Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Наргиза Нигматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кластер шароитида инглиз тилини тезкор ўқитишнинг аралаш таълим технологиялари (нофилологик таълим йўналиш талабалари мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3223.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Бабаходжаева Лобар Гафуржановна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Боймуродова Гулзода Тоштемировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  олий ўқув юртлари нофилологик таълим йўналишларида инглиз тилини аралаш таълим технологиялари асосида тезкор ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“аралаш таълим” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва илмий-педагогик хусусиятлари анъанавий, масофавий ва интернет орқали мустақил таълим олишнинг интегратив шаклларининг касбий тайёргарлик жараёнини жадаллаштиришга доир ташкилий, аналитик, диагностик ва прогностик фаолият билан горизонтал ва вертикал интеграциялашнинг аутопедагогик имкониятларини инновацион таълим муҳитига мос ҳолда кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
аралаш таълим шароитида талабаларга инглиз тилини тезкор ўқитишнинг методик тузилмаси касбий тайёргарлик жараёнининг мотивацион, когнитив, фаолиятга доир, аксиологик, акмеологик, рефлексив компонентларини аралаш таълим технологияларини эркин ва мақбул танлаш, идентив мақсадни белгилаш, реал шароитда таълим муҳитини динамик тарзда ўзгартириб бориш тамойиллари билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларига инглиз тилини аралаш таълим технологиялари асосида тезкор ўқитишнинг дидактик модели ўқув материалларини йирик блокларга бирлаштириш орқали электрон кўринишда ўқитиш (Реплаcемент) ҳамда анъанавий таълимни инновацион талабларга мувофиқ ташкил этиш (Супплементал) моделларининг миллий кредит-модул тизимига адаптивлик даражасини қиёсийлик асосида таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
аралаш  таълим шароитида талабаларга хорижий тилни ўқитиш жараёнига кластерли ёндашувни татбиқ этишнинг педагогик механизми очиқ таълим ресурсларининг (Гоогле фор Эдуcатион) “ўгирилган синф” технологияси (Флиппед Cлассроом)ни тайёрлов, аудитория иши, мустақил таълим билан синхрон коммуникацияга киришув даражаси интерактивлиги ва рефлексивлигини таълимий мақсадларга мувофиқлигини ҳисобга олиш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини олий таълим муассасалари филологик йўналиш талабаларига аралаш таълим технологиялари воситасида тезкор ўқитиш бўйича олинган илмий натижалар ҳамда амалий таклифлар асосида:
анъанавий, масофавий ва интернет орқали мустақил таълим олишнинг интегратив шаклларининг касбий тайёргарлик жараёнини жадаллаштиришга доир ташкилий, аналитик, диагностик ва прогностик фаолият билан горизонтал ва вертикал интеграциялашнинг аутопедагогик имкониятларини инновацион таълим муҳитига мос ҳолда кенгайтириш орқали аниқлаштирилган “аралаш таълим” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва илмий-педагогик хусусиятлари, анъанавий таълимда конструктивизм назарияси, автоном таълим ҳамда Блум таксономиясини биргаликда қўллаш, онлайн ўқитишда тадқиқотлар ҳамжамияти (Cоммунитй оф Инқуирй) назариясининг когнитив, ижтимоий ва ўқитишнинг мавжудлиги консепсияси таъминлаш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар “Инглиз тили” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сонли буруғига асосан берилган 166-268-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, “аралаш таълим” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва ўзига хос илмий-педагогик хусусиятларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
касбий тайёргарлик жараёнининг мотивацион, когнитив, фаолиятга доир, аксиологик, акмеологик, рефлексив компонентларини аралаш таълим технологияларини эркин ва мақбул танлаш, идентив мақсадни белгилаш, реал шароитда таълим муҳитини динамик тарзда ўзгартириб бориш тамойиллари билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган аралаш таълим шароитида талабаларга инглиз тилини тезкор ўқитишнинг методик тузилмаси, ўқув материалларнинг йирик блокларга бирлаштириш орқали электрон кўринишда ўқитиш (Реплаcемент) ҳамда электрон ресусрлардан фойдаланиш орқали анъанавий таълимни ташкил этиш (Супплементал) моделларини миллий кредит-модул тизимига адаптивлик даражасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган нофилологик таълим йўналиши талабаларига инглиз тилини аралаш таълим технологиялари асосида тезкор ўқитишнинг дидактик модели борасидаги таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида амалга оширилган Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2018 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 30 майдаги 02-07-2113/04-сон маълумотномаси). Натижада, нофилологик йўналиш талабаларига инглиз тилини тезкор ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
очиқ таълим ресурсларининг (Гоогле фор Эдуcатион) “ўгирилган синф” технологияси (Флиппед Cлассроом)ни тайёрлов, аудитория иши, мустақил таълим билан синхрон коммуникацияга киришув даражаси интерактивлиги ва рефлексивлигини таълимий мақсадларга мувофиқлигини ҳисобга олиш орқали ишлаб чиқилган аралаш  таълим шароитида талабаларга хорижий тилни ўқитиш жараёнига кластерли ёндашувни татбиқ этишнинг педагогик механизми борасидаги тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “Ўзбекистон” телерадиоканалининг ДМ “Маданий-маърифий ва бадий” эшиттиришлар муҳаррияти томонидан тайёрланган “Тил миллат кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун” номли эшиттиришларининг ссенарийларни тайёрлашда 2022-2023 йилларда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-май 04-36-760-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларда берилган мазкур илмий натижалар орқали тингловчиларнинг тил ўрганишга қаратилган муаммолар ечими, сўнги йилларда тил ўрганиш ва ўқитишда эришилган ютуқлар, инновацион изланишлар ҳақида ўқитувчилар билимларининг такомиллашишга хизмат қилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish