Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабожонов Дилмурод Камиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси тарихи (1920–2020 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar848.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Хоразм Маъмун академияси.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сарибаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, профессор; Худайберганов Комилжон, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпогʻистон гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасини тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 “Ичанқалъа” давлат музей қўриқхонаси ташкил этилгунига қадар, Хива хонлиги ва Хоразм халқ республикалари даврида ҳам тарихий обидаларни сақлаш, осори-атиқаларни тўплаш амалиёти йўлга қўйилганлиги, шу мақсаддаги ишларга алоҳида маблағларнинг йўналтирилганлиги воҳада кейинчалик музейлар фаолиятини шаклланишига хизмат қилгани исботланган; 
ХХ аср бошига келиб, маҳаллий зиёли қатлам вакилларинг фаолиятида маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилишга эътиборнинг кучайганлиги воҳада музейлар ва турли мавзулардаги экспозицияларни ташкил этиш, жамиятда музейларнинг ролини оширишга ҳисса қўшгани очиб берилган;
совет даврида музейларни социалистик қурилиш хизматига жалб этилиши ва “маданий инқилоб” қуролига айлантирилиши оқибатида ХХ асрнинг 30-йилларига келиб, музейлар маданият соҳасининг иккинчи даражали тармоғига айланиб қолганлиги, театрлар саҳналарида экспонатлардан фойдаланиш ва музей фондлари омборхоналарининг тугатилиши музей коллекцияларида йўқотишларга олиб келгани далилланган;
мустақиллик йилларида “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фаолиятининг тубдан яхшиланиши, кўплаб тарихий-ме'морий обидаларнинг таъмирланиши, музей фонди экспонатларининг бойитилиши ва замонавий музейшунослик тамойиллари асосида янги экспозицияларнинг ташкил этилишига эътиборнинг давлат сиёсати даражасида кучайганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси тарихи (1920–2020 йй.) масаласини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
“Ичанқалъа” давлат музей қўриқхонаси ташкил этилгунига қадар, Хива хонлиги ва Хоразм халқ республикалари даврида ҳам тарихий обидаларни сақлаш, осори-атиқаларни тўплаш амалиёти йўлга қўйилганлиги, шу мақсаддаги ишларга алоҳида маблағларнинг йўналтирилганлиги воҳада кейинчалик музейлар фаолиятини шаклланишига хизмат қилгани исботланганлиги юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасининг “Қадимги Хоразм тарихи”, “Хоразм кулолчилик тарихи”, “Хоразм тасвирий санъати”, “Худайберган Деванов” ва “Огаҳий уй музейи” экспозицияларини бойитишда, бир қатор ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 5 августдаги 03-17-02Ғ4727-сон маълумотномаси). Натижада Хива шаҳри бўйлаб экскурсиялар ўтказувчи гид-экскурсаводлар, экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар, музей илмий ходимлари иш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ХХ аср бошига келиб, маҳаллий зиёли қатлам вакилларинг фаолиятида маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилишга эътиборнинг кучайганлиги воҳада музейлар ва турли мавзулардаги экспозицияларни ташкил этиш, жамиятда музейларнинг ролини оширишга ҳисса қўшгани очиб берилганлиги юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти томонидан “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланаётган экспонатларнинг илмий маълумотнома аппаратларини шакллантириш хусусан илмий паспортларини тайёрлашда, ноёб фотоларни шарҳлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 23 июлдаги 01-02-6МҒ1313-сон маълумотномаси). Натижада олинган маълумотлар Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
совет даврида музейларни социалистик қурилиш хизматига жалб этилиши ва “маданий инқилоб” қуролига айлантирилиши оқибатида ХХ асрнинг 30-йилларига келиб, музейлар маданият соҳасининг иккинчи даражали тармоғига айланиб қолганлиги, театрлар саҳналарида экспонатлардан фойдаланиш ва музей фондлари омборхоналарининг тугатилиши музей коллекцияларида йўқотишларга олиб келгани далилланганлиги юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси томонидан “Ичан-қалъа” архитектура ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш жарёнлари борасидаги илмий маълумотлардан Хивада музей ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишлаб тайёрланган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1 июлдаги 02-40-1108-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувда Хива хонлиги Қўнғиротлар даврига оид маданий ёдгорликлар, тарихий экспонатларнинг тарихий хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фаолиятининг тубдан яхшиланиши, кўплаб тарихий-ме'морий обидаларнинг та'мирланиши, музей фонди экспонатларининг бойитилиши ва замонавий музейшунослик тамойиллари асосида янги экспозицияларнинг ташкил этилишига эътиборнинг давлат сиёсати даражасида кучайганлиги очиб берилганлиги юзасидан хулосалар Қадимги Хоразм ва  зардуштийлик дини тарихига оид экспонатларнинг илмий паспортларини ёзишда, шунингдек, фондда сақланаётган қўлёзма манбалар асосида илмий бурчакларни ташкил этишда ва Авесто китобининг экспозицияларда акс эттирилиши бўйича тадқиқот натижаларидан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлимида янги кўргазмалар ташкил қилиш ва сайёҳларга ахборот беришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 18.08.2021 йил 18 августдаги 01-16-сон маълумотномаси). Натижада “Авесто” музейи фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish