Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Илхом Марибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижодкор ёшларнинг касбга йўналтириш илмий маркази биноларини архитектуравий такомиллаштириш», 18.00.02– Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/А62.
Илмий раҳбар: Хасанов Азамат Озадович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSC.03/30.12.2019.А.11.02
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим; Усманов Мурадхан Саидмахмудович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: "ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА" МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбга йўналтириш илмий инновацион марказлар биноларининг архитектуравий, тарҳий ечимларини такомиллаштириш ҳамда марказларни яратиш юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг Ахсикент, Мунчоқтепа, Муғтепа, Буонамозор сингари тарихий шаҳарларида устоз-шогирд хоналари, махсус хом-ашё омбори, шогирдлар ётоқхонаси, буюмга ишлов бериш хонаси, сабоқхона каби хоналарни жамлаган обектларнинг мавжудлиги ушбу ҳудудларда касб-ҳунар марказларининг ўрта асрларданоқ шаклланганлигидан далолат бериши аниқланган;
касбга йўналтириш марказлари типологиясида томоша, кўнгил очар ҳамда касбга йўналтириш блоклари муҳим аҳамият касб этиши асосланиб, ушбу типология маданий дам олиш (амфитеатр, театр) ва сотув блокларини киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;
касбга ёналтириш марказларининг режавий-таркибий тузилиши кичик (туман миқёсида), ўрта (вилоят миқёсида) ва йирик (республика миқёсида) типларга ажратилиб, кичик типда - архитектура ва қурилиш,  ҳунармандчилик, аграр соҳа, тиббиёт; ўрта типда - архитектура ва қурилиш,  менежмент ва иқтисодиёт, транспорт, тиббиёт; йирик типда - давлат хизматлари,  менежмент ва иқтисодиёт, маданият ва санъат, фан ва техника тармоқлари муҳим аҳамият касб этиши асосланган;
замонавий шаҳарсозликда ёшларни касбга йўналтириш марказларини яратишда ўқув амалий лаборатория (робоцозлик, сунъий интеллект (АИ), киберхавфсизлик, биолаборатория), амфитеатр, кутубхона, спорт клуби, сув ҳавзалари, дам олиш масканларининг ҳажмий-режавий ечимларини миллий архитектуранинг анъанавий услубидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш тарбияланувчида маҳаллий қурилиш хомашёлари тўғрисида таассурот уйғотиш кўникмасини шакллантириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ижодкор ёшларнинг касбга йўналтириш илмий маркази биноларини архитектуравий такомиллаштириш” мавзусидаги тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсининг Ахсикент, Мунчоқтепа, Муғтепа, Буонамозор сингари тарихий шаҳарларида устоз-шогирд хоналари, махсус хом-ашё омбори, шогирдлар ётоқхонаси, буюмга ишлов бериш хонаси, сабоқхона каби хоналарни жамлаган обектларнинг мавжудлиги ушбу ҳудудларда касб-ҳунар марказларининг ўрта асрларданоқ шаклланганлигидан далолат бериши юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 09-06/12835-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши қадимги манбаларда шаҳарда касб-ҳунар марказларининг жойлашуви, шаҳарсозлик эчимларининг мувофиқлаштирилиши каби тушунчаларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш имконини берган;
касбга йўналтириш марказлари типологиясида томоша, кўнгил очар ҳамда касбга йўналтириш блоклари муҳим аҳамият касб этиши асосланиб, ушбу типология маданий дам олиш (амфитеатр, театр) ва сотув блокларини киритиш ҳисобига олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 09-06/12835-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Фарғона водийсида шаҳарсозлигининг генетик асосларини белгилаш ҳамда архитектура анъаналарининг замонавий тараққий этганлиги хусусида аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
касбга ёналтириш марказларининг режавий-таркибий тузилиши кичик (туман миқёсида), ўрта (вилоят миқёсида) ва йирик (республика миқёсида) типларга ажратилиб, кичик типда - архитектура ва қурилиш,  ҳунармандчилик, аграр соҳа, тиббиёт; ўрта типда - архитектура ва қурилиш,  менежмент ва иқтисодиёт, транспорт, тиббиёт; йирик типда - давлат хизматлари,  менежмент ва иқтисодиёт, маданият ва санъат, фан ва техника тармоқлари муҳим аҳамият касб этиши ишлаб  чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 09-06/12835-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийси туман, шаҳар ва вилоят марказлари ҳудудларида касбга йўналтириш марказлари архитектуравий композициясининг бойишига ва касб ўганувчиларга қулай имкониятлар яратилишига эришилган;
замонавий шаҳарсозликда ёшларни касбга йўналтириш марказларини яратишда оқув амалий лаборатория (робоцозлик, сунъий интеллект (АИ), киберхавфсизлик, биолаборатория), амфитеатр, кутубхона, спорт клуби, сув ҳавзалари, дам олиш масканларининг ҳажмий-режавий эчимларини миллий архитектуранинг анъанавий услубидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш тарбияланувчида маҳаллий қурилиш хомашёлари тўғрисида таассурот уйғотиш кўникмасини шакллантириши асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 09-06/12835-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийсида қурилган касбга йўналтириш марказлар типологияси ҳақидаги маълумотларни янгиланишига имконият ошган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish