Sayt test rejimida ishlamoqda

Примбетов Қалибай Тлепбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоғистондаги маданий мерослар воситасида талаба - ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни такомиллаштириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2487.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали.
Илмий раҳбар: Тилегенов Аскарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Сапо Мурадович, педагогика фанлари доктори, профессор; Алауатдинов Сахабатдин Иниятдинович, педагогика фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон архитектура ёдгорликлари ва миллий маданий мерослар орқали талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий маданий мерос ва архитектура ёдгорликлари воситасида талабаларни маънавий ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятлари тарбиянинг педагогик ва услубий жиҳатларини такомиллаштиришнинг конструктив механизмларини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда миллий маданий мерос объектлари воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялаш модели самарадорликка эришишнинг прагматик усулларини миллий таълим идентификасиясини ривожлантириш билан боғлиқ маънавий-ахлоқий мезонлар орқали таълим ва тарбия сифатини квалиметрик баҳолаш тизимини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни  миллий  маданий  мерослар  воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлар комплекси таълимга қўйилаётган замонавий талабларни таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадлар аспектида унификациялаш ва амалиёт ва назария уйғунлигини таъминлаш механизмларини дилектик алоқадорлик нуқтаи назаридан оптималлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида тарбиялашнинг педагогик технологиялари аксиологик ёндашув тамойилларини тарбия ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан детерминистик омил сифатида мослаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистондаги маданий мерослар воситасида талаба-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни такомиллаштириш технологиясини такомиллаштиришга оид тадқиқот  натижалари  ҳамда ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
тарбиянинг педагогик ва услубий жиҳатларини такомиллаштиришнинг конструктив механизмларини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган миллий маданий мерос ва архитектура ёдгорликлари воситасида талабаларни маънавий ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” ва Қорақалпоқ  гуманитар  фанлар илмий тадқиқот институти томонидан бажарилган П3200170915198 рақамли “Қорақалпоғистон  жамиятидаги ижтимоий  кўрсатмалар  трансформацияси: тарих ва амалиёт” (2018-2020 йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 15-ноябрдаги 322-сон маълумотномаси; Қорақалпоқ  гуманитар  фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 5-августдаги 265/1 сон маълумотномаси). Натижада, миллий маданий мерос ва архитектура ёдгорликлари воситасида талабаларни маънавий ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятлари такомиллаштирилган;
самарадорликка эришишнинг прагматик усулларини миллий таълим идентификасиясини ривожлантириш билан боғлиқ маънавий-ахлоқий мезонлар орқали таълим ва тарбия сифатини квалиметрик баҳолаш тизимини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган талабаларда миллий маданий мерос объектлари воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялаш модели бўйича хулоса ва таклифлардан Қорақалпогистон телевидениесининг «Мерос» кўрсатуви ссенарийсини яратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27-февралдаги 05-22/117-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни  миллий  маданий  мерослар  воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари бойитилган;
таълимга қўйилаётган замонавий талабларни таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадлар аспектида унификациялаш ва амалиёт ва назария уйғунлигини таъминлаш механизмларини дилектик алоқадорлик нуқтаи назаридан оптималлаштириш асосида ишлаб чиқилган талабаларни  миллий  маданий  мерослар  воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлар комплекси бўйича таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан «Маънавият ва маърифат соатлари»нинг маъруза материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 14-февралдаги 01-13846-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида тарбиялашнинг педагогик технологиялари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish