Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпўлатова Меҳринисо Қиличевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўқитишда корпусга асосланган ёндашувнинг назарий ва амалий асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2279.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Саимназарова Дилноза Абдунеъматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда корпусга асосланган ёндашувнинг назарий ва амалий асосларини ўрганиш ва мазкур ёндашувнинг самарадорлигини далиллаш, ушбу ёндашувни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тил корпуси, унинг турлари ва корпусга оид тушунчаларининг педагогик мазмуни ҳамда аҳамияти тил ўқитишда фойдаланиш имконини берувчи “БНC”, “БАWЕ”, “Лонгман Леарнер Cорпус” каби тил корпусларини инглиз тили ўқитишда лексик ва грамматик компетенсияларни ривожлантиришнинг корпусга асосланган ёндашувини таълим амалиётига татбиқ этиш асосида аниқлаштирилган;
инглиз тилини корпусга асосланган ёндашув асосида ўқитиш тизими талабаларнинг инглиз тилидаги лингвистик компетенсиясини ривожлантиришда корпусга асосланган ёндашувнинг самарадорлигини таъминловчи алгоритми ҳамда педагогик жараёнини ишлаб чиқиш ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини методик жиҳатдан тавсифлаш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг лексик ва грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикаси ОТМларда филолог мутахассисларни тайёрлашга қўйиладиган малака талаблари, фан дастурлари ва дарсликларни корпус лингвиатикасини ҳамда корпусга асосланган ёндашувнинг тил ўрганиш аспектидаги педагогик моҳиятини асослаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларининг лингвистик компетенсияларини корпусга асосланган ёндашув асосида ривожлантириш технологияси корпус лингвиатикасига асосланган “Дата-дривен леарнинг” (“Маълумотларга асосланган ўрганиш”) ҳамда “До ит ёурселф” (“Ўзинг бажар”) каби янги методикаларини ишлаб чиқиш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда корпусга асосланган ёндашувнинг назарий ва амалий асослари мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
тил ўқитишда фойдаланиш имконини берувчи “БНC”, “БАWЕ”, “Лонгман Леарнер Cорпус” каби тил корпусларини инглиз тили ўқитишда лексик ва грамматик компетенсияларни ривожлантиришнинг корпусга асосланган ёндашувини таълим амалиётига амалий татбиқ этиш асосида  аниқлаштирилган тил корпуси, унинг турлари ва корпусга оид тушунчаларининг педагогик мазмуни ҳамда аҳамиятига оид тавсиялар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 21 декабрдаги 01/4-3525-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили машғулотларида педагогик корпус турларидан фойдаланишни оммалаштиришга эришилган;
талабаларнинг инглиз тилидаги лингвистик компетенсиясини ривожлантиришда корпусга асосланган ёндашувнинг самарадорлигини таъминловчи алгоритми ҳамда педагогик  моделини ишлаб чиқиш ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини методик жиҳатдан тавсифлаш асосида такомиллаштирилган инглиз тилини корпусга асосланган ёндашув асосида ўқитиш тизими бўйича тавсиялардан Эрасмус+ 574099-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ПАWЕР лойиҳаси дастури (Италия) ҳамда Эрасмус+ 574099-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ПАWЕР лойиҳаси дастури (Италия) доирасида «ПАWЕР –Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш» мавзусидаги лойиҳа бўйича ўтказилган тренингларда  фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023 йил 8 февралдаги 02/01-01-19-сон маълумотномаси). Натижада, корпусга асосланган ёндашув орқали талабаларнинг лингвистик компетенсиясини ривожлантиришга эришилган;
корпус лингвиатикасига асосланган  “Дата-дривен леарнинг”  (“Маълумотларга асосланган ўрганиш”) ҳамда “До ит ёурселф” (“Ўзинг бажар”) каби янги муаллифлик методикаларини ишлаб чиқиш ҳамда уни ўқитиш жараёнига татбиқ этиш механизмини таклиф этиш асосида  такомиллаштирилган талабаларининг лингвистик компетенсияларини корпусга асосланган ёндашув асосида ривожлантириш технологиясига оид тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 21 декабрдаги 01/4-3525-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг лексик ва грамматик компетенсиялари корпусга асосланган ёндашув орқали ривожланишини таъминлади ва модуллар бўйича яратилган ўқув-услубий мажмуалар ва дарс ишланмалар мазмунан бойитилган;
ОТМларда филолог мутахассисларни тайёрлашга қўйиладиган малака талаблари, фан дастурлари ва дарсликларни корпус лингвиатикаси нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ҳамда корпусга асосланган ёндашувнинг тил ўрганиш аспектидаги педагогик моҳиятини методик жиҳатдан асослаш орқали такомиллаштирилган инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг лексик ва грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикасига доир мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасида бевосита эфирга узатилиб келинаётган “Ҳудудлар ҳаёти” ва “Миллат ва маънавият” дастурини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомранияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023 йил 3 февралдаги Ўз\Рв- 23-09-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг билим даражасининг ошишига ва замонавий тил ўқитиш ва ўрганиш воситаларидан фойдаланишни ўқув жараёнига киритиш, тил ўрганиш қобилияти, лингвистик компетенсияларининг ривожланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish