Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматов Ботир Ўткир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда болдир суяклари ривожланишининг туғма аномалияларини жарроҳлик йўли билан даволаш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022/3/PhD/Tib3063.
Илмий раҳбар: Джураев Ахрарбек Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади болаларда болдир суяклари ривожланишининг туғма аномалияларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
болдир суякларида туғма аномалиялари бор болаларнинг оёқларидаги деформация ва калталик эрта ёшда бартараф этилганида, аномал оёқ мушакларининг функцияси яхшиланиши даволашдан олдин ва кейин ўтказилган ЭМГ текширувлари натижалари асосида исботланган;
катта болдир суягининг аплазиясида тизза ва болдир ошиқ бўғимларидаги деформацияларни коррекция қилиш усули такомиллаштирилган, усул сон билан кичик болдир ҳамда кичик болдир билан ошиқ суяклари орасида стабил бўғин ҳосил қилишга асосланиб, болаларда эрта ёшда (1,5 ёшдан бошлаб) оёқлар таянч функцияси тикланиши ва уларнинг юриши учун шароит яратилиши, операция босқичларининг камайиши ва эрта реабилатацияни бошлаш имкониятини яратилиши исботланган;
кичик болдир суягининг туғма нуқсонлари бўлган болаларда эрта ёшда (1,5 ёшдан бошлаб) ёпиқ билокал дистракцион эпифизиолиз ёрдамида бир вақтнинг ўзида оёқ калталиги ва деформацияларини хавфсиз бартараф этиш тактикаси асосида хирургик даволаш босқичлари ва муддатларининг қисқариши, асоратлар ва қайталанишларнинг камайиши исботланган;
комплекс диагностик ва даволаш тадқиқотларининг натижаларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда жарроҳлик йўли билан даволашнинг энг мақбул тактик усулларини танлаш имконини берадиган болдир суяклари ривожланишининг туғма аномалиялари бор болаларни ташхислаш ва даволаш усулини танлаш алгоритмининг самардорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 10 июлдаги 03/15-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг 2022 йил 9 сентябрдаги 03/1112-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: болдир суякларида туғма аномалиялари бор болаларнинг оёқларидаги деформация ва калталик эрта ёшда бартараф этилганида, аномал оёқ мушакларининг функцияси яхшиланиши даволашдан олдин ва кейин ўтказилган ЭМГ текширувлари натижалари асосида исботланган, бу болада эрта ёшда таянч ва юриш қобилиятини тиклашга ва келгусида иккиламчи деформацияларни юзага келишини ёки кучайишини олдини олишга имкон берди (Интеллектуал мулк агентлиги тамонидан берилган патент № FAP 01726, 17.11.2021) ва болдир суякларини туғма аномалиялари бўлган болаларни эрта ёшда даволаш Республика болалар ортопедия маркази (11.03.2019й.; №12), Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (07.02.2019й.; №16) ва Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (10.06.2022й.; №30) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедия маркази (11.03.2019й.; №12), Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (07.02.2019й.; №16) ва Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (10.06.2022й.; №30) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болдир суякларини туғма аномалиялари бўлган болаларда эрта ёшда калталик ва деформацияларни бартараф этилиши болаларда эрта ёшдан юришига имкон берди хамда даволашнинг яқин ва узоқ натижаларини яхшиланишига, операциядан кейинги асоратларни камайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болдир суякларини туғма аномалиялари бўлган болаларда оёқ калталигини ва деформацияларини эрта ёшда бартараф этилиши натижасида беморни эрта оёққа туришига, келгусидаги жаррохлик амалиётини енгил ва асоратсиз кечишини таъминланишига имкон берди. Шунингдек калталик билан боғлиқ бўлган рецедивларни камайишига ва бу эса болани ўсиш давригача қайта узайтириш жаррохлик муолажаларини сонини 25-30% гача камайтиришга олиб келди. Мисол учун болаларда оёқ калталигини узайтириш жаррохлик муолажаси шифохонада ётиш кунлари билан хозирда ўртача 4690000 сўмни ташкил қилади. Илгари 4 ёшдан бошлаб узайтириш муолажалари ўтказилганда, боланининг ўсиши якунланишига қадар оёқ тенглигини сақлаб туриш мақсадида ўртача 4 (18760000 сўм) марта оёқни узайтириш муолажалари ўтказилган ва бундан ташқари иккиламчи деформациялар юзага келиши натижасида уларни бартараф этиш мақсадида яна ўртача 2 (6400000 сўм) та қўшимча жаррохлик аралашувлари ўтказилган. Биз даволашни 1,5 ёшдан бошлашни ва бир вақтнинг ўзида хам калталик хам деформацияларни бартараф этишни таклиф қилдик, буниниг натижасида иккиламчи деформацияларни бартараф этиш билан боғлиқ бўлган қўшимча жаррохлик аралашувларга эхтиёж қолмади ва оёқ калталиги бартараф этиш билан боғлиқ бўлган жаррохлик аралашувлар сонини 3 (14 070 000 сўм) тагача камайтиришга эришилди. Хулоса: Болдир суякларини туғма аномалиялари бўлган болаларда эрта ёшда оёқ калталиги ва деформацияси бартараф этилиши натижасида калталик ва иккиламчи деформация билан боғлиқ бўлган рецедивларнинг сонини камайишига олиб келди ва бунинг натижасида ушбу патологияни даволашда  ўртача хисобда 11090000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: катта болдир суягининг аплазиясида тизза ва болдир ошиқ бўғимларидаги деформацияларни коррекция қилиш усули такомиллаштирилган (Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган патент № FAP 01726, 17.11.2021), усул сон билан кичик болдир ҳамда кичик болдир билан ошиқ суяклари орасида стабил бўғин ҳосил қилишга асосланиб, болаларда эрта ёшда (1,5 ёшдан бошлаб) оёқлар таянч функцияси тикланиши ва уларнинг юриши учун шароит яратилиши, операция босқичларининг камайиши ва эрта реабилатацияни бошлаш имкониятини яратилиши Республика болалар ортопедия маркази (11.03.2019й.; №12) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (07.02.2019й.; №16) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ёшда тизза ва болдир ошиқ бўғимидаги деформацияларни бир вақтнинг ўзида бартараф этиши, жарроҳлик аралашуви босқичларини камайтиришига, эрта ёшда таянч функциясини тиклашига ва боланинг эрта юришига хамда операциядан кейин тезда реабилитацияни бошлашига имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аввал катта болдир суяги аплазияси бўлган болаларни даволашда беморда таянч ва юриш қобилиятини тиклаш учун 3 боскичда жаррохлик аралашувлари ўтказилган. Хар бир босқич ўртача 15 кун стационар даволанишни талаб этган ва бу 15075000 сўмни ташкил қилган (хар босқичи 5025000 сўм). Хозирда таклиф этилган даволаш усули ёрдамида керакли натижаларга бир босқичда эришилади ва стационарда ётиш куни ўртача 14 кунгача қисқаради, шунда даволашга сарф этиладиган харажатлар ўртача 4690000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Болаларда катта болдир суягининг аплазиясини даволаш учун тавсия этилган усулни қўллаш шифохонага ётиш учун сарф қилинадиган харажатларни 10385000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: кичик болдир суягининг туғма нуқсонлари бўлган болаларда эрта ёшда (1,5 ёшдан бошлаб) ёпиқ билокал дистракцион эпифизиолиз ёрдамида бир вақтнинг ўзида оёқ калталиги ва деформацияларини хавфсиз бартараф этиш тактикаси асосида хирургик даволаш босқичлари ва муддатларининг қисқариши, асоратлар ва қайталанишларнинг камайиши исботланган (Услубий тавсиянома, РИТОИАТМ эксперт кенгаши, №03/11 2023). Даволаш тактикаси Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (10.06.2022й.; №30) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кичик болдир суяги туғма нуқсони бўлган болаларда эрта ёшда болдир калталиги ва болдир-ошиқ бўғими хамда оёқ панжаси деформацияларини бир вақтнинг ўзида бартараф этиш имконини берди ва бунинг натижасида болаларда эрта юришига, жаррохлик амалиётидан кейин реабилитация муолажаларини эрта бошлашга  ва рецидив ва асоратларни камайишига эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кичик болдир суягини туғма нуқсони бўлган болаларда аввал камида 2 босқичда жаррохлик йўли билан даволанган, биринчи босқичда калталик бартараф этилган ва стационар даво 30 кунни ташкил этган бўлиб, иккинчи босқичда эса болдир ошиқ бўғими ва оёқ панжаси деформациялари бартараф этилган ва бу ўртача 14 кунни ташкил этган (жами 14740000 сўм). Таклиф этилган даволаш тактикаси ёрдамида эса даволаш бир босқичда амалга оширилиб, стационар даво эса 14 кунни ташкил этди (жами 4690000 сўм). Хулоса: Болаларда кичик болдир суягининг туғма нуқсонларини даволаш учун тавсия этилган усулни қўллаш шифохонага ётиб даволаниш учун сарф қилинадиган харажатларни 10050000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: комплекс диагностик ва даволаш тадқиқотларининг натижаларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда жарроҳлик йўли билан даволашнинг энг мақбул тактик усулларини танлаш имконини берадиган болдир суяклари ривожланишининг туғма аномалиялари бор болаларни ташхислаш ва даволаш усулини танлаш алгоритмининг самардорлиги асосланиниб, Республика болалар ортопедия маркази (11.03.2019й.; №12), Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (07.02.2019й.; №16) ва Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (10.06.2022й.; №30) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ташхислаш ва даволаш жараёнини енгиллаштиради, беморда диагности ва даволаш учун қўлланиладиган муолажаларни тури ва сонини қисқартиради, аниқ ташхис қўйиш ва даволашнинг тўғри йўлини танлашда ёрдам беради, болада таянчлик ва юриш қобилиятларини тиклаш мақсадида энг тўғри бўлган даволаш тактикасини ва техникасини танлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болдир суягини туғма нуқсони бўлган болаларда аниқ ташхис қўйиш ва даволаш усулини тўғри танлаш учун аввал клиник, рентген, МСКТ, МРТ, Доплерография ва ЭМГ текширув усуллари қўлланилган (жами 754000 сўм). Таклиф этилтган алгоритм ёрдамида эса бу текширувларни факатгина клиник ва рентген усулларига қисқартиришга имкон берди (жами 122000 сўм). Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритм болдир суягининг туғма аномалиялари бўлган болаларда аниқ ташхис қўйиб даволаш тактикасини танлаш учун битта беморда сарф қилинадиган харажатларни 632000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish