Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумамуратов Алламурат Полатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш (қорақалпоқ мактаблари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped1153.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тлеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, доцент; Мавлонова Кларахон Махмутовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишда назарий ва оператив дидактик шарт-шароитлари кўп функсионалли медия-комплексли (ўқитишнинг мотивасиявий, коммуникатив ҳамда когнитив жиҳатлари) интерпретатив хусусиятлари “медия-консептуал”+“инфо-дидактик” тамойили асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишда педагогик-психологик, конструктив ва когнитив талаблар асосида “Алифбе” фанини ўқитишнинг алгоритмик босқичлари казис усули орқали горизонтал интегратив технологияларни ички мотивасиядан (диққатни тортиш, ички сезги, истак зарурлигини шакллантириш) конвергенсиялаш асосида такомиллаштирилган;
бошлангʻич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг анимацион-дидактик, амалий-краудсорсинг, илмий ва методик муаммоларини консулли ресурслар асосида ечишнинг алгоритмик ривожлантирувчи диагностик моделини режалаштириш, тайёргарлик, ўзаро алоқа, баҳолаш, натийжа  усулларини қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
бошлангʻич синф ўқитувчиларининг ўқув жараёнини ахборотлаштиришда таълим ва тарбия натижаларига экспериментал тарзда интеграциялаш орқали адаптив технологик структуранинг мета-субект ва адекват муносабатлари пропедевтик, информатив комплекс асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишда назарий ва оператив дидактик шарт-шароитлари кўп функсионалли медия-комплексли (ўқитишнинг мотивасиявий, коммуникатив ҳамда когнитив жиҳатлари) интерпретатив хусусиятлари “медия-консептуал”+“инфо-дидактик” тамойили асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ХТ-Ф2-011 рақамли “Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарий-услубий асосларини комплекс тадқиқ этиш ва консепсиясини ишлаб чиқиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 1 мартдаги 40-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишга доир назарий ва методик тайёргарлигининг самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишда педагогик-психологик, конструктив ва когнитив талаблар асосида “Алифбе” фанини ўқитишнинг алгоритмик босқичлари казис усули орқали горизонтал интегратив технологияларни ички мотивасиядан (диққатни тортиш, ички сезги, истак зарурлигини шакллантириш) конвергенсиялаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун “Компютер тáмийинлениwи” (“Компютер таъминоти”) номли дарслигини яратишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сон буйриғи, 1000-056 рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш компетенцияларининг шаклланишига хизмат қилган;
бошлангʻич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг анимацион-дидактик, амалий-краудсорсинг, илмий ва методик муаммоларини консулли ресурслар асосида ечишнинг алгоритмик ривожлантирувчи диагностик моделини режалаштиришга ҳамда ўқув жараёнини ахборотлаштиришда таълим ва тарбия натижаларига экспериментал тарзда интеграциялаш орқали адаптив технологик структуранинг мета-субект ва адекват муносабатлари пропедевтик, информатив комплекс асосида такомиллаштирга доир таклиф ва тавсиялари “Компютер тáмийинлениwи” (“Компютер таъминоти”) номли дарслигининг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сон буйриғи, 1000-056 рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг компютер технологияларидан фойдаланиш малакасининг шаклланишига хизмат қилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish