Sayt test rejimida ishlamoqda

Эсиргапов Фарходжон Бобировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон кичик шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланишидаги замонавий тамойиллар (Самарқанд вилоятидаги кичик шаҳарлар мисолида), 18.00.02-Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4/PhD.А54.
Илмий раҳбар: Хидиров Мухсин Михайлович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Салимов Арифджон Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Қаюмов Ҳабиб Исхакович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кичик шаҳарларни республикамиз ҳудудлари (вилоятлари)даги аҳоли жойлашувининг шаклланишини, уларнинг ривожланиши ва тараққиётидаги замонавий тамойилларни аниқлаш асосида Ўзбекистон кичик шаҳарларини архитектура-режавий такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий, меъморий-шаҳарсозлик нуқтаи назардан ривожланишининг муҳим тамойиллари сифатида - унинг географик ўрни, кичик шаҳарнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш даври, ишлаб чиқариш билан боғлиқлиги, кўчалар эстетикаси, маҳалла модули ҳамда шаҳарнинг структуравий тузилиши кабилар муҳим аҳамият касб этиши асосланган.
кичик шаҳарлар архитектурасини яратиш ва ривожлантиришда кўп асрлардан бери ижтимоий ҳамкорлик ишончини оқлаган “маҳалла” меъморий шаҳарсозлик модули самарадорлиги аниқланиб, унинг ўзига хос жиҳати сифатида аҳолининг ижтимоий, иқтисодий, маданий-маиший эхтиёжларига боғлиқ обектларнинг маҳаллаларда комплекс тарзда режалаштирилиши зарурлиги асосланган.
келажак кичик шаҳарларининг мастер планларини ишлаб чиқишда шаҳарсозлик ечимлари учун ихчам чизиқли (мураккаб релефли ҳудудлар учун), чизиқли (магистрал йўллар бўйи ҳудудлари учун) ва радиал-айлана (ҳудудларининг релефи ва иқлим шароитига боғлиқ равишда) каби уч хил режавий схемаларни қўллаш самарадорлиги исботланган;
кичик шаҳарларни ички имкониятига қараб функсияларга ажратган ҳолда саноат корхоналари мавжуд ҳудудларда саноат шаҳри, тарихий обидалари ва қадамжоларга эга ҳудудларда туризм шаҳри, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштиришга мослашган ҳудудларда аграр саноат шаҳри, тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган шаҳарларда тоғли-рекреация ҳамда санатория курорт шаҳар статусига ажратиш орқали шакллантириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилинишн. Ўзбекистон кичик шаҳарлари шаклланиши ва ривожланишининг замонавий тамойиллари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий, меъморий-шаҳарсозлик нуқтаи назардан ривожланишининг муҳим тамойиллари сифатида - унинг географик ўрни, кичик шаҳарнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш даври, ишлаб чиқариш билан боғлиқлиги, кўчалар эстетикаси, маҳалла модули ҳамда шаҳарнинг структуравий тузилиши кабилар муҳим аҳамият касб этиши юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 майдаги 06/5677-сон маълумотномаси). Юқорида келтирилган илмий натижанинг қўлланилиши меъморий-шаҳарсозлик нуқтаи назардан ривожланишининг ўзига хос жоҳатларини очиш имконини берган;
кичик шаҳарлар архитектурасини яратиш ва ривожлантиришда кўп асрлардан бери ижтимоий ҳамкорлик ишончини оқлаган “маҳалла” меъморий шаҳарсозлик модули самарадорлиги аниқланиб, унинг ўзига хос жиҳати сифатида аҳолининг ижтимоий, иқтисодий, маданий-маиший эхтиёжларига боғлиқ обектларнинг маҳаллаларда комплекс тарзда режалаштирилиши зарурлиги асосланганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 майдаги 06/5677-сон маълумотномаси). Юқорида келтирилган илмий натижанинг қўлланилиши Самарқанд вилоятидаги кичик шаҳарлар мисолида шаҳарсозликда маҳалла ананаларининг  қадимдан вужудга келганлига ва тараққий этганлиги ҳусусида аниқ хулоса чиқариш имконини берган;
келажак кичик шаҳарларининг мастер планларини ишлаб чиқишда шаҳарсозлик ечимлари учун ихчам чизиқли (мураккаб релефли ҳудудлар учун), чизиқли (магистрал йўллар бўйи ҳудудлари учун) ва радиал-айлана (ҳудудларининг релефи ва иқлим шароитига боғлиқ равишда) каби уч хил режавий схемаларни қўллаш самарадорлиги исботланганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 майдаги 06/5677-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши кичик шаҳарларнинг мастер планларини ишлаб чиқишда муҳим дастур сифатида қўлланиш имконини берган;
кичик шаҳарларни ички имкониятига қараб функсияларга ажратган ҳолда саноат корхоналари мавжуд ҳудудларда саноат шаҳри, тарихий обидалари ва қадамжоларга эга ҳудудларда туризм шаҳри, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштиришга мослашган ҳудудларда аграр саноат шаҳри, тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган шаҳарларда тоғли-рекреация ҳамда санатория курорт шаҳар статусига ажратиш орқали шакллантириш таклиф этилганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 майдаги 06/5677-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ҳозирги давирнинг янги йўналишларини ривожлантириш, мазкур соҳаларда янги саҳифаларни очиб бериш ва улардан унумли фойдаланинш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish