Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Шоиста Абдувасит қизининг педагоигка 
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Бўлажак мутаххассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (Биологиянинг консептуал асосолари фани мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3557. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
  Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Хасан Алиқулович, биология фанлари доктори, доцент; Карахониова Лобар Мусахоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим; 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган  технологиялардан фойдаланишга доир методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биолог-мутахассисларда касбий компетентлик сифатларини ривожлантиришда компетентли йўналтирилган ўқув жараёнининг ташкилий-дидактик аспектлари таълим олувчиларда шахсий, метапредметли, фанга оид компетенсияларини мазмун, технологик, диагностик ва ташкилий-бошқарувга кўра такомиллаштирилган;
бўлажак биолог-мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган  ўқув жараёнини ташкиллаштириш компонентларининг интегратив модели компетентли йўналтирилган  технологияларни мақсадли, технологик, рефлексив босқичларини фан мазмунига интенсив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
биолог-мутахассисларда касбий компетентликни ривожланганлик даражасининг мезонли-диагностик аппарати ва аффектив, когнитив ва фаолиятли таркибий қисмларининг дагностикалаш ҳамда касбий вазиятларни моделлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак биолог-мутахассисларда фанга оид, фанлараро ва амалий компетентли йўналтирилган топшириқлар тизими асосида касбий тайёргарликни шаклланганлик даражасини (даражали, фаолиятга йўналтирилган, вазиятли тестлар доирасида) диагностикалаш воситалари ишлаб чиқилиб, уларнинг самарадорлик даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бўлажак биолог-мутахассисларда касбий компетентлик сифатларини ривожлантиришда компетентли йўналтирилган ўқув жараёнининг ташкилий-дидактик аспектлари таълим олувчиларда шахсий, метапредметли, фанга оид компетенсияларини мазмун, технологик, диагностик ва ташкилий-бошқарувга кўра такомиллаштирилганлиги, бўлажак биолог-мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган  ўқув жараёнини ташкиллаштириш компонентларининг интегратив модели компетентли йўналтирилган  технологияларни мақсадли, технологик, рефлексив босқичларини фан мазмунига интенсив интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар  “Биологиянинг консептуал асослари” номли дарслик мазмунига сингдириган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та]лим вазирлигининг  2022 йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи, 106-085-рақамли нашр гувохномаси). Натижада, компетентли таълим парадигмаси талабларини амалга ошириш ва бўлажак биолог-мутахассисларнинг касбий фолиятга тайёрлашда компетенсиявий ёндашувнинг  педагогиc-психологик имкониятларини таъминлашга хизмат қилган;
биолог-мутахассисларда касбий компетентликни ривожланганлик даражасининг мезонли-диагностик аппарати ва аффектив, когнитив ва фаолиятли таркибий қисмларининг дагностикалаш ҳамда касбий вазиятларни моделлаштириш асосида аниқлаштирилганлиги, бўлажак биолог-мутахассисларда фанга оид, фанлараро ва амалий компетентли йўналтирилган топшириқлар тизими асосида касбий тайёргарликни шаклланганлик даражасини (даражали, фаолиятга йўналтирилган, вазиятли тестлар доирасида) диагностикалаш воситалари ишлаб чиқилиб, уларнинг самарадорлик даражаси аниқланганлигига доир илмий-методик тавсиялари “Биологиянинг консептуал асослари” номли дарслик мазмунига сингдириган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та]лим вазирлигининг  2022 йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи, 106-085-рақамли нашр гувохномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини мезонли диагностикалаш асосида касбий сифатларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish