Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшниёзов Умид Ахроловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электротехника фанидан талабаларнинг экспериментал кўникмаларини таълим кластери шароитида ривожлантириш методикаси (педагогика таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4230.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Икромжон Гуламжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.  
Расмий оппонентлар: Хусанов Жуманазар Хусанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Этакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим кластери шароитида электротехника фанидан талабаларнинг экспериментал кўникмаларини ривожлантириш методикасини ишлаб сҳиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим кластери шароитида электротехника фанидан талабаларнинг экспериментал кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик аспектлари субектлараро ўзаро таъсирнинг диагностик функсияларини тажриба ресурслари трансформацияси жараёнига барқарор динамикада оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг экспериментал кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари тажрибани моделлаштиришнинг хавфсизлик, продуктивлик, қиёсийлик каби тамойилларни  таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси муҳитига дифференциал муносабатда сингдириш асосида такомиллаштирилган;
электротехника фанидан экспериментал кўникмаларни ривожлантириш методикаси  ўқув материаллари жозибадорлиги, визуаллиги, қулайлигига асосланган интерфаол ўқув топшириқларини талабаларнинг амалий-академик фаолиятида консентрик муносабатда  қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларда экспериментал кўникмаларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари  тажрибани англаш, қўйиш, ўтказишга мотивасияловчи кўп вариантли инструкцияларни қайта алоқали ўқув жараёнида рефлексив тарзда адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассаларида, педагогик таълим инновацион кластери муҳитида талабаларнинг експериментал кўникмаларини ривожлантириш бўйисҳа олинган илмий тадқиқот натижалари ва дастурий маҳсулотлардан восита сифатида фойдаланиш бўйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
таълим кластери шароитида электротехника фанидан талабаларнинг экспериментал кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик аспектлари субектлараро ўзаро таъсирнинг диагностик функсияларини тажриба ресурслари трансформацияси жараёнига барқарор динамикада оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсийаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийасини «Ўзбекистон» телерадиоканалида ефирга узатилган «Таълим ва тараққийот», «Ўзбекистон йошлари» номли дастурлар ссенарийсини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийасининг 2022-йил 23-декабрдаги 04-36-2121-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг експериментал кўникмаларини ривожлантириш усҳун зарурий кўникмалар тизимини ишлаб сҳиқиш имконини берган;
педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг экспериментал кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари тажрибани моделлаштиришнинг хавфсизлик, продуктивлик, қиёсийлик каби тамойилларни  таълим ва ишлаб шиқариш интеграцияси муҳитига дифференциал муносабатда сингдиришга доир таклифларидан ЙоАС-ХТ-1-31/884-рақамли “Инновацион техналогийалар шароитида физика ўқитувсҳисини методик таййоргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 2023-йил 9-йанвардаги 01-20-09/18-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг експериментал кўникмаларини ривожлантириш модели фан, таълим ва ишлаб сҳиқариш интеграцийасини таъминлашга ва талабаларнинг експериментал кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
электротехника фанидан экспериментал кўникмаларни ривожлантириш методикаси  ўқув материаллари жозибадорлиги, визуаллиги, қулайлигига асосланган интерфаол ўқув топшириқларини  талабаларнинг амалий-академик фаолиятида консентрик муносабатда қўллашга оид тавсиялари “Електротехника, електроника ва електрўказгисҳлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023йил 27-мартдаги 68-сонли буйругʻига асосан 68-184-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг експериментал кўникма ва малакаларини ривожланишига хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish