Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Халимахон Нурмухаммад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инновацион таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини шакллантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4PhD/Ped584.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жураевна, педагогика фанлари доктори; Тўхтасинов Дадахон Фархадович, педагогика фанлари фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Этакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини шакллантириш имкониятлари ўзини-ўзи баҳолаш ва индивидуал ривожлантирувчи ауто-психологик тренинглар мазмунини касбий ўзликни англашнинг мотивасион имкониятлари билан ўзаро адаптив уйғунлаштириш асосида  такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини ривожлантириш жараёни фикрлаш ва онг даражаларининг вербал ва новербал мулоқотдаги нутқ ривожланишига бевосита таъсир кўрсатишга қаратилган мантиқий тафаккурни шакллантириш ҳамда  фаол ва позитив нутқни ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;   
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини шакллантириш самарадорлиги объектив ва субъектив компонентларнинг бир-бирини тўлдирувчи ва ривожлантирувчи ахборот-коммуникацион ҳамда маданий-эстетик сифатларининг динамик намоён бўлиши барқарорлигини изчил таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини ривожлантириш модели ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган  анъанавий ва ноанъанавий дидактик имкониятлар мазмунини педагогик мақсадлар тадбиқига йўналтирилган имитацион дидактик ўйинлар, эркин топшириқлар мазмуни билан идиентив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини шакллантириш бўйича олинган натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини шакллантириш имкониятлари ўзини-ўзи баҳолаш ва индивидуал ривожлантирувчи ауто-психологик тренинглар мазмунини касбий ўзликни англашнинг мотивасион имкониятлари билан ўзаро адаптив уйғунлаштириш асосида  такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” фани номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғига асосан берилган 676-086 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион таълим муҳитида диагностик маданиятнинг дидактик модели, диагностик тафаккур ва онгни шаклллантириш босқичларини аниқлаш имкони яратилган;
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини ривожлантириш жараёни фикрлаш ва онг даражаларининг вербал ва новербал мулоқотдаги нутқ ривожланишига бевосита таъсир кўрсатишга қаратилган мантиқий тафаккурни шакллантириш ҳамда  фаол ва позитив нутқни ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғига асосан берилган 676-086 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини инновацион таълим муҳитида шакллатириш моҳиятини аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини шакллантириш самарадорлиги объектив ва субъектив компонентларнинг бир-бирини тўлдирувчи ва ривожлантирувчи ахборот-коммуникацион, ҳамда маданий-эстетик сифатларининг динамик намоён бўлиши барқарорлигини изчил таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғига асосан берилган 676-086 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим мазмуни билан бирга бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг билим даражаси оширилиши ҳамда диагностик маданиятни инновацион таълим муҳитида шакллантириш имкониятлари аниқланган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностик маданиятини ривожлантириш модели ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган  анъанавий ва ноанъанавий дидактик имкониятлар мазмунини педагогик мақсадлар тадбиқига йўналтирилган имитацион дидактик ўйинлар, эркин топшириқлар мазмуни билан идиентив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғига асосан берилган 676-086 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион таълим муҳитида диагностик маданиятнинг педагогик-психологик шартлари аутопсхологик тренингларни қўллашга шароит яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish