Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Шоира Сағдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистоннинг электроенергетика саноати тарихи (1991–2016-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar492.
Илмий раҳбар: Саидбобоева Гулзора Нематжоновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991–2016-йилларда Ўзбекистоннинг электроенергетика саноати ва энергия ишлаб чиқарувчи асосий тармоқлари фаолиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1985-йилдан 2000-йилларгача электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш республикада иссиқлик электр станцияларини қуриш ҳисобига амалга оширилганлиги, шу сабабли гидроенергетика иншоотларининг қурилишида деярли ўзгариш юз бермаганлиги, асосий ишлар ишлаб турган ГЭСларнинг самарадорлигини ошириш, уларни таъмирлаш ва реконструксия қилиш масалаларига қаратилганлиги, аҳоли сонининг ўсиб бориши ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайиши натижасида ХХ асрнинг сўнгги 10 йиллигида электр энергияси истеʼмолига нисбатан энергия ишлаб чиқариш ортда қолганлиги аниқланган;
республика тараққиётига қаратилган ислоҳотлар энергия секторини ривожлантириш жараёнларида ҳам тўла акс этганлиги, унинг уч босқичда ўтказилганлиги, биринчи босқич (1991-1996-йиллар)да энергия мустақиллиги ва жамиятнинг устивор ижтимоий мақсадларига эришиш учун ёқилғи-энергия бозорини қайта йўналтирилганлиги, иккинчи босқич (1997-2002-йиллар)да энергия бозорини бошқариш механизмларини жорий этиш, соҳада маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг олиб борилганлиги, учинчи босқич (2003 йилдан кейинги йиллар) энергия ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг жорий этилгани далилланган;
Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантиришнинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлсада, соҳада тажрибали кадрларнинг камлиги, тарғибот ишларининг кенг олиб борилмаганлиги, қуёш панелларини ўрнатишдаги камчиликлар ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни амалда қўллаш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш талабларига жавоб бермаганлиги натижасида муқобил энергия манбалари оқилона ўзлаштирилмаганлиги исботланган;
1990 – 2016-йилларда электроенергетика саноатида янги бошқарув механизмларининг жорий этилганлиги ҳамда уни ривожлантиришга доир бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигига қарамасдан, совет даврида бунёд этилган энергетик иншоотларнинг техник имкониятлари эскирганлиги боис уларни таъмирлаш, замонавийларини қуришга республика ва маҳаллий буюджетдан ажратилган маблағларнинг етмаганлиги, хорижий хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароит яратилмаганлиги сабабли модернизация ва реконструкция ишлари халқаро молия-кредит ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари асосида амалга оширилганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2016-йилларда Ўзбекистонда электроенергетика саноати тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
1985-йилдан 2000-йилларгача электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш республикада иссиқлик электр станцияларини қуриш ҳисобига амалга оширилганлиги, шу сабабли гидроенергетика иншоотларининг қурилишида деярли ўзгариш юз бермаганлиги, асосий ишлар ишлаб турган ГЭСларнинг самарадорлигини ошириш, уларни таъмирлаш ва реконструксия қилиш масалаларига қаратилганлиги, аҳоли сонининг ўсиб бориши ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайиши натижасида ХХ асрнинг сўнгги 10 йиллигида электр энергияси истеʼмолига нисбатан энергия ишлаб чиқариш ортда қолганлиги аниқланганлиги, республика тараққиётига қаратилган ислоҳотлар энергия секторини ривожлантириш жараёнларида ҳам тўла акс этганлиги, унинг уч босқичда ўтказилганлиги, биринчи босқич (1991-1996-йиллар)да энергия мустақиллиги ва жамиятнинг устивор ижтимоий мақсадларига эришиш учун ёқилғи-энергия бозорини қайта йўналтирилганлиги, иккинчи босқич (1997-2002-йиллар)да энергия бозорини бошқариш механизмларини жорий этиш, соҳада маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг олиб борилганлиги, учинчи босқич (2003 йилдан кейинги йиллар) энергия ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг жорий этилгани далилланганлиги юзасидан натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 12-сентябрдаги 02-31-1487-сонли маълумотномаси). Натижада томошабинларда республика электроенергетика саноати тарихи бўйича маълум билим ва кўникмаларга эга бўлишларига хизмат қилган;
Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантиришнинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлсада, соҳада тажрибали кадрларнинг камлиги, тарғибот ишларининг кенг олиб борилмаганлиги, қуёш панелларини ўрнатишдаги камчиликлар ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни амалда қўллаш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш талабларига жавоб бермаганлиги натижасида муқобил энергия манбалари оқилона ўзлаштирилмаганлиги исботланганлиги, 1990-2016-йилларда электроенергетика саноатида янги бошқарув механизмларининг жорий этилганлиги ҳамда уни ривожлантиришга доир бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигига қарамасдан, совет даврида бунёд этилган энергетик иншоотларнинг техник имкониятлари эскирганлиги боис уларни таъмирлаш, замонавийларини қуришга республика ва маҳаллий буюджетдан ажратилган маблағларнинг етмаганлиги, хорижий хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароит яратилмаганлиги сабабли модернизация ва реконструкция ишлари халқаро молия-кредит ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари асосида амалга оширилганлиги хусусидаги натижаларидан “Ўзбекгидроенерго” акциядорлик жамиятида ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроенерго” акциядорлик жамиятининг 2022-йил 16-ноябрдаги 02-38/3235-сон маълумотномаси). Натижалар ушбу тадбирларни илмий асосда шакллантириш ва ташкил этиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish