Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Муҳайё Махманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларда эконометрик компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Эконометрика фани мисолида). 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4164  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Рўзиев Зафар Икромович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эконометрика фани асосида талабаларда эконометрик компетенсияларни ривожлантиришнинг самарали методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда шакллантириладиган эконометрик тушунчаларнининг иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалардаги миқдорий жиҳатлар, иқтисодий ўзгарувчилар ўртасидаги эконометрик моделлар ҳамда иқтисодий жараёнлардаги ўзаро миқдорий алоқадорликлар каби асосий аспектлари тарихий, диалектик, тизимли-мажмуавий ёндашувларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
эконометрикани ўқитиш моделининг ташкилий-мазмуний блоки вақтли қаторлар модели бир тенгламали регрессион моделлар ҳамда фоизли ставкалар моделларидан эконометрикага доир омилларнинг корреляцион ва регрессион боғланишларини аниқлаштириш, жуфт омилли ва кўп омилли корреляцион боғланишлар устида ишлашга фаолиятли тенденсияга таяниб ўргатиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларни эконометрик моделлаштиришга ўргатиш методикаси модулли таълим технологияларининг гносеологик, консептуал, конструктив, верификацион аспектларидаги эконометрик тенгламалар ҳамда фоизли ставкалар моделини конструктив-динамик лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;  
талабаларда эконометрик тушунчаларни тўплаш, уларнинг валидлигини эмпирик жараёнларда аниқлаш, верификациялаш, эконометрик диагностика қилиш ҳамда прогнозлаш кўникмаларининг шаклланганлик даражаси қисқартирилган, стандартлаштирилган ва чуқурлаштирилган эконометрик ўқув топшириқларини бажаришнинг репродуктив, когнитив ва ижодий даражаларига кўра аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: талабаларда эконометрик компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда шакллантириладиган эконометрик тушунчаларнининг иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалардаги миқдорий жиҳатлар, иқтисодий ўзгарувчилар ўртасидаги эконометрик моделлар ҳамда иқтисодий жараёнлардаги ўзаро миқдорий алоқадорликлар каби асосий аспектлари тарихий, диалектик, тизимли-мажмуавий ёндашувларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилганлигига доир маълумотлардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173-рақамли «Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университети илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан берилган 2023 йил 2 июндаги 04/2021-сон маълумотномаси). Натижада, умуммиллий қадриятларнинг талабалар эконометрик компетенсияларини шакллантириш тизими такомиллаштирилган;
 эконометрикани ўқитиш моделининг ташкилий-мазмуний блоки вақтли қаторлар модели бир тенгламали регрессион моделлар ҳамда фоизли ставкалар моделларидан эконометрикага доир омилларнинг корреляцион ва регрессион боғланишларини аниқлаштириш, жуфт омилли ва кўп омилли корреляцион боғланишлар устида ишлашга фаолиятли тенденсияга таяниб ўргатиш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалар “Эконометрикага кириш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-196-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, эконометрикани ўқитишнинг инновацион модели таълим жараёнига татбиқ этилган;
олий таълим муассасаларида талабаларни эконометрик моделлаштиришга ўргатиш методикаси модулли таълим технологияларининг гносеологик, консептуал, конструктив, верификацион аспектларидаги эконометрик тенгламалар ҳамда фоизли ставкалар моделини конструктив-динамик лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан АИФ -2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институтининг 2023 йил 22 майда берилган 04/1-2521-сон маълумотнома). Натижада, замонавий ахборот технологиялари воситасида эконометрикани ўқитиш методикаси орқали талабаларнинг эконометрик компетенсияларини ривожлантириш имконияти яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish