Sayt test rejimida ishlamoqda

Усенова Кıзларгул Убайдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ тилининг этнографик лексикаси», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2486.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Карлибаева Гулмира Эрмекбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc); Сейдуллаева Даригул Юлдашевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тилидаги этнографик лексиканинг лексик-семантик табиати, ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
қорақалпоқ этносига хос бўлган миллий маʼнавият ва маданиятни акс эттирувчи этнографизмлар тил тизимининг таркибий қисми эканлиги, улар халқнинг турмуш тарзини ифодалашга хизмат қилиши исботланиб, уларнинг лингвомаданий хусусиятлари очиб берилган; 
қорақалпоқларнинг ўзига хос урф-одатлари (чақалоқнинг туғилиши ва унинг тарбияси, уйланиш дастури ва дафн маросими) орқали этнографизмларнинг лексик-семантик жиҳатлари аниқланиб, маънавий-маданий мерос, миллий қадриятлар, менталитет, ижтимоий-сиёсий жараёнлар каби ички омилларнинг бевосита таъсири, шунингдек, этнографизмлар эволюциясига ташқи омилларнинг таъсири аниқланган; 
қорақалпоқ этнографизмларининг овқатланиш билан чамбарчас богʻлиқ урф-одатлар (маросимларга богʻлиқлиги) турли шаклларда қўлланишининг типик қолиплари ва турли ибораларда мужассамлашиб келиши исботланган;
қорақалпоқ тилига хос бўлган грамматик хусусиятлар мезонлари этнографизмларнинг тузилишида сўз ясалиш назарияси ва амалиётига асосан такомиллаштирган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги этнографик лексикани тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ этносига хос бўлган миллий маʼнавият ва маданиятни акс эттирувчи этнографизмлар тил тизимининг таркибий қисми бўлиб, улар халқнинг турмуш тарзини ифодалашга хизмат қилиши исботланган ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришда олинган илмий-назарий хулосалардан ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО3 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа ишларини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 18-августдаги 294/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ оғзаки ижоди  тилидаги этнографизмларнинг адабий тил ривожланишидаги ўрнини аниқлашга эришилган; 
қорақалпоқларнинг ўзига хос урф-одатлари (чақалоқнинг туғилиши ва унинг тарбияси, уйланиш дастури ва дафн маросими билан боғлиқ этнографизмлар) орқали этнографизмларнинг лексик-семантик гуруҳлари аниқланган ва маънавий-маданий мерос, миллий қадриятлар, менталитет, ижтимоий-сиёсий жараёнлар каби ички омилларнинг бевосита таъсири, шунингдек, этнографизмлар эволюциясига ташқи омилларнинг таъсирига оид материаллардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Бердақ миллий музейини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 22-августдаги 2-02/1029-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги этнографик лексика, ўзига хос хусусиятлари, асосий лексик-семантик гуруҳлари ҳақидаги маълумотлар жорий этилган;
қорақалпоқ этнографизмларининг овқатланиш билан чамбарчас богʻлиқ урф-одатлар (маросимларга богʻлиқлиги) турли шаклларда қўлланишининг типик қолиплари ва турли ибораларда мужассамлашиб келиши ҳақида назарий хулосалар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил апрел ва май ойларидаги «Адабиёт ва замон», «Муносабат» телекўрсатуви ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022-йил 5-августдаги 05-22/484-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ва этнографизмларнинг халқ тилини бойитишдаги аҳамияти бўйича илмий қарашлар жамоатчилик ўртасида кенг тарқалиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish