Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Феруза Мўминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот.         
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ўзбек фолклорида оловга алоқадор қарашларнинг бадиий талқин хусусиятлари”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil 2738.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Шавкат Аҳмадович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Сариев Санъатжон Матжонбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нурманов Фурқат, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек фолклорида олов култига алоқадор қадимги қарашлар асосида шаклланган образ, мотив, рамз, тимсоллар ҳамда олов аналогларининг бадиий талқин хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадққотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек фолклорида олов култига ишончнинг  халқ оғзаки поетик ижодидаги турли маъно муносабат ифодалаши, олов култи, олов магияси, оловга эътиқоднинг қадимий илдизлари ҳамда оловга хос рудиментлар, олов атрибутлари, олов хос анологларнинг бадиий талқин асослари, шаклланиш илдизлари очиб берилган;
оловнинг сув, дарахт, қуш, от кабилар билан боғлиқликдаги фолклор намунаси матнларида эстетик ифода хусусиятлари, унинг диний-этнографик ҳамда фолклористик     жиҳатдан мантиқий омиллари, эпик ва халқ қўшиқларидаги умуммиллий, этномаданий,  лирик талқин хусусиятлари аниқланган;
ўзбек фолклорида олов ва унинг аналоглари халқ оғзаки ижодининг паремик, эпик, лироепик турлар доирасида,  афсона, ривоят, эртак, нақл ва достонларда рамзий-тимсолий образ ҳамда эпик мотив сифатида келтирилиши далилланган;
туғилиш, тўй, мотам, даволаш жараёнларига оид ўзбек халқ маросим фолклорида оловга ритуал муносабатларнинг қадимий этномаданий ҳамда этнофолклористик ифодаси ва унга ишонч билан боғлиқ маросимий қўшиқлар матнидаги эътиқодий қарашлар билан боғлиқ  поетик хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек фолклорида олов култига ишончнинг  халқ оғзаки поетик ижодидаги турли маъно муносабат ифодалаши, олов култи, олов магияси, оловга эътиқоднинг қадимий илдизлари ҳамда оловга хос рудиментлар, олов атрибутлари, олов хос анологларнинг  бадиий талқин асослари, шаклланиш илдизлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1- 005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 й.й) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 17-январдаги 212-сон маълумотномаси). Натижада олов култига ишонч билан боғлиқ образларнинг рамзий-тимсолий белгилари, поетик вазифаларини очиб беришда манба сифатида хизмат қилган;
оловнинг сув, дарахт, қуш, от кабилар билан боғлиқликдаги фолклор намунаси матнларида эстетик ифода хусусиятлари, унинг диний-этнографик ҳамда фолклористик     жиҳатдан мантиқий омиллари, эпик ва халқ қўшиқларидаги умуммиллий, этномаданий,  лирик талқин хусусиятлари илмий-назарий қарашлардан Бухоро давлат университетида бажарилган А-ОТ-2021-2 рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” (20120-20201 й.й.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 7-январдаги 17-сон маълумотномаси). Натижада инсон руҳини поклашдаги ўрни, халқнинг даволаш магиясига ишончи асосида анъанага айланиб, ҳозиргача сақланиб келаётгани фикрлар, айрим мисоллар тиббий эвфемизмлар луғатига сингдирилган;
ўзбек фолклорида олов ва унинг аналоглари халқ оғзаки ижодининг паремик, эпик, лироепик турлар доирасида,  афсона, ривоят, эртак, нақл ва достонларда рамзий-тимсолий образ ҳамда эпик мотив сифатида келтирилиши “Бухоро” телеканалининг “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари”, “Ассалом Бухоро” кўрсатувларида тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб бориш орқали унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпанияси Бухоро вилоят бўлимининг 2022-йил 6-октябрдаги 1/259-сон маълумотномаси). Натижада  ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish