Sayt test rejimida ishlamoqda

Кодиров Жасур Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Таълим узвийлигида  ўқувчиларда алгоритмик кўникмаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Мактабгача ва бошланғич таълим узвийлиги мисолида). 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5063
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар:  Орипова Нодима Ҳалиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
 Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларда алгоритмик кўникмаларни шакллантиришни таъминлайдиган таълим методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида ўқувчиларда  алгоритмик кўникмаларни шакллантирилиш жараёнининг асосий компонентлари шахснинг когнитив мотивасияга эга бўлиш, ташаббускорлик, қатъиятлилик, мустақиллик каби индивидуал хусусиятларининг психосемантик жиҳатларига кўра аниқлаштрилган;
алгоритмик кўникмаларнинг мотивацион, когнитив, технологик, коммуникатив тузилмавий таркиби аниқланиб, таълим узвийлигида бошланғич синф ўқувчиларида муаммоларнинг когнитив асосларини англаш, ҳал этиш динамикасини режалаштириш, жараённи регуляциялаш кўникмаларини шакллантирилиш методларининг цикллилик ҳамда изчиллик аспектларига вариатив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларда таълимий ўйин фаолиятининг чизиқли, тармоқланувчи, даврий алгоритм модуллари муаммоли таълим контекстида эвристик суҳбатлар, қоидали, муаммоли, тўлиқ бўлмаган ҳаракатлар тўпламига эга бўлган таълимий-ўйинлар, элементар алгоритмик блок схемаларни тузиш моделлари коммуникатив ва технологик ёндашувларга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
 ўқувчиларда таълимий ўйин фаолияти орқали  алгоритмик кўникмаларнинг билиш, режалаштириш, мулоқотга киришиш ҳамда тартиблаш компонентларини иерархик таркиблаштирувчи функсионал модели шахсга йўналтирилган, фаолиятли ва интегратив методологик ёндашувларга таянилган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бошланғич синф ўқувчиларда  алгоритмик кўникмаларни шакллантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида ўқувчиларда  алгоритмик кўникмаларни шакллантирилиш жараёнининг асосий компонентлари шахснинг когнитив мотивасияга эга бўлиш, ташаббускорлик, қатъиятлилик, мустақиллик каби индивидуал хусусиятларининг психосемантик таҳлиллари асосида аниқлаштрилганлигига доир хулосалар “Мактабгача таълим ташкилотларида математик ўйинларни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 29-апрелдаги 10-сон қарорига асосан 527-сон гувоҳномаси). Натижада ўқувчиларда алгоритмик кўникмаларни шакллантиришнинг самарадорлигини ошириш имконини берган;
алгоритмик кўникмаларнинг мотивацион, когнитив, технологик, коммуникатив тузилмавий таркиби аниқланиб, таълим узвийлигида бошланғич синф ўқувчиларида муаммолар когнитив асосларини англаш, ҳал этиш динамикасини режалаштириш, жараённи регуляциялаш кўникмаларини шакллантирилиш методларининг цикллилик ҳамда изчиллик аспектлари вариатив ёндашув асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосаларидан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173-рақамли «Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университети 2023 йил 4 июлдаги 04/2445-сон маълумотномаси). Натижада алгоритмик кўникмаларни шакллантириш муаммоси нуқтаи назаридан ўқувчида шаклланиши лозим бўлган алгоритмик кўникмалар таркибий компонентларини янада ривожлантириш имконини берган;       
ўқувчиларда таълимий ўйин фаолияти орқали  алгоритмик кўникмаларнинг билиш, режалаштириш, мулоқотга киришиш ҳамда тартиблаш компонентларини иерархик таркиблаштирувчи функсионал модели шахсга йўналтирилган, фаолиятли ва интегратив методологик ёндашувларга таянилган ҳолда такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ва Самарқанд вилоят мактабларида ўтказилган тажриба-синов ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 26 июндаги 03-276-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида ва умумий ўрта таълим мактабларида  таълим-тарбия жараёнида алгоритмик кўникмаларни ташкил этишга оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish