Sayt test rejimida ishlamoqda

Султаниязов Мадияр Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув жараёнларида талаба-ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмлари», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped882.
Илмий раҳбар: Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон  филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01
Расмий оппонентлар: Қодиров Қуандиқ Айтбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор;
Этакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион технологияларидан фойдаланишнинг назарий ва методик асосларини юзасидан тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмларини  такомиллаштиришнинг педагогик зарурати тарбия тамойилларининг замонавий жамият талабларига мос ҳолда ўзгариши ҳамда тараққиёт тенденсияларига мувофиқлигини фактик жиҳатдан асослаш орқали аниқлаштирилган;
глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмлари замонавий тарбия шаклларини витаген тарбия интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига эпистемологик ва когнитив тамойиллар  воситасида қўллаш асосида такомиллаштирилган;  
 глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш модели  дарсдан  ташқари  вақтларда талаба ёшларни тарбиялашнинг  шакл  ва усулларини тарбияга таъсир кўрсатувчи объектив омилларга нисбатан қўллаш ҳамда натижаларни холис баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик, плюралистик омилларини квалиметрик баҳолаш орқали такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган;
талаба-ёшларни тарбиялашнинг амалий-технологик тизими маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг конструктив ва деструктив, психологик-педагогик, эвристик ва услубий хусусиятларини глобаллашувнинг ижобий тенденсияларига методик жиҳатдан детерминистик омил сифатида мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув жараёнларида талаба-ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
тарбия тамойилларининг замонавий жамият талабларига мос ҳолда ўзгариши ҳамда тараққиёт тенденсияларига мувофиқлигини фактик жиҳатдан асослаш орқали аниқлаштирилган глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмларини  такомиллаштиришнинг педагогик заруратини асослашга доир таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» мавзусидаги амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 17-ноябрдаги 324/1-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмларини  такомиллаштиришнинг педагогик зарурати ва педагогик-психологик йўналишларини асослашга хизмат қилган;
замонавий тарбия шаклларини витаген тарбия интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига эпистемологик ва когнитив тамойиллар  воситасида қўллаш асосида такомиллаштирилган глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат университетида бажарилган ЖҲБЛ-22 «Оиладаги жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криноген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ этиш» мавзусидаги қисқа муддатли илмий лойиҳасида амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2023-йил 12-январдаги 09-03/10 сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмларини  такомиллаштириш жараёнларини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилишига хизмат қилган;
дарсдан  ташқари  вақтларда талаба ёшларни тарбиялашнинг  шакл  ва усулларини тарбияга таъсир кўрсатувчи объектив омилларга нисбатан қўллаш ҳамда натижаларни холис баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик, плюралистик омилларини квалиметрик баҳолаш орқали такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган глобаллашув жараёнида талаба ёшларни тарбиялашнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш модели  бўйича таклиф ва тавсиялардан  Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган И1-ХТ-О-17222 рақамли «Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш» мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 15-ноябрдаги 319/1-сон маълумотномаси). Натижада, юртимизда бошланган барча эзгу ишлардан кўзланган асосий мақсад – давлатимиз салоҳиятини ошириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, озод ва обод Ватан пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларимизнинг ўқиб- ўрганиб, замонавий илмларни эгаллаб, соғлом ва маънавий этук авлод бўлиб вояга этиши йўлида кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмунини кенг оммага тўғри тушунтиришга хизмат қилган;   
маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг конструктив ва деструктив, психологик-педагогик, эвристик ва услубий хусусиятларини глобаллашувнинг ижобий тенденсияларига методик жиҳатдан детерминистик омил сифатида мослаштириш асосида такомиллаштирилган талаба-ёшларни тарбиялашнинг амалий-технологик тизимига оид ишлаб чиқилган методик тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг мутахассислари, тегишли вазирлик ва ташкилотлари, Республика маънавият ва маърифат маркази Нукус шаҳри мутахассислари, туман бўлим раҳбарлари иштирокида ўтказилган семинар тренингларда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 14-февралдаги 01-13/44-сон маълумотномаси). Натижада, Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг мутахассисларига, тегишли вазирлик ва ташкилотларига, Республика маънавият ва маърифат маркази Нукус шаҳри мутахассисларига, туман бўлим раҳбарларига «Маънавият ва маърифат соатлари»ни ташкил қилиш ва ўтказиб боришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish