Sayt test rejimida ishlamoqda

Алижонова Гулнозахон Мухаммад қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ризоуддин ибн Фахриддин “Кутуби ситта ва муаллифлари” асарининг манбашунослик таҳлили”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Isl54.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Илмий раҳбар: Махсудов Даврон Рустамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлар доктори, профессор; Мирзаев Насриддин Мухритдинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ризоуддин ибн Фахриддиннинг “Кутуби ситта ва муаллифлари” асари манбашунослик аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ аср бошига келиб, Россия империясининг Марказий қисмларидаги мадрасаларда ҳадисшунослик фанидан  ўқув адабиёти яратишга бўлган интилиш мақсадида Ризоуддин ибн Фахриддиннинг “Кутуби ситта ва муаллифлари” (كتب ستّه و مؤلفلرى) асарининг ёзилишига ва натижада Қозонда “Маржония”, Оренбургда “Ҳусайния”, Троискда “Расулия” каби таълим даргоҳларида ҳадис илмида илк бор туркий тилда ёзилган асосий ўқув адабиётига айланишига сабаб бўлгани далилланган;
“Кутуби ситта ва муаллифлари” асарида Россия мусулмонлари илм олиш тарихи “Ҳайрат”, “Доғистон”, “Схоластик” ва “Интибоҳ” (уйғониш) номли даврларга бўлингани ҳамда улар орасида “Интибоҳ” даврида Мовароуннаҳр мадраса (مدرسة)лари битирувчилари бўлган маърифатпарварлар ҳадис илмини кенг ёйилиши ҳамда Қуръон ва суннатни инкор қилувчиларга қарши курашда  асосий таянч вазифани бажарганлиги исботланган;
манбада муҳаддис Разин ибн Муовия (ваф. 535/1140) томонидан Ибн Можжанинг “Сунани ибн Можжа” асаридан кўра Имом Моликнинг “Ал-Муватто”сида саҳиҳ ҳадислар нисбатан кўплиги учун “Сиҳоҳи ситта” тўпламига киритилгани ҳамда янги услубдаги “Ат-тажрид ас-сиҳоҳ ас-ситта” (التجريد الصحاح الست) номли мажмуа шакллангани очиб берилган;
Ризоудин ибн Фахриддин асарда Имом Насоий (الإمام النسائي)нинг “Сунани Насоий”сида Абу Ҳанифадан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар асосида уни ишончли ровийлар қаторида алоҳида зикр этгани аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ризоуддин ибн Фахриддин “Кутуби ситта ва муаллифлари” асари манбашунослик тадқиқи бўйича тадқиқотнинг илмий-назарий натижалари асосида: 
ХХ аср бошига келиб, Россия империясининг Марказий қисмларидаги мадрасаларда ҳадисшунослик фанидан  ўқув адабиёти яратишга бўлган интилиш мақсадида Ризоуддин ибн Фахриддиннинг “Кутуби ситта ва муаллифлари” (كتب ستّه و مؤلفلرى) асарининг ёзилишига ва натижада Қозонда “Маржония”, Оренбургда “Ҳусайния”, Троискда “Расулия” каби таълим даргоҳларида ҳадис илмида илк бор туркий тилда ёзилган асосий ўқув адабиётига айланишига сабаб бўлгани далиллангани борасидаги илмий хулосалари “Шарқ мутафаккирларининг илмий мероси”, “Марказий Осиё халқлари маданияти, диний анъана ва урф-одатлари” номли дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 21 ноябрдаги 02-03/8710-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда “Кутуби ситта ва муаллифлари” асари ҳадисшунослик соҳасига оид асосий манбалардан экани тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини берган;
“Кутуби ситта ва муаллифлари” асарида Россия мусулмонлари илм олиш тарихи “Ҳайрат”, “Доғистон”, “Схоластик” ва “Интибоҳ” (уйғониш) номли даврларга бўлингани ҳамда улар орасида “Интибоҳ” даврида Мовароуннаҳр мадраса (مدرسة)лари битирувчилари бўлган маърифатпарварлар ҳадис илмини кенг ёйилиши ҳамда Қуръон ва суннатни инкор қилувчиларга қарши курашда  асосий таянч вазифани бажарганлиги исботлангани исботловчи илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида  тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 8 июндаги 02/273-сон маълумотномаси). Натижада, Россиянинг шимолий ҳудудларидаги ҳадис илми тарихи борасидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
манбада муҳаддис Разин ибн Муовия (ваф. 535/1140) томонидан Ибн Можжанинг “Сунани ибн Можжа” асаридан кўра Имом Моликнинг “Ал-Муватто”сида саҳиҳ ҳадислар нисбатан кўплиги учун “Сиҳоҳи ситта” тўпламига киритилгани ҳамда янги услубдаги “Ат-тажрид ас-сиҳоҳ ас-ситта” (التجريد الصحاح الست) номли мажмуа шакллангани очиб берилганини исботловчи илмий хулосалар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Сунани Термизий шарҳи” китобининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тасарруфидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 12-июндаги 01-07/87-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Ҳанифа Ризоуддин ибн Фахриддин томонидан муҳаддис ва мужтаҳид сифатида эътироф этилиб, ундан кўп ҳадислар ривоят қилинганлигини очиб беришга хизмат қилган;
Ризоудин ибн Фахриддин асарда Имом Насоий (الإمام النسائي)нинг “Сунани Насоий”сида Абу Ҳанифадан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар асосида уни ишончли ровийлар қаторида алоҳида зикр этгани аниқлангани буюртма асосида тайёрланган “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Буюк юрт алломалари” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 31 майдаги 02-10-865-сон маълумотномаси). Натижада, аҳли ҳадислар томонидан ҳадисларни қабул қилиб олишдаги шартлари орқали ислом тарихига асос солинганлиги очиб берилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish