Sayt test rejimida ishlamoqda

Алижонов Муслимбек Бахтиёржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларда Ғозий Юнуснинг тутган ўрни”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1016.
Илмий маслаҳатчи: Ҳасанов Бахтиёр Ваҳапович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич тарих фанлари доктори, профессор; Болтабоев Ҳамидулла Убадуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларда Ғозий Юнуснинг тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шу вақтгача “Ғози Юнус” шаклида қайд этилиб келинган адибнинг исми, Тўлқин Ғозиевнинг шахсий архивида сақланиб қолган қўлёзма шаклидаги ҳужжатлар ҳамда адибнинг миллий матбуотдаги мақолаларга қўйган имзолари асосида “Ғозий Юнус” – غازى يونس эканлиги исботланган;
Ғозий Юнуснинг миллий ва даврий матбуотдаги мероси асосида унинг ўттиз еттита (37) таҳаллус остида ижод фаолиятини олиб борганлиги, шунингдек ушбу таҳаллусларнинг баъзилари доимий тарзда қўлланилиб, қолганлари вақтинчалик таҳаллуслар бўлганлиги аниқланган;
ХХ аср бошларида нашр этилган “Нажот”, “Турон”, “Иштирокиюн”, “Зарафшон”, “Қизил байроқ”, “Туркистон”, “Қизил Ўзбекистон” газеталари  ҳамда “Ишчилар дунёси”, “Муштум”  ва “Билим ўчоғи” журналларида чоп этилган мақолалар орқали  Ғозий Юнуснинг Туркистон миллий ва даврий матбуотида муҳим ўрин тутганлиги далилланган;
Ғозий Юнуснинг ХХ аср бошларидаги ўзбек драматургия тарихи ривожида тутган мавқейи унинг Абу Райхон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институти ҳамда Тўлқин Ғозиевнинг шахсий архивида сақланаётган қўлёзма асарлари орқали илк бор тарихийлик тамойили асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср бошидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларда Ғозий Юнуснинг тутган ўрни бўйича тадқиқотнинг илмий-назарий натижалари асосида:
шу вақтгача “Ғози Юнус” шаклида қайд этилиб келинган адибнинг исми, Тўлқин Ғозиевнинг шахсий архивида сақланиб қолган қўлёзма шаклидаги ҳужжатлар ҳамда адибнинг миллий матбуотдаги мақолаларга қўйган имзолари асосида “Ғозий Юнус” – غازى يونس эканлиги исботланганлиги, Ғозий Юнуснинг мустамлака Туркистонида миллий матбуот ва ноширликни жорий этишдаги ўрни ва роли, у томонидан эълон қилинган “Нажот”, “Турон”,  “Иштирокиюн”, “Зарафшон”, “Қизил байроқ”, “Туркистон”, “Зарафшон” газеталарида ҳамда “Ишчилар дунёси”, “Муштум”  ва “Билим ўчоғи” журналларида чоп этилган мақолаларнинг жамият ижтимоий-сиёсий, маданий ва диний ҳаётида катта ўрин тутганлиги, Ғозий Юнуснинг Бароқхон мадрасасида ўн йил давомида таҳсил олгани, араб, форс, турк, татар, озар тилларини мукаммал билгани, мадрасадаги таҳсилини тугатгач бир муддат мударрислик фаолияти билан шуғулланганлигига доир маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Мавзу” кўрсатувининг Ғозий Юнусга бағишланган сонини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-февралдаги 02-32-222-сон маълумотномаси). Натижада, Ғозий Юнуснинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
Ғозий Юнуснинг миллий ва даврий матбуотдаги мероси асосида унинг ўттиз еттита (37) таҳаллус остида ижод фаолиятини олиб борганлиги, шунингдек ушбу таҳаллусларнинг баъзилари доимий тарзда қўлланилиб, қолганлари вақтинчалик таҳаллуслар бўлганлиги аниқланганлиги, Ғозий Юнуснинг ХХ аср бошларидаги ўзбек драматургия тарихи ривожида тутган мавқейи унинг Абу Райхон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институти ҳамда Тўлқин Ғозиевнинг шахсий архивида сақланаётган қўлёзма асарлари орқали илк бор тарихийлик тамойили асосида исботланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 31-августдаги ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017-йил 22-ноябрдаги 936-сон қарори асосида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг архив-фонди ва экспозициясини бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари музейининг 2023-йил 16-февралдаги 67-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар билан тўлдиришга кўмак бериб, Туркистон зиёлиларининг намоёндаси бўлган ва совет тузуми қатағонига учраган Ғозий Юнуснинг ижтимоий-сиёсий, маориф ва маданий соҳаларда олиб борган ишлари ва фаолиятини илмий асосда ёритишга хизмат қилган.  
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish