Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Машҳура Насировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3118.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг фолклор жанрлари бўйича компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш имкониятлари талабаларнинг маънавий камолотини оширишга қаратилган ўзбек фолклорининг текстологияси ва поетикаси локал хусусиятлари, оғзаки ва ёзма адабиёт борасидаги қарашларни ўрганиш ҳамда умуминсоний ғояларини рақамли авлодга мослаштириш фаолиятига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш  жараёни халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган анъанавий мотив ва образларнинг ўзбек фолклори жанрлари бадиий-композисион, лингвопоетик, лингвокреативлик ва этнографизм хусусиятларини тавсифловчи педагогик мазмунини очиб бериш ҳамда этнопедагогик моҳиятини халқ оғзаки ижоди намуналари контекстида расионал талқин қилиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш  модели  фолклор  жанрларига қизиқиш, бадиий тажрибани бойитиш, этнотолерант муносабатларни босқичларга ажратиш,  бадиий ва ижодий ўзини-ўзи англаш натижадорлигини эмосионал-қадриятли ҳиссий идрок этиш ва достон жанридан назарий билимларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштириштирилган;
бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш  самарадорлиги ақлий фаолиятни босқичма-босқич аниқлаш, фактик далиллаш, фолклоршуносликдан оғзаки ва ёзма манбаалар бўйича билиш кўникмаларини адекват баҳолаш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивасиясини яратишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг фолклор жанрлари бўйича компетенсияларини такомиллаштириш усулларини аниқлаш жараёнида эришилган натижалар асосида:
бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш имкониятлари талабаларнинг маънавий камолотини оширишга қаратилган ўзбек фолклорининг текстологияси ва поетикаси локал хусусиятлари, оғзаки ва ёзма адабиёт борасидаги қарашларни ўрганиш ҳамда умуминсоний ғояларини рақамли авлодга мослаштириш фаолиятига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ўзбек фолклори” номли  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-150- рақамли нашр гувоҳномаси).  Натижада талабаларнинг ўзбек фолклорининг текстологияси ва поетикаси бўйича билимлари ошириш имкони шакллантирилган;
 бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш  жараёни халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган анъанавий мотив ва образларнинг ўзбек фолклори жанрлари бадиий-композисион, лингвопоетик, лингвокреативлик ва этнографизм хусусиятларини тавсифловчи педагогик мазмунини очиб бериш ҳамда этнопедагогик моҳиятини халқ оғзаки ижоди намуналари контекстида расионал талқин қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Адабиёт ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-150- рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг халқ оғзаки ижодига қизиқишлари янги такомиллашган методлар асосида ривожлантирилган;
бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш  модели  фолклор  жанрларига қизиқиш, бадиий тажрибани бойитиш, этнотолерант муносабатларни босқичларга ажратиш, бадиий ва ижодий ўзини-ўзи англаш натижадорлигини эмосионал-қадриятли ҳиссий идрок этиш ва достон жанридан назарий билимларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштириштиришга оид таклифлар “Ўзбек фолклори” номли  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-150- рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг халқ оғзаки ижодига қизиқишлари, бадиий тажрибани бойитиш босқичларига ажратиш, этнотолерант муносабатларни ўрнатиш бўйича билимлари кенгайтирилган;
бўлажак  ўқитувчиларнинг  фолклор  жанрлари  бўйича  компетенсияларини  ривожлантириш методикасини  такомиллаштириш  самарадорлиги ақлий фаолиятни босқичма-босқич аниқлаш, фактик далиллаш, фолклоршуносликдан оғзаки ва ёзма манбаалар бўйича билиш кўникмаларини адекват баҳолаш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивасиясини яратишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Адабиёт ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-150-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларга фолклор жанрларини ўрганиш самарадорлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish