Sayt test rejimida ishlamoqda

Искендерова Елизавета Камалатдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ тилидаги зоонимларнинг лингвомаданий таҳлили», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil139.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор; Бекбергенов Қидирбай Айжарикович, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тилидаги зоонимларни лингвомаданий йўналишда консептуал хусусиятларини аниқлаш, қорақалпоқ тилидаги ўхшатишлари ва метафоралар таркибидаги зоонимларни лингвомаданий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
қорақалпоқ тилидаги зооним бирликлар қардош туркий тиллар зооним тизимининг таркибий қисми эканлиги далилланиб, туркий тиллардаги зооним бирликлар таркибида қорақалпоқ тили зоонимларининг лингвомаданий манбаларининг тарихий келиб чиқиши бўйича бир тарихий асосга эга эканлиги аниқланган;
қорақалпоқ халқининг бой оғзаки ижоди таркибидаги зоонимлар халқ тилида сақланиши билан тилда прагматик, когнитологик, лингвокултурологик жиқатдан жиддий фарқланиши, соʻзлашув тилида, бадиий-публисистик, паремиологик матнларда оламнинг миллий манзарасининг лисоний воқеланиши асосланган; 
қорақалпоқ тилидаги зоонимлар орқали қорақалпоқ халқининг миллий онг-туйғусига хос бўлган лисоний олам манзарасида миллий маданий кодлари зооним бирликлар маъносининг семантик белгилари моҳияти, метафораланиш жараёни аниқланган;
зоонимларга нисбатан ўхшатишларда образлилик, инсон онги-туйғусининг чуқурлигини кўрсатиб, унинг қиёфаси, ҳаракатлари, хулқ-атвори, ҳайвонот дунёсига қиёсланиши асосида қорақалпоқ халқининг чорвачилик касби, ҳайвонот оламига муносабати, аҳолининг тил маданиятида ўз аксини топишидаги лингвомаданий жиҳатдан фарқлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги зоонимларнинг лингвомаданий таҳлилини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ тилидаги зооним бирликлар қардош туркий тиллар зооним тизимининг таркибий қисми эканлиги далилланиб, туркий тиллардаги зооним бирликлар таркибида қорақалпоқ тили зоонимларининг лингвомаданий манбаларининг тарихий келиб чиқиши бўйича бир тарихий асосга эга эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши» мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 11-мартдаги 92/1-рақамли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги зоонимларининг лингвомаданий аспектда ўрганилиши асосида ёзилиши таъминланган;
қорақалпоқ халқининг бой оғзаки ижоди таркибидаги зоонимлар халқ тилида сақланиши билан тилда прагматик, когнитологик, лингвокултурологик жиқатдан жиддий фарқланиши, соʻзлашув тилида, бадиий-публисистик, паремиологик матнларда оламнинг миллий манзарасининг лисоний воқеланишига оид хулосалардан Қарақалпақстан «Ассалаwма-áлейкум, Қарақалпастан!», «Қарақалпастан», «Илим маржанларı», «Мийрас», «Хабарлар» маданий-маърифий кўрсатув ва эшиттиришлари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил 10-мартдаги 05-22/140 рақамли маълумотномаси). Натижада, зоонимлар билан боғлиқ маълумотлар ва материалларнинг кенг жамоатчиликка таништирилиши кўрсатув ва эшиттиришларнинг маданий-маърифий аҳамиятининг оширилишига эришилган;
қорақалпоқ тилидаги зоонимлар орқали қорақалпоқ халқининг миллий онг-туйғусига хос бўлган лисоний олам манзарасида миллий маданий кодлари зооним бирликлар маъносининг семантик белгилари моҳияти, метафораланиш жараёнига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Бердақ миллий музейида зоонимларга оид маълумотлар олишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 7-мартдаги 2-03/279-рақамли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ мумтоз шоирлари асарлари матнидаги зоонимларнинг шаклланиши, ўзига хос хусусиятлари ва семантик хусусияти ҳақида батафсил маълумотлар беришга эришилган;
зоонимларга нисбатан ўхшатишларда образлилик, инсон онги-туйғусининг чуқурлигини кўрсатиб, унинг қиёфаси, ҳаракатлари, хулқ-атвори, ҳайвонот дунёсига қиёсланиши асосида қорақалпоқ халқининг чорвачилик касби, ҳайвонот оламига муносабати, аҳолининг тил маданиятида ўз аксини топиши лингвомаданий фарқларига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли умумий ўрта махсус мактабларда ўқитиладиган «Она тили» фанининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2022-йил 4-мартдаги 01-01/5-595-рақамли маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида ўқитиладиган «Она тили» дарсларида зоонимларга тегишли мавзуларнинг мазмунини бойитиш имконини ва ёш авлодни миллий-маънавий қадриятлар асосида тарбиялашда эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish