Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшатов Икром Қўзиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон вилоятлари марказларида савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини архитектура-лойиҳавий шакллантириш хусусиятлари” 18.00.02 -Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/A46.
Илмий раҳбар: Хидиров Мухсин Михайлович, архитектура номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим; Усманов Мурадхан Саидмахмудович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ  ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон вилоятларида савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини шакллантиришда меъморий-режавий ташкиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон вилоятларида пиёдалар ва транспорт ҳаракатини рационал ташкил қилиш, тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда вақт сарфини тежаш мақсадида марказий шаҳарларга кириш ва чиқиш йўлларида замонавий савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини комплекс тарзда шакллантириш самарадорлиги асосланган;
агломерация доирасида савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини энг яқин (шаҳар ёки туман ҳудудларидан чиқиш жойларида), оралиқ (шаҳарлараро ёки туманлараро) ҳамда минтақавий (вилоятлараро) ҳудудларда режалаштириш таклифи ишлаб чиқилган;  
вилоятларнинг табиий-географик жиҳатдан турли минтақаларда жойлашганлиги, кўпроқ қуруқ ва жазирама иссиқ иқлимнинг барча минтақаларга хос эканлигига кўра савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини лойиҳалашда очиқ (Жиззах шаҳри), ярим очиқ (Қарши шаҳри) ва ёпиқ (Урганч шаҳри) турдаги архитектура-фазовий ечимлардан фойдаланиш зарурати асослаб берилган;
Қарши, Жиззах ва Урганч шаҳарларида савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини ҳудудларнинг озига хос шаҳарсозлик талаблари (ҳудудий жойлашуви, иқлими, режавий тузилиши) асосида функсионал-режавий (жамоат, шахсий, хўжалик, транспорт) жиҳатдан самарали схема зонаси асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон вилоятлари марказларида савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини архитектура-лойиҳавий шакллантириш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон вилоятларида пиёдалар ва транспорт ҳаракатини рационал ташкил қилиш, тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда вақт сарфини тежаш мақсадида марказий шаҳарларга кириш ва чиқиш йўлларида замонавий савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини  комплекс тарзда шакллантириш самарадорлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 09-06/5481-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ҳозирги даврнинг янги йўналишларини ривожлантириш, мазкур соҳаларда янги саҳифаларни очиб бериш имконини берган;
агломерация доирасида савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини энг яқин (шаҳар ёки туман ҳудудларидан чиқиш жойларида), оралиқ (шаҳарлараро ёки туманлараро) ҳамда минтақавий (вилоятлараро) ҳудудларда режалаштириш юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 09-06/5481-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши хусусан, агломерацион савдо мажмуаларини ташкил этганлиги Самарқанд шаҳридаги кўксарой савдо мажмуаси лойиҳа ишларида қатнашиш орқали аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
вилоятларнинг табиий-географик жиҳатдан турли минтақаларда жойлашганлиги, кўпроқ қуруқ ва жазирама иссиқ иқлимнинг барча минтақаларга хос эканлигига кўра савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини лойиҳалашда очиқ (Жиззах шаҳри), ярим очиқ (Қарши шаҳри) ва ёпиқ (Урганч шаҳри) турдаги архитектура-фазовий ечимлардан фойдаланиш юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 09-06/5481-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши қадимги тарихий шаҳарларда жойлашуви, шаҳарсозликнинг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш имконини берган;
Қарши, Жиззах ва Урганч шаҳарларида савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини ҳудудларнинг озига хос шаҳарсозлик талаблари (ҳудудий жойлашуви, иқлими, режавий тузилиши) асосида функсионал-режавий (жамоат, шахсий, хўжалик, транспорт) жиҳатдан самарали схема зонаси юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 09-06/5481-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши экспериментал лойиҳаларнинг вилоят марказий шаҳарларга кириш ва чиқиш қисмлар асосида шаклланиши, шаҳарсозлигининг асосларини белгилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish