Sayt test rejimida ishlamoqda

Муталова Дилноза Абдурашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластерида талабаларга хорижий тил ўргатиш механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.1.PhD/Ped3005.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи:  Чирчиқ   давлат   педагогика  университети.
Илмий раҳбар: Хурвалиева  Тармиза  Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қораев Самариддин Баракаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим кластерида талабаларни хорижий тилга ўргатиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим кластерида талабаларни хорижий тилга ўргатишнинг ижтимоий-педагогик жиҳатлари талабаларда мавжуд тил ўрганиш қийинчиликларини бартараф этишнинг визуал нутқий топшириқли иш турларини лингвометодик муҳитда рефлексив таъсир позициясида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
 бўлғуси мутахассисларни тайёрлашда инглиз тилини самарали ўқитиш механизмлари вазиятбоплик, нутқий муҳит устуворлиги тамойилларини касбий йўналган лексик базанинг интенсив ўзлаштирилишини таъминлайдиган компентенциявий ўқитиш муҳитига қисқа интервалда такрорлаш муносабатида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
  хорижий тилни кластер шароитида ўргатиш усул ва технологиялари талабаларда фонематик тинглаш, график ёзув техникасини тизимли ривожлантиришга мўлжалланган касбий кейсларни лингводидактик муҳитда визуал ўқитишнинг коммуникатив функсияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни хорижий тилни ўзлаштирганлик  даражаларини баҳолаш мезонлари ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантиришни тинглаш, гапириш каби индикаторларини касбий тил муҳитига лингвистик машқларга мақбуллаштирилган графикли вариантларда киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим кластерида талабаларга хорижий тилни ўргатиш механизмларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
  таълим кластерида талабаларни хорижий тилга ўргатишнинг ижтимоий-педагогик жиҳатлари талабаларда мавжуд тил ўрганиш қийинчиликларини бартараф этишнинг визуал нутқий топшириқли иш турларини лингвометодик муҳитда рефлексив таъсир позициясида қўллашга оид таклиф ва тавсияларидан “Мактабгача таълимда педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021  йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан берилган 500-140 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларга хорижий тил ўргатишнинг методик тизими такомиллаштирилган;
бўлғуси мутахассисларни тайёрлашда инглиз тилини самарали ўқитиш механизмлари вазиятбоплик, нутқий муҳит устуворлиги тамойилларини касбий йўналган лексик базанинг интенсив ўзлаштирилишини таъминлайдиган компентенциявий ўқитиш муҳитига қисқа интервалда такрорлаш муносабатида сингдиришга оид тавсиялар  “Мактабгача таълимда инглиз тили” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 30 октябрдаги 648-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга хорижий тилни ўргатишнинг изчиллиги, узвийлиги ва тизимлилиги таъминланган.
  хорижий тилни кластер шароитида ўргатиш усул ва технологиялари талабаларда фонематик тинглаш, график ёзув техникасини тизимли ривожлантиришга мўлжалланган касбий кейсларни лингводидактик муҳитда визуал ўқитишнинг қиёсий таҳлил қоидаларига кўра қўллашга оид таклифлардан “Мактабгача таълимда педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021  йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан берилган 500-140 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни педагогик касбий фаолият турларига тайёрлашнинг методик ва дидактик таъминоти бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish