Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Шоҳида Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда чорвачиликнинг ривожланиши ва тараққий этиши: натижалар ва муаммолар (Мустақиллик йилларида Сурхон воҳаси мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1087.
Илмий раҳбар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Хасанов Акрам Мўминович, тарих фанлари доктори, доцент; Ахмедов Бекзод Абдирахмонович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Сурхон воҳасида чорвачиликнинг ривожланиш ва тараққий этиш жараёнининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётга кўрсатган таъсири, соҳадаги муаммоларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти ҳудудида чорвачилик учун энг қулай жойлар Бойсун, Кўҳитанг, Боботоғ тизмаси ва Тебат даштидаги яйловлар эканлиги, бу ҳудудларда Европадан олиб келинган қора-ола, швец, бушуев, санта-гертруда зотли қорамоллар ҳамда маҳаллий чибаланг, ислиқи, ҳисори, кўрғўза каби қўй турлари боқилаётганлиги аниқланган; 
чет давлатлардан келтирилган ангор зотли эчки турларини урчитиш ишлари Денов, Термиз туманларида йўлга қўйганлиги, Бойсун ва Сариосиё туманларида қулай сув ва иқлим шароитлари борлиги сабабли балиқнинг фарел, оқ амур, дўнг пешона, судак ва зоғора турлари кўпайтирилиб, экспорт қилинаётганлиги далилланган; 
мустақилликнинг илк йилларида Наврўз, Оққапчиғай, Сайхон, Боботоғ, Ҳисор чорвачилик хўжаликлари ҳамда Сайроб наслчилик заводида зоотехник, ветеринар ва наслчилик бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги натижасида Термиз, Бойсун ва Қумқўрғон қишлоқ хўжалик коллежларида чорвачилик соҳасида ўрта бўғин мутахассислар тайёрлаш тизимининг йўлга қўйилганлиги далилланган;
Сурхондарёнинг табиий шароитидан келиб чиқиб кенг япроқли тут навлари яратилиши натижасида воҳа пиллачилари ипак қуртидан йилига уч марта ҳосил олаётганликлари, товуқнинг “цисарка”, “авиколор”, “австралорп”, “азил”, “амрокс”, “анкона” сингари турлари кўпайтирилиши натижасида чорвадор аҳоли даромад олаётгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда чорвачиликнинг ривожланиши ва тараққий этиши: натижалар ва муаммоларни ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Сурхондарё вилояти ҳудудида чорвачилик учун энг қулай жойлар Бойсун, Кўҳитанг, Боботоғ тизмаси ва Тебат даштидаги яйловлар эканлиги, бу ҳудудларда Европадан олиб келинган қора-ола, швец, бушуев, санта-гертруда зотли қорамоллар ҳамда маҳаллий чибаланг, ислиқи, ҳисори, кўрғўза каби қўй турлари боқилаётганлиги, мустақилликнинг илк йилларида Наврўз, Оққапчиғай, Сайхон, Боботоғ, Ҳисор чорвачилик хўжаликлари ҳамда Сайроб наслчилик заводида зоотехник, ветеринар ва наслчилик бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги натижасида Термиз, Бойсун ва Қумқўрғон қишлоқ хўжалик коллежларида чорвачилик соҳасида ўрта бўғин мутахассислар тайёрлаш тизимининг йўлга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви дастурининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 октябрдаги 02-31-1678-сон маълумотномаси). Натижалар, минтақада фермер хўжаликлари ва кластер тизими учун мутахассисларини кўпроқ иш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, сотиш, қайта ишлаш билан боғлиқ жиҳатларини очиб беришда хизмат қилган;
чет давлатлардан келтирилган ангор зотли эчки турларини урчитиш ишлари Денов, Термиз туманларида йўлга қўйганлиги, Бойсун ва Сариосиё туманларида қулай сув ва иқлим шароитлари борлиги сабабли балиқнинг фарел, оқ амур, дўнг пешона, судак ва зоғора турлари кўпайтирилиб, экспорт қилинаётганлиги, Сурхондарёнинг табиий шароитидан келиб чиқиб кенг япроқли тут навлари яратилиши натижасида воҳа пиллачилари ипак қуртидан йилига уч марта ҳосил олаётганликлари, товуқнинг “цисарка”, “авиколор”, “австралорп”, “азил”, “амрокс”, “анкона” сингари турлари кўпайтирилиши натижасида чорвадор аҳоли даромад олаётгани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 21 декабрдаги 400-сон маълумотномаси). Бу эса, экспорт билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимларнинг касбий малакаларини оширишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish