Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахназарова Диёра Эркин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/P466.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Останов Шуҳрат Шарифович, психология фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 талабаларда ижодий фикрлашни ривожланланишида ностандарт вазиятларда ечим топиш қобилиятининг дивергент фикрлаш контекстида дифференциал намоён бўлиши туфайли креативликни когнитив жиҳати устувор эканлиги далилланган;
талабаларда ижодий фикрлашни намоён бўлишида объектив ва рамзий фикрлашни ўғил болаларда рамзий ва мажозий фикрлашни қиз болаларда устуворлиги туфайли гендер фарқларнинг мавжудлиги исботланган;
талабалардаги ижодий қобилиятни ривожланиши объектив, рамзий, белгили фикрлашнинг мантиқий ва абстраcт тафаккурда устувор намоён бўлиши туфайли интелект структурасининг интегративе шакилланишига идентив эканлиги;
талабаларда ижодий қобилиятларни ривожлантириш учун ўз-ўзини фаоллаштиришни ,, дивергент фикрлашини семантик мослашувчанликка усуворлик бериш орқали кучайтириш муҳимлиги туфайли креатив тасаввурларни жамлантиришнинг  психологик жиҳатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: талабаларда ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
талабаларда ижодий фикрлашни ривожланланишида ностандарт вазиятларда ечим топиш қобилиятининг дивергент фикрлаш контекстида дифференциал намоён бўлиши туфайли креативликни когнитив жиҳати устувор  эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-34 а-сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-34-м сон маʼлумотномаси). Натижада ижодкорлик хусусиятлари муаммосига оид илмий манбаларни таҳлил қилиш ва тадқиқот мақсадига мос равишда тизимлаштирилган.
талабаларда ижодий фикрлашни намоён бўлишида  объектив ва рамзий фикрлашни ўғил болаларда рамзий ва мажозий фикрлашни қиз болаларда устуворлиги туфайли гендер фарқларнинг мавжудлиги исботланган маълумотлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-34 а- сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-34-м сон маʼлумотномаси). Натижада талабаларда ижодкорлик хусусиятларини намоён бўлишининг ўзига хослиги аниқлаштирилган.
талабалардаги ижодий қобилиятни ривожланиши объектив, рамзий, белгили фикрлашнинг мантиқий ва абстраcт тафаккурда устувор намоён бўлиши туфайли интелект структурасининг интегративе шакилланишига идентив эканлиги исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-34 а- сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-34-м сон маʼлумотномаси). Натижада талабаларда ижодкорлик хусусиятлари ривожланишига таъсир қилувчи психологик омилларни аниқлаш имконияти яратилган.
талабаларда ижодий қобилиятларни ривожлантириш учун ўз-ўзини фаоллаштиришни, дивергент фикрлашини семантик мослашувчанликка усуворлик бериш орқали кучайтириш муҳимлиги туфайли креатив тасаввурларни жамлантиришнинг психологик жиҳатлари асосланган таклифлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-34 а- сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва педагогик психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-34-м сон маʼлумотномаси). Натижада талабаларда ижодкорлик хусусиятларини шакллантиришга қаратилган психологик тренинг дастурини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish