Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурбаева Рукия Каххоровнанинг 
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи):  “Она тили дарсларида ўқувчиларга инновацион технологиялар воситасида интеграциялашган таълим бериш усуллари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1184
Илмий раҳбар: Юлдашева Дилором Нигматовна, педагогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Боймуродова Гулзода Тоштемировна педагогика фанлари доктори (DSc); Ахмедов Атоулло Раҳматович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабда она тили дарсларида ўқувчиларга инновацион технологиялар воситасида интеграциялашган таълим бериш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб она тили дарсларида инновацион технологиялар воситасида интеграциялашган таълим бериш орқали ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш, фанлараро ижодий педагогик муҳитни босқичма-босқич шакллантириш, ривожлантирувчи дидактик жараёнларга педагогик таъсир имкониятларини аниқлашнинг  назарий асослари дидактик жиҳатдан такомиллаштирилган;
она тили ўқув предметини мактаб ўқувчиларига инновацион технологиялар воситасида интеграциялашган таълим беришда уларнинг ижодий тафаккурини фаоллаштиришга йўналтирилган, ўз-ўзини ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг индивидуал фаолият траекториясида интеллектуал сифатларининг намоён бўлиш изчиллиги ассоциатив уйғунлаштириш асосида далилланган;
интеграциялашган таълим беришда она тили таълими методикасининг ўзига хос хусусиятларидан рационал фойдаланишга қаратилган топшириқ ва муаммоларнинг оригинал ечимининг мантиқий фикрлаш кўрсаткичлари даражалари аниқланган;
инновацион технологиялар воситасида мактаб она тили дарсларида ўқувчиларга интеграциялашган таълим беришнинг дидактик таъминоти фанлараро таҳлилий ва эвристик кўникмаларни ривожлантиришнинг трансформацион компонентларини илмий тафаккурдан амалий тафаккурга мослаштириш, муаммоли ва ижодий машқлар ишлаб чиқиш усуллари ассоциатив, креатив, ижодий тафаккурини ривожлантирувчи восита эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
мактаб она тили дарсларида инновацион технологиялар воситасида интеграциялашган таълим бериш орқали ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш, фанлараро ижодий педагогик муҳитни босқичма-босқич шакллантириш, ривожлантирувчи дидактик жараёнларга педагогик таъсир имкониятларини аниқлашнинг  назарий асослари ва дидактик  жиҳатдан такомиллаштиришга оид хулосалардан ОТФ1-002-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа (2017-2020-йй.)да фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 1-декабрдаги 04-04/01-2368-сон маълумотномаси). Натижада, она тили дарсларида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ўстириш жараёни замонавий ёндашув ва тамойиллар асосида мукаммаллаштирилган;
она тили ўқув предметини мактаб ўқувчиларига инновацион технологиялар воситасида интеграциялашган таълим беришда уларнинг ижодий тафаккурини фаоллаштиришга йўналтирилган, ўз-ўзини ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг индивидуал фаолият траекториясида интеллектуал сифатларининг намоён бўлиш изчиллиги ассоциатив уйғунлаштириш асосидаги мулоҳазаларидан 2020-2022-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телевиденийесининг “Мавзу”, “Тақдимот” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 10-ноябрдаги 06-28-1898-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабин ва тингловчиларнинг республикамиздаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили дарсларининг сифат ва самарадорлиги, она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш, она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш борасидаги тасаввурлари ҳамда билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
интеграциялашган таълим беришда она тили таълими методикасининг ўзига хос хусусиятларидан рационал фойдаланишга қаратилган топшириқ ва муаммоларнинг оригинал ечимини ностандарт усуллар орқали мантиқий фикрлаш кўрсаткичлари даражаларини аниқлаштириш, инновацион технологиялар воситасида мактаб она тили дарсларида ўқувчиларга интеграциялашган таълим беришнинг дидактик таъминоти фанлараро таҳлилий ва эвристик кўникмаларни ривожлантиришнинг трансформацион компонентларини илмий тафаккурдан амалий тафаккурга мослаштириш, тезкор қарорлар қабул қилиш, қўллаш, муаммоли ва ижодий машқлар ишлаб чиқиш усуллари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан она тили фани ўқитувчилари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 1-мартдаги 04-02/-49-сон маълумотномаси). Натижада мактабда она тили фанининг ўтилишида сезиларли ўзгаришларга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish