўйича 16.08.2022 йилдаги ҳамда Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйича 18.08.2022 йилдаги  жорий қилиш далолатномасига асосан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; жаррохлик амалиётидан сўнг бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун тиббий хизматлар учун харажатлар – ташхис қўйиш учун ўтказилган текширувлар 235 168 сўм; мутахассислар кўриги 56 650 сўм; дори воситалари, тиббий буюмлар ва сарфлов материаллари учун харажатлар 538 686 сўм; стационарда ётиб даволаниш (10 кун) 2 320 640 сўм; овқатланиш (10 кун) 239 400 сўм, жами (10 кун) 3 390 544 сўм. Қайта операцияга муҳтож беморлар назорат гурихидаги 27,5 фоиздан 11,4 фоизга камайтирилди. 100 та бемор умумий харажатларига нисбат олганда 54 248 704 (16 нафар бемор учун) сўм иқтисод қилади.  Хулоса: жаррохлик амалиётининг мукаммаллаштирилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3 390 544 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 695272 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
болаларда йўғон ичакни резекция қилиш амалиётини мукаммалаштиришнинг ичак сфинктерлари клиник ва морфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бажариш усули илк марта таклиф қилинган. Жаррохлик амалиётида йўғон ичакдаги сфинктерлар локализациясини аниқлаш, ўтказилган тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спецификлиги мезонлари асослаш мақсадида ирригография муолажасини бажариш ва таклиф этилган чизмалар намуна сифатида келтирилган. Бемор болаларни жарроҳлик даволашнинг мукаммаллаштирилган усули Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиали бўйича 16.08.2022 йилдаги ҳамда Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйича 18.08.2022 йилдаги  жорий қилиш далолатномасига асосан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: йўғон ичакни резекция қилиш жараёнида чамбар ичак табиий шакли ва сфинктерларни сақлаб қолинади, сфинктердан  камида 2-3 см проксимал узоқликда кесма олинади, анастомоз қўйилиб, ичак узвийлиги тикланади. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: йўғон ичакни резекция амалиёти  техник жиҳатларини мукаммаллаштириш йўғон ичак хирургик касалликларига чалинган  бемор болаларни даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даволаниш даври учун иқтисодий кўрсаткич:  беморнинг шифохонада қолиш ўртача муддатини 20,3 кундан 16,8 кунга (3,5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 812 224 сўмга камайтирди (Республика болалар милиий марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 232 064 сўмни ташкил қилади);  шифохонада бўлиш даврининг 3,5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 1 885 397 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 538 685 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 2 697 621 сўмни ташкил этади. Хулоса: жаррохлик амалиётининг мукаммалаштирилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 697 621 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 348 810 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Раупов Фарход Сайидовичнинг «Болаларда йўғон ичак резекциясини морфологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мукаммаллаштириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти 2022 йил 22 июлдаги 04/2829 ҳамда 04/2830 - сонли хатлари юборилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 11 336 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 5 668 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish