Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимханов Олимхон Омилхон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик оёқ панжа синдромининг нейропатик шакли комплекс давосининг яқин ва узоқ келажакдаги натижалари» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1137.
Илмий раҳбар: Камалов Телман Туляганович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юсупова Шахноза Кадиржановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диабетик полинейропатиянинг кечки асоратлари кузатилган беморларда комплекс даволашнинг бевосита ва узоқ муддатли натижаларини таҳлил қилиш асосида касаллик оқибатларини башорат қилиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба диабетик полинейропатияда пастки муччалар функционал шкаласидан фойдаланган ҳолда даволаш усулига боғлиқ равишда яқин ва узоқ муддатли даврларида беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичлари динамикаси аниқланган;
пастки муччалар диабетик полинейропатияси билан асорталанган 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда БДНФ нейромаркерининг ярали оёқ нуқсонларини шаклланишидаги диагностик ва прогностик аҳамияти исботланган;
диабетик полинейропатиянинг клиник белгилари, лаборатор ва инструментал, электронейромиография, пастки муччалар ултратовуш доплерография текшириш усуллари натижаларининг мултифакториал таҳлили асосида беморларда яранинг қайталанишини башорат қилувчи калкулятор ишлаб чиқилган;
диабетик оёқ панжа синдроми бўлган беморларни ташхислаш ва даволашда БДНФ нейромаркерининг қондаги миқдорига, пастки муччалар функционал шкала ва калкулятор натижаларига боғлиқ равишда яра қайталаниш хавфи ва уларни олдини олиш усуллари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 5 июлдаги № 7 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: диабетик полинейропатия мавжуд беморларда ўтказилган даво муолажаларидан сўнг пастки муччалар функционал шкаласидан фойдаланиб, динамикада уларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини адекват баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилоят эндокринология диспансери (2021-йил 30 декабрдаги №132 сонли буйруғи) ва Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали (2021-йил 18-август №71/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-р/67-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашув диабетик полинейропатияда ўзгаришларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини баҳолаш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик полинейропатиянинг кечки асоратлари бўлган беморларда бармоқ, оёқ, оёқ-қўл ампутациясининг бевосита ва узоқ муддатли натижаларини ўрганиш учун пастки оёқ-қўлларнинг функционал шкаласи сўровномасидан фойдаланиш  дифференциал ташҳислаш учун зарур бўлган лаборатор маркерлар, асбобий текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган ортиқча сарф-харажатларни иқтисод қилишга олиб келади. Хулоса: диабетик полинейропатияда пастки муччалар функционал шкаласидан фойдаланган ҳолда даволаш усулига боғлиқ равишда яқин ва узоқ муддатли даврларида беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичлари динамикаси аниқлаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига маблағнинг ўртача 320.000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Алимханов Олимхон Омилхон ўғлининг “Диабетик оёқ панжа синдромининг нейропатик шакли комплекс давосининг яқин ва узоқ келажакдаги натижалари” мавзусида диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-р/67-сон хулосаси.
иккинчи илмий янгилик: диабетик оёқ панжа синдромида оёқ панжа яраси қайталанишининг такрорланишини ўз вақтида башорат қилиш учун қонда миядан келиб чиққан мия нейротрофик омилини (БДНФ) аниқлаш ва унинг қондаги миқдоридан келиб чиқиб комплекс даво алгоритмини ўтказиш муҳим амалий аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилоят эндокринология диспансери (2021-йил 30 декабрдаги №132 сонли буйруғи) ва Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали (2021-йил 18-август №71/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-р/67-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Олинган натижалар диабетик полинейропатия синдроми ривожланган беморларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касалликнинг оғир асоратларини олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморларда қонда БДНФ маркерини аниқлаш ва монанд даво муолажаларини олиб бориш уларнинг даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказида даволанаётган бир нафар бемор учун бир кунга керак бўладиган даволаниш суммаси ўртача 450.000 сўмни ташкил этади. Шифохонага даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун 900.000 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: Диабетик полинейропатия мавжуд беморларда қонда БДНФ маркерини аниқлаш уларда ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда, шифохонага даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг бир нафар бемор ҳисобига 900.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Алимханов Олимхон Омилхон ўғлининг “Диабетик оёқ панжа синдромининг нейропатик шакли комплекс давосининг яқин ва узоқ келажакдаги натижалари” мавзусида диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-р/67-сон хулосаси.
учинчи илмий янгилик: диабетик полинейропатия мавжуд беморларда маҳсус калкулятордан фойдаланиш уларнинг саломатлигини яхшилаш ва яра қайталанишини башорат қилишда муҳим амалий аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилоят эндокринология диспансери (2021-йил 30 декабрдаги №132 сонли буйруғи) ва Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали (2021-йил 18-август №71/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-р/67-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик полинейропатия мавжуд беморларда маҳсус калкулятордан фойдаланиб оёқ панжаси ярасининг қайталанишини башоратлаш, беморларда оғир асоратлар, жумладан пастки муччалар ампутациясини кескин камайтиради ва уларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморлар ортиқча асбобий ва лаборатор текширувларининг тежалиши; Мақсадсиз дори-дармонлар ва жарроҳлик аралашувларининг қўлланилишини олдини олиш беморлар шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига олиб келади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. Шифохонага даволаниш муддатининг 10 кундан 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун 900.000 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: диабетик полинейропатиянинг клиник белгилари, лаборатор ва инструментал, электронейромиография, пастки муччалар ултратовуш доплерография текшириш усуллари натижаларининг мултифакториал таҳлили асосида беморларда яранинг қайталанишини башорат қилувчи калкулятордан фойдаланиш муҳим ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга. Алимханов Олимхон Омилхон ўғлининг “Диабетик оёқ панжа синдромининг нейропатик шакли комплекс давосининг яқин ва узоқ келажакдаги натижалари” мавзусида диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-р/67-сон хулосаси.
тўртинчи илмий янгилик: диабетик оёқ панжа синдроми бўлган беморларни ташхислаш ва даволашда БДНФ нейромаркерининг қондаги миқдорини аниқлаш, пастки муччалар функционал шкаласи ва калкулятор натижаларидан фойдаланиш, яра қайталаниш хавфини камайтиради ҳамда уни олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилоят эндокринология диспансери (2021-йил 30 декабрдаги №132 сонли буйруғи) ва Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали (2021-йил 18-август №71/1 сонли буйруғи) амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-р/67-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик оёқ панжа синдроми бўлган беморларни ташхислаш ва даволашда БДНФ нейромаркерининг қондаги миқдорини аниқлаш, пастки муччалар функционал шкаласи ва калкулятор натижаларидан фойдаланиш, уларнинг соғлиқларини тез тиклашга ёрдам беради ва жисмоний юкламаларга чидамлилигини ҳамда ҳаёт сифати оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик полинейропатия мавжуд беморларда даво муолажаларини оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 900.000 сўм миқдорида маблағ тежалади. Шунингдек, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сони камайганлиги сабабли ҳар бир бемордан йил давомида қўшимча 3.240.000 сўм миқдорда пул маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Диабетик оёқ панжа синдромининг нейропатик шакли аниқланган беморларда ташҳислаш ва даволаш муолажаларини комплекс олиб бориш, сарф харажати учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини беради. Бу маблағ бир бемор учун ўрта ҳисобда 1 млн. 360 минг сўмни ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Диабетик оёқ панжа синдромида беморлар хаёт сифатини бахолаш функционал шкаласини тадбиқ қилиш услуби» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг  2022 йил 26 январдаги  01-06/49 -сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish