Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Фурқат Бахромбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хатшунослик экспертизасида имзолар тадқиқоти методикасини такомиллаштириш”, 
12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu987.  
Илмий раҳбар: Нурумбетова Садоқат Аллаяровна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор; Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади имзолар бўйича хатшунослик экспертизасини ўтказишнинг назарий, ҳуқуқий асослари ва амалдаги тадқиқот ўтказиш методикаларини илмий тадқиқ қилиш орқали мавжуд муаммоли ҳолатларни ўрганиш, шунингдек келгусида мазкур ҳолатларни бартараф этишга қаратилган таклиф, тавсиялар ҳамда имзолар бўйича хатшунослик экспертизасини ўтказишнинг янгича кўринишдаги тадқиқот методикаларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имзолар тадқиқоти бўйича хатшунослик экспертизасидадаги математик ҳисоблаш методикаси оддий ва электрон сиёҳли имзолардаги хусусий белгиларнинг ҳар бири учун ўзгармас коеффициентлар бериш ва экспертиза жараёнида шу орқали маълум бир тўхтамга келиш имкониятлари асослантирилиши ҳисобига такомиллаштирилган;
электрон графикали имзолар хатшунослик экспертизасининг янги тадқиқот обекти бўлганлиги сабабли, хатшунослик экспертизасидаги имзоларни тадқиқ этиш методикасидаги намуна турлари, уларга қўйилган талаблар шунингдек, идентификация жараёнидаги умумий ҳамда хусусий белгиларга электрон графикали имзолар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши ҳисобига такомиллаштирилган;
хатшунослик экспертизасида имзолар тадқиқоти бўйича пуллик асосда экспертлик хизматини кўрсатиш терговга қадар текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёхуд суднинг ажримига асосан ўтказилмаслиги сабабли, ўтказилган пуллик хизмат кўрсатиш натижалари юзасидан олинган жавобни эксперт хулосаси кўринишида эмас, балки мутахассис фикри ёки маълумотнома шаклида расмийлаштириш лозимлиги асослантирилган;
хатшунослик экспертизасида пуллик асосда экспертлик хизматини кўрсатиш атамаси учун - эксперт-криминалистика бўлинмаларига тадқиқот ўтказишга рухсатномага эга бўлган экспертиза турлари бўйича ўтказиладиган экспертлик тадқиқотларини (хатшунослик, ҳужжатларнинг техник-криминалистик ҳамда бошқа турдаги экспертиза ва тадқиқотлар) ўтказиш мазмунидаги назарий тушунча мос келиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хатшунослик экспертизасида имзо тадқиқотлари методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида: 
хатшунослик экспертизасида оддий ва электрон сиёҳли имзолардаги хусусий белгиларнинг хар бири учун ўзгармас коеффициентлар бериш орқали такомиллаштирилган математик ҳисоблаш методикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-малака комиссияси томонидан ижобий тавсифланиб, эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятида, Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари тингловчи ва курсантларига, тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларга фойдаланиш учун тавсия этилган (Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 21/330-сон далолатномаси). Ушбу методиканинг ишлаб чиқилиши оддий ва электрон сиёҳли имзолар тадқиқоти бўйича хатшунослик экспертизаларини ўтказиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
электрон графикали имзолар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда намуна турлари, уларга қўйилган талаблар шунингдек, идентификация жараёнидаги умумий ҳамда хусусий белгиларга ўзгартиришлар киритилиши ҳисобига такомиллаштирилган имзолар бўйича хатшунослик экспертизасини ўтказиш методикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-малака комиссияси томонидан ижобий тавсифланиб, эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятида, Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари тингловчи ва курсантларига, тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларга фойдаланиш учун тавсия этилган (Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 21/330-сон далолатномаси). Ушбу методиканинг ишлаб чиқилиши электрон графикали имзолар тадқиқоти бўйича хатшунослик экспертизасини ўтказиш имкониятини яратишга хизмат қилган;
хатшунослик экспертизасида имзолар тадқиқоти бўйича пуллик асосда экспертлик хизматини кўрсатиш терговга қадар текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёхуд суднинг ажримига асосан ўтказилмаслиги сабабли, ўтказилган пуллик хизмат кўрсатиш натижалари юзасидан олинган жавобни эксперт хулосаси кўринишида эмас, балки мутахассис фикри ёки маълумотнома шаклида расмийлаштириш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан 2022-йилнинг 15-августдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 313-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида экспертлик, биометрик идентификация, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини ҳамда соҳага оид бошқа пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-банди биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 21/1464-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши, хатшунослик экспертизаси тадқиқот методикасида муқаддам хатшунос эксперт томонидан расмийлаштирилиши мумкин бўлган жавоб кўринишларини янгилари билан бойитишга хизмат қилган;
хатшунослик экспертизасида пуллик асосда экспертлик хизматини кўрсатиш атамаси учун қуйидаги: эксперт-криминалистика бўлинмаларига тадқиқот ўтказишга рухсатномага эга бўлган экспертиза турлари бўйича ўтказиладиган экспертлик тадқиқотларини (хатшунослик, ҳужжатларнинг техник-криминалистик ҳамда бошқа турдаги экспертиза ва тадқиқотлар) ўтказиш мазмунида ишлаб чиқилган таклифдан таклифдан Ички ишлар вазирининг 2022-йилнинг 15-августдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 313-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида экспертлик, биометрик идентификация, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини ҳамда соҳага оид бошқа пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди 9-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 21/1464-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши хатшунослик экспертизаси тадқиқот методикасини, пуллик асосда хизмат кўрсатиш тушунчаси билан бойитишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish