Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатова Дурдона Комилжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш боʻйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш  имкониятлари ижодий фаолликни оширишга қаратилган фактик синтез ва ақлий ҳаракатлар кетма-кетлигини мақсадли аниқлаштириш ҳамда ўзлаштирилган янги билимларни оддийдан мураккабга қараб эмосионал изоҳлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш жараёни интеграллашган сифатларни мақсадли таркиб топтириш, мазмунли мувофиқлаштириш ва ўзаро изчиллигини расионал таъминлаш ҳамда интеллектуал-когнитив тартибга солувчи ижодий-рефлексив талқинларни жадал қўллашга устуворлик бериш асосида такомиллаширилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш модели зукколик, нутқий равонлик ва мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларининг шахсга йўналтирилганлик даражасини ошириш ҳамда эффектив мулоқотга ундаш, зиддиятларни мустақил бартараф этиш ва ўзаро ҳамкорлик ёндашувларини интегратив хусусиятларига кўра адаптив яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги ўз-ўзини когнитив ва креатив бошқариш, мақсадга интилиш, режалаштириш, таҳлил қилиш, рефлекциялаш жараёнларининг интегратив хусусиятларини фронтал яхлитлаш ҳамда вертикал педагогик назорат дарсларини ҳамкорликда ўқитиш жараёни билан горизонтал интеграллашувини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегртив ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш  имкониятлари ижодий фаолликни оширишга қаратилган қиёсий таҳлил, фактик синтез ва ақлий ҳаракатлар кетма-кетлигини мақсадли аниқлаштириш ҳамда ўзлаштирилган янги билимларни оддийдан мураккабга қараб эмоционал изоҳлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-июндаги 02-07-2246/04 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг интегратив ёндашув асосида мантиқий фикрлаш қобилиятининг педагогик имкониятларинг моҳияти аниқлаштиришга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш жараёни интеграллашган сифатларни мақсадли таркиб топтириш, мазмунли мувофиқлаштириш ва ўзаро изчиллигини рационал таъминлаш ҳамда интеллектуал-когнитив тартибга солувчи ижодий-рефлексив талқинларни жадал қўллашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-июндаги 02-07-2246/04 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич таълим ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятлари ривожлантириш имкони яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш модели зукколик, нутқий равонлик ва мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларининг шахсга йўналтирилганлик даражасини ошириш ҳамда эфектив мулоқотга ундаш, зиддиятларни мустақил бартараф этиш ва ўзаро ҳамкорлик ёндашувларини интегратив хусусиятларига кўра адаптив яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-июндаги 02-07-2246/04 рақамли далолатномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш моделини такомилаштириш самарадорлиги ошган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги ўз-ўзини когнитив ва креатив бошқариш, мақсадга интилиш, режалаштириш, таҳлил қилиш, рефлекциялаш жараёнларининг интегратив хусусиятларини фронтал яхлитлаш ҳамда вертикал педагогик назорат дарсларини ҳамкорликда ўқитиш жараёни билан горизонтал интеграллашувини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-июндаги 02-07-2246/04 рақамли далолатномаси). Натижада ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобилиятларининг ривожланганлик даражалари аниқлаштириш имкони кенгайтирилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish