Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Назокат Мамасоатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссерция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида тарих дарсларини ўқитишда иккинчи жаҳон урушига оид маҳаллий манбалардан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1945.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30. 12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Олимов Ширнбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашев Жавохир Абдурахим ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида тарих дарсларини ўқитишда иккинчи жаҳон уруши тарихига оид маҳаллий манбалардан фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабларда тарих дарсларини ўқитишда мактаб ўқувчиларининг туристик ва ўлкашунослик фаолияти шахсий-ҳиссий ёндашувга мувофиқ кенг қўлланилганлиги, ўқитувчининг ҳикоясига маҳаллий материални киритиш шахсий-ижодий ёндашувнинг энг содда ва энг кенг тарқалган усули эканлиги далилланган;
тарих дарсларида маҳаллий материаллардан фойдаланишнинг кўргазмали, виртуал-лаборатория, мультимедияли воситалари орқали ўқувчиларда тарихий қадриятларга ижодий ёндашув, инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллат тарихидан ғурурланиш, аждодлардан фахрланиш туйғуларини тизимли ва изчил ривожлантириш самарадорлиги асосланган; 
тарих дарсларида маҳаллий материаллардан фойдаланишда ўқитувчи инновацион фаолиятининг (педагогик тафаккур, эридуция, ақлий ва ҳиссий ижодий барқарорлик) йўналганлигига мувофиқ тарихий-қиёсий, тарихий-ретроспектив, тарихий-генетик, тарихий-типологик каби педагогик усуллар мажмуасидан фойдаланиш машғулотларни самарали, тизимли, конструктив ва амалий йўналганлик мақсадига мувофиқ эканлиги далилланган; 
умумтаълим мактабларида тарих дарсларини ўқитиш жараёни ўқув топшириқларини ўқувчиларнинг (тушуниш, ўрганиш, ўзлаштириш ва амалда қўллаш) фаолиятига устуворлик бериш орқали ривожлантиришнинг педагогик мақсад ва вазифаларини, анимацион дарслар, комбинациялашган таълим (mixed-mode) дастурларини лойиҳалаб асосида ўқитиш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида тарих дарсларини ўқитишда иккинчи жаҳон уруши йилларига оид маҳаллий манбалардан фойдаланиш методикаси йўналишида тарих фани ўқитувчиларининг маҳаллий материалларидан фойдаланиш маданиятини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим мактабларида тарих дарсларини ўқитишда мактаб ўқувчиларининг туристик ва ўлкашунослик фаолияти шахсий -ҳиссий ёндашувга мувофиқ кенг қўлланила бошланганлиги, ўқитувчининг ҳикоясига маҳаллий материални киритиш шахсий-ижодий ёндашувнинг энг содда ва энг кенг тарқалган усул эканлиги далилланганлиги тарихий таҳлил, қиёсий-чоғиштирма усуллари воситасида такомиллаштириш тўғрисидаги Республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 26 майдаги 01/11–01/11–757–сон маълумотномаси, Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02/08/1452-сон далолатномаси). Натижада, ёшларимиз ўртасида илмсеварлик ғояларини шакллантиришга хизмат қилган;
тарих дарсларида маҳаллий материаллардан фойдаланишнинг (кўргазмали, вертуал-лаборатория, мультимедияли) воситаларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларда тарихий қадриятларга ижодий ёндашув, инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллат тарихидан ғурурланиш, аждодларидан фахрланиш туйғуларини тизимли ва изчил ривожлантиришдан иборат эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 26 майдаги 01/11–01/11–757–сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда маҳаллий тарихий манбалардан фойдаланиш маданиятини оширишда, замонавий қаҳрамон образини яратишда хизмат қилган;
тарих дарсларида маҳаллий материаллардан фойдаланишда ўқитувчи инновацион фаолиятининг (педагогик тафаккур, эридуция, ақлий ва ҳиссий ижодий барқарорлик) йўналганлигига мувофиқ  тарихий-қиёсий, тарихий-ретроспектив, тарихий-генетик, тарихий-типологик каби педагогик усуллар мажмуасидан фойдаланиши  машғулотларни самарали, тизимли, конструктив ва амалий йўналганлик мақсадига мувофиқ эканлиги юзасидан таклифлар Республика маънавият ва маърифат марказининг Хотира ва қадрлаш, Шаҳидлар хотираси кунига бағишлаб ўтказилган, кенг жамоатчилик ўртасида уюштирилган тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02/08/1452-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларда инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик хислатларини тарбиялашда иккинчи жаҳон уруши йилларига оид маҳаллий манбалардан фойдаланишнинг амалий имконияти яратилган;
умумтаълим мактабларида тарих дарсларини ўқитишда ўқув топшириқларини ўқувчиларнинг (тушуниш, ўрганиш, ўзлаштириш ва амалда қўллаш) фаолиятига устуворлик бериш асосида ривожлантиришнинг педагогик мақсад ва вазифаларини моделлаштириш асосида лойиҳалаб ўқитиш, анимацион дарслар, комбинациялашган таълим (mixed-mode) бўйича таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2021 йил 23 ноябрдаги 01-40-1170-сон маълумотномаси). Натижада, тарих фани ўқитувчиларининг маҳаллий материаллардан фойдаланиш компетентлиги ва касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish