Sayt test rejimida ishlamoqda

Бижанов Алиби Кдирбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техникавий олий таълим муассасаларида симуляцион ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш (“Электр таъминоти асослари” фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4091.
Илмий раҳбар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc 03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Эрмекбаевна, педегогика фанлари доктори, профессор; Отениязов Рашит Идирисович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техникавий олий таълим муассасаларида симуляцион ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш имкониятлари техникавий олий таълим муассасаларида “Электр таъмийноти асослари” фанининг назарияси ва амалиётини техник жараёнлар билан ўзаро интеграциялаш орқали ўқитиш самарадорлигини ошириш тамойилларига (тажриба, сифат, тескари алоқа, индивидуал мулоқат) устувирлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш мазмуни “Талаба = таълим + симуляцион муҳит + ишлаб чиқариш”нинг узвийлигини таъмийнлашга йўналтирилган амалий машғулотларда ностандарт ва мураккаб технологик вазиятларни яратиш асосида муҳандислик жараёнларни иммерсив сезишга доир симулятив таълимнинг анъанавий таълим билан идентивлигини таъмийнлаш орқали такомиллаштирилган;   
техникавий олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик модели таркивий, ташкилий ва ташхис компонентларининг яхлитлигини таъмийнлашга йўналтирилган “Электр таъмийноти асослари” фанининг ўқув материлларини симуляцион тақдим этишга доир амалий ва виртуал симуляцион лаборатория машғулотлари ҳамда мустақил ишларни уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
муҳандислик билимларнинг фундаменталлиги тамойилига устуворлик бериш асосида “Электр таъмийноти асослари” фанини ўқитиш методикаси виртуал симуляцион лаборатория ишлаб чиқиш, уни веб тизим кўринишида фаоллаштириш, ўқув контентларини такибий бойитиш ва ўқитишнинг интегратив тизимларини техник таълим жараёнларига қўллашнинг дастурий алгоритмини яратиш орқали мобил гаджет ва компютерларга мослаштирилган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техникавий олий таълим муассасаларида симуляцион ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш имкониятлари техникавий олий таълим муассасаларида “Электр таъмийноти асослари” фанининг назарияси ва амалиётини техник жараёнлар билан ўзаро интеграциялаш орқали ўқитиш самарасорлигини ошириш тамойилларига (тажриба, сифат, тескари алоқа, индивидуал мулоқат) устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 5310200 – Электр энергетикаси таълим йўналиши талабалари учун “Электр таъмийноти асослари” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-93-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш мазмуни “Талаба = таълим + симуляцион муҳит + ишлаб чиқариш” нинг узвийлигини таъмийнлашга йўналтирилган амалий машғулотларда ностандарт ва мураккаб технологик вазиятларни яратиш асосида муҳандислик жараёнларни иммерсив сезишга доир симулятив таълимнинг анъанавий таълим билан идентивлигини таъмийнлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат техника университетида бажарилган ИОТ-2021-23 рақамли “Саноат корхоналарининг энергия истеъмоли мониторинги учун автоматлаштирилган дастурий маҳсулот яратиш” (2021-2023 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат техника университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 01/9-14-3711-сон маълумотномаси). Натижада, техникавий олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетенлигини ошириш самарадорлигини оширишга доир дастурий таъмийнот контентлари такомиллаштирилган;
техникавий олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда “Электр таъмийноти асослари” фанини ўқитиш методикасини ва ўқув материлларини симуляцион тақдим этишга доир амалий ва виртуал симуляцион лаборатория машғулотлари ҳамда мустақил ишларни уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга, виртуал симуляцион лабораториялар ишлаб чиқиш ва уларни техник таълим жараёнларида қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат техника университетида бажарилган А-3-82 рақамли “Қора металлургия корхоналарининг электрда пўлат эритиш печларида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усуллари” (2017-2019 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат техника университетининг 2023 йил 6 майдаги 01/9-14-1389-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини шакллантириш самародорлигини оширишга эришилган.  
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish