Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Азиза Ўктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларининг ижтимоий-маданий ва маърифий соҳасини кластерли ёндашув асосида ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3421.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илхамович, педагогика  фанлари  доктори, профессор; Файзуллаева Нилуфар Саъдуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида ижтимоий-маданий ва маърифий соҳани кластерли ёндашув асосида равожлантиришга оид таклиф ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида ижтимоий-маданий соҳани кластерли ёндашув орқали ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари инсонпарварлик, ҳуқуқий тенденсиялар ҳамда ижтимоий фаолиятнинг назарий-методологик, фаолиятли, лойиҳавий-таҳлилий компонентларини таълим жараёнига интенсив мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
умумтаълим муассасасининг ижтимоий-маданий ва маърифий соҳасининг таркибий-функсионал модели мактабда таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятларини узвийлаштиришга қаратилган  функсионал вазифаларини маънавий-ахлоқий мезонлар ва синергетик тамойиллар орқали мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида кластерли ёндашув асосида ижтимоий-маданий ва маърифий соҳани ривожлантириш технологияси таълим олувчиларда касбий потенсиал имкониятларни ўқувчиларда ҳаётий компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот муҳитида технологик жараён босқичларини сақлаган ҳолда интегратив ташкил этиш асосида ривожлантирилган;
умумтаълим мактабларида ижтимоий-маданий ва маърифий соҳани ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ижтимоий фаолият траекториясига дифференциал ва интегратив ишлаш элементларини интенсив ривожлантиришга қаратилган касбий-амалий топшириқларни консентрик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумутаълим мактабларида ижтимоий-маданий ва маърифий соҳани кластерли ёндашув асосида ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инсонпарварлик, ҳуқуқий тенденсиялар ҳамда ижтимоий фаолиятнинг назарий-методологик, фаолиятли, лойиҳавий-таҳлилий компонентларини таълим жараёнига интенсив мослаштириш асосида аниқлаштирилган умумтаълим мактабларида ижтимоий-маданий соҳани кластерли ёндашув орқали ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитларига оид таклифларидан “Қиёсий педагогикаъъ номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғи). Натижада, умумтаълим мактабларида маънавий ва маърифий соҳани ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
мактабда таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятларини узвийлаштиришга қаратилган  функсионал вазифаларини маънавий-ахлоқий мезонлар ва синергетик тамойиллар орқали мослаштириш асосида такомиллаштирилган умумтаълим муассасасининг ижтимоий-маданий ва маърифий соҳасининг таркибий-функсионал моделига оид тавсиялари  ОТ-Ф1-049 рақамли “Ўқувчиларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021йй) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-2000-2005-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган модел умумтаълим мактабларида маънавий муҳитни яхшилашга хизмат қилган;
таълим олувчиларда касбий потенсиал имкониятларни ўқувчиларда ҳаётий компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот муҳитида технологик жараён босқичларини сақлаган ҳолда интегратив ташкил этиш асосида ривожлантирилган умумтаълим мактабларида кластерли ёндашув асосида ижтимоий-маданий ва маърифий соҳани ривожлантириш технологиясига оид таклифлари асосида ОТ-Ф1-049 рақамли “Ўқувчиларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021йй) мавзусидаги амалий лойиҳанинг мазмуний компоненти ишлаб чиқилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-2000-2005-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб технология мактаб ўқувчиларининг дунёқараши ва қобилиятларини ривожланишига хизмат қилган;
ижтимоий фаолият траекториясига дифференциал ва интегратив ишлаш элементларини интенсив ривожлантиришга қаратилган касбий-амалий топшириқларни консентрик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган умумтаълим мактабларида ижтимоий-маданий ва маърифий соҳани ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонларига оид методик тавсиялари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканалида эфирга узатилган “Болалар ва биз” “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар сенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканалининг 2023 йил 6-февралдаги Ўз/рв-23-11сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган мезонлар мактабларда ижтимоий-маданий ва маърифий соҳани ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish