Sayt test rejimida ishlamoqda

Асенбаева Гулнара Худайбергеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Караматдин Султанов насрининг поетикаси», 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1915.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетов Қуwанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Керуенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Аяпов Аманжол Тлепович, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Караматдин Султанов насрий асарларининг жанр, услуб ва бадиий тил поетикасини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
ёзувчи насридаги услубий-жанрий ҳамда шаклий изланишлари тарихий шароит, бадиий манбалар ва ҳаётий фактларнинг бадиий ҳақиқатга айланиши натижасида юзага келганлиги, жанрлар эволуцияси оддийдан мураккабликка қараб тамойили асосида очерк ва ҳикоядан романгача ривожланиш йўлини босиб ўтганлиги далилланган;
ёзувчининг насрий асарларида бадиий портрет ижодий усул сифатида воқеаларга боғлиқ статик ҳамда динамик, деталларга кўра қаҳрамоннинг тана аъзоларини, кийим-кечагини, руҳий ҳолатини етказиб бериш учун қўлланилганлиги, манзарани тасвирлашда воқеа ўрнини ҳамда вақтни белгилаш, сужетли далил, психологизм шакли, муаллифнинг иштироки шаклида бадиий вазифаларни бажарганлиги очиб берилган; 
Караматдин Султановнинг “Оқдарё” романида образ яратишдаги поетик маҳорати Э.Хемингуей, В.Распутин, Ч.Айтматов асарларидаги қочқин образининг эволуцияси ва образнинг бадиий ечимидан реал ҳаётга яқинлиги далилланиб, ёзувчининг роман ёзишдаги бадиий-эстетик услуби қорақалпоқ романчилиги поетикасини янги бадиий усуллар билан такомиллаштиришга, бундан кейинги миллий романчилик поетикасидаги реал тасвирлаш усулининг пайдо бўлишига кўприк вазифасини бажарганлиги аниқланган;
Караматдин Султанов асарлари ХХ аср қорақалпоқ насри тизимида муҳим ғоявий-тематик ва жанрий аҳамиятга эга бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёзувчи К.Султанов насрининг поетикасини ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Караматдин Султанов асарларининг ХХ аср қорақалпоқ насри тизимидаги  ғоявий-тематик ва жанрий аҳамияти бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005- сонли «Қорақалпоқ фолклоршунослик ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 30-ноябрдаги 490/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг қорақалпоқ адабиётшунослигининг ривожлашишида ҳикоя, очерк, қисса, роман ҳамда мемуар асарларни ўрганишга бағишланган фасллари диссертациядаги илмий хулосалар билан бойитилган;
ёзувчи насридаги услубий-жанр ва шаклий изланишлар тарихий шароит, бадиий манбалар ва маиший далилларнинг бадиий ҳақиқатга айланиши натижасида юзага келганлиги, жанр эволуцияси оддийдан мураккабликка қараб тамойили асосида очерк ва ҳикоядан романгача тараққиёт йўлини босиб ўтганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 «Қорақалпоқ фолклори ва абаиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 30-ноябрдаги 489/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг қорақалпоқ адабиётида ҳикоя, очерк, қисса, роман ва мемуар асарларнинг жанр хусусиятига бағишланган бўлимлари диссертациядаги илмий хулосалар билан такомиллаштирилган;
ёзувчининг насрий асарларида бадиий портрет ижодкорлик усули сифатида воқеаларга боғлиқлигига кўра статик ва динамик, деталларга муносабатига кўра қаҳармоннинг тана аъзоларини, кийим-кечагини, руҳий ҳолатини етказиб бериш учун қўлланилганлиги, манзарани тасвирлашда воқеанинг ўрнини ва вақтини белгилаш, сужет далили, психологик шакли, муаллиф иштироки шакли сифатида бадиий вазифа бажарганлиги ҳақидаги илмий хулосаларни Қорақалпоғистон телерадиоканали «Сўнмас юлдузлар», «Адабиёт ва давр», «Тарихий шахслар», «Ёшлар ушун», «Мерос», «Халқ дурдонасидан» кўрсатувлари ҳамда эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғстон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021-йил 2-ноябрдаги 01-02.513-сон маълумотномаси). Натижада К.Султанов асарларининг қорақалпоқ насрида тутган ўрни, жанр ва бадиий-эстетик жиҳатлари, поетик тадқиқотларини кенг жамоатчилкка тарғиб қилишга эришилган.
Караматдин Султановнинг “Оқдарё” романида образ яратишдаги поетик маҳорати Э.Хемингуей, В.Распутин, Ч.Айтматов асарларидаги қочқин образининг эволуцияси ва образнинг бадиий ечимидан реал ҳаётга яқинлиги қиёсий усулда далилланиб, ёзувчининг роман ёзишдаги бадиий-эстетик тамойиллари қорақалпоқ романчилиги поетикасини янги бадиий усуллар билан такомиллаштиришга, бундан кейинги миллий романчилик поетикасидаги реал тасвирлаш усулининг пайдо бўлишига кўприк вазифасини бажарганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган наср кенгашига бағишланган семинарларда ва йил якунига бағишланган чора тадбирларда маъруза сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 30-ноябрдаги 117-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг К.Султанов ижоди ҳақида кенг маълумотга эга бўлишига ҳамда бадиий маҳоратини ошириш бўйича тушунчаларнинг шаклланишига хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish