Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангрикулов Жамшид Эркиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Даврий матбуотда Ўзбекистоннинг қайта қуриш йилларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлари тарихи”, 07.00.01- “Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1243.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Отамуратович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Исаев Ойбек Ахмед ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади даврий матбуотда Ўзбекистоннинг қайта қуриш йилларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлари тарихини ўрганиш ҳамда уни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ССРда фаолият олиб борган газета ва журналлар 1985-йилдан бошлаб КПСС ва унинг ҳудудлардаги органлари расмий ахборот саҳифаси, баландпарвоз чақириқ ва шиорлар, барчани янада кўпроқ ишлаш, меҳнат қилишга чорловчи воситадан танқидий мулоҳазалар, зарарли иллатлар, ютуқлар билан бирга камчиликларнинг оқибатларини кўрсатиб берувчи муҳим пропаганда воситасига айланиб боргани очиб берилган;
нашр этилган газета ва журналлар 1987-йилдан бошлаб қайта қуришнинг ҳақиқий ижтимоий қуролига айланиб, жамиятнинг фикрини бошқаришга ҳаракат қилганлиги, “кўпроқ демократия” ва “кўпроқ ошкоралик”дан бошланган ислоҳотлар мамлакатда муҳолифат кучларнинг бирлашишига шароит яратиб бергани, матбуотда кўтарилган муаммоларнинг ортиб боргани ҳолда уларнинг ечими бўлмаслиги оқибатида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига зарар етказилгани далилланган;
қайта қуриш йилларида матбуот саҳифаларидаги доимий “жадаллаштириш” ва “қайта қуриш”га даъват қишлоқ хўжалиги моддий-техник базасининг етарли даражада таъминланмаганлиги, ерларнинг мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви, ишлаб чиқаришда экстенсив усулларнинг устун бўлиши, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг миқдор ва сифати, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларининг пасайишига олиб келгани очиб берилган;
1985-1990-йиллар матбуотининг даврий кузатуви натижасида таъқибга учраган Наврўз байрами қайта тиклангани, динга бўлган муносабат ўзгаргани, миллий тил ва диний одоб-ахлоқ қоидалари, ҳадислар ОАВ орқали халққа етказила бошлангани, соҳаларга оид китоблар нашр этилгани, ўзликни англаш жараёни кучайгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қайта қуриш йиллари ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон ССРда фаолият олиб борган газета ва журналлар 1985-йилдан бошлаб КПСС ва унинг ҳудудлардаги органлари расмий ахборот саҳифаси, баландпарвоз чақириқ ва шиорлар, барчани янада кўпроқ ишлаш, меҳнат қилишга чорловчи воситадан танқидий мулоҳазалар, зарарли иллатлар, ютуқлар билан бирга камчиликларнинг оқибатларини кўрсатиб берувчи муҳим пропаганда воситага айланиб борганлиги, Қайта қуриш йилларида матбуотдаги доимий “жадаллаштириш” ва “қайта қуриш”га даъват қишлоқ хўжалиги моддий-техник базасининг етарли даражада таъминланмаганлиги, ерларнинг мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви, ишлаб чиқаришда экстенсив усулларнинг устун бўлиши, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг миқдор ва сифати, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларининг пасайишига олиб келганлиги тўғрисидаги материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг “Тақдимот” кўрсативининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 7-ноябрдаги 02-31-1861-сон маълумотномаси). Кўрсатувда даврий матбуотда Ўзбекистоннинг қайта қуриш йилларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлари тарихи таҳлилий материаллар ва назарий хулосалар асосида жамоатчиликка тақдим қилинган;
Газета ва журналлар қайта қуришнинг ҳақиқий ижтимоий қуролига айланиб, жамиятнинг фикрини бошқаришга ҳаракат қилганлиги, “кўпроқ демократия” ва “кўпроқ ошкоралик”дан бошланган ислоҳотлар мамлакатда муҳолифат кучларнинг бирлашишига шароит яратиб бергани, матбуотда кўтарилган муаммоларнинг ортиб боргани ҳолда уларнинг ечими бўлмаслиги оқибатида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётига зарар етказилганлиги, таъқибга учраган Наврўз байрами қайта тиклангани, динга бўлган муносабат ўзгаргани, миллий тил ва диний одоб-ахлоқ қоидалари, ҳадислар ОАВ орқали халққа етказила бошлангани, соҳаларга оид китоблар нашр этилгани, ўзликни англаш жараёни кучайгани тўғрисидаги материаллардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг бошланғич ташкилотлар етакчилари учун ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 14-ноябрдаги 4-13-23-3822-сон маълумотномаси). Тадқиқот ишида келтирилган илмий янгиликлар, амалий таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг маънавий-маърифий тадбирларини ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish