Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Абдиқодир Абдираимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Алоуддин Бухорийнинг “Рисала фи-л-эътиқод” асаридаги калом илми масалалари таҳлили”, 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar974.
Илмий раҳбар: Сагдиев Ҳабибулло Ёдгорович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Неъматулло Асатуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Муратов Абдишукуржон Абдиқодирович, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алоуддин Бухорийнинг “Рисала фи-л-эътиқод” асаридаги калом илмига оид масалаларни, уларнинг илмий-амалий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Алоуддин Бухорий инсонлар Аллоҳни таниш  (معرفة الله) ақл ёки нақл воситасида вожиб бўлиши масаласида “Аллоҳни таниш нақл билан лозим бўлади” деган қарашга мойил бўлгани ва бунинг натижасида нақл етиб бормаган инсонлар охиратда узрли саналиши ҳақидаги ҳукмни маъқуллагани далилланган;
“Рисала фи-л-эътиқод” асарида инсонлардаги билиш воситаларининг уч асос (соғлом ҳис қилиш сезгилари, рост хабар ва ақл)га тақсимланиши мантиқ илмидаги “истиқро” (استقراء – текшириб билиш) қоидасига таянган ҳолда ёритиб берилгани аниқланган;
Абулҳасан Ашъарийнинг “таквин (التكوين) мукавваннинг айни ўзидир”, яъни “яратиш яратилганнинг айни ўзи бўлади”, деган фикрини Алоуддин Бухорий “Яратувчининг яратиши фақат яратилган нарса орқалигина тушунилади, маъносида айтилган”, деб изоҳлаши билан ашъария мактабининг феълий сифатлар борасидаги қарашлари моҳиятига аниқлик киритгани исботланган;
Алоуддин Бухорий калом илмида ихтилофларга сабаб бўлган инсон тақдиридаги бахтлилик  (سعادة) ва бахцизлик (شقاوة) масаласида Аллоҳнинг илмига кўра ҳар иккиси ўзгармайди, деган қараш тарафдори бўлгани боис бандадаги зоҳирий ўзгариш унинг аслий сифати ҳақидаги ҳукмга таъсир этмаслигини очиқлагани далилланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алоуддин Бухорийнинг “Рисала фи-л-эътиқод” асаридаги калом илми масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Абулҳасан Ашʼарийнинг  “таквин (التكوين) мукавваннинг айни ўзидир”, яʼни  “яратиш яратилганнинг айни ўзи бўлади”, деган фикрини Алоуддин Бухорий “Яратувчининг яратиши фақат яратилган нарса орқалигина тушунилади, маʼносида айтилган”, деб изоҳлаши билан ашʼария мактабининг феʼлий сифатлар борасидаги қарашлари моҳиятига аниқлик киритгани Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таʼлим муасссаларида фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 22-июндаги 1846-сон маълумотномаси). Натижада, калом илмига доир хулосавий янги маʼлумотлар илмий жамаотчиликка етиб боришига хизмат қилган;
мутакаллим олим Алоуддин Бухорий “Рисала фи-л-эʼтиқод” асарида  инсонларнинг билиш воситалари уч асос (соғлом ҳис қилиш сезгилари, рост хабар ва ақл)га тақсимланиши мантиқ илмидаги “истиқро” (استقراء – текшириб билиш) қоидасига таянган ҳолда ёритиб бергани аниқлангани борасидаги хулосалар “Эʼтиқод дурдоналари” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 23-июндаги 02-02/1-4934-сон маълумотномаси). Натижада, Алоуддин Бухорийнинг илмий-назарий таҳлиллари турли ақидапараст оқимларга раддия беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
Алоуддин Бухорий инсонлар Аллоҳни таниш (معرفة الله)  ақл ёки нақл  воситасида вожиб бўлиши масаласида “Аллоҳни таниш нақл билан лозим бўлади”, деган қарашга мойил бўлгани  ва бунинг натижасида нақл етиб бормаган инсонлар охиратда узрли саналиши ҳақидаги ҳукмни маʼқуллагани  ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Динимиз аҳкомлари” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 22-июндаги 02/295-сон маълумотномаси). Натижада, “Рисала фи-л-эʼтиқод” асарининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилишига хизмат қилган;
Алоуддин Бухорий калом илмида ихтилофларга сабаб бўлган инсон тақдиридаги бахтлилик (سعادة) ва бахцизлик (شقاوة) масаласида Аллоҳнинг илмига кўра ҳар иккиси ўзгармайди, деган қараш тарафдори бўлгани боис бандадаги зоҳирий ўзгариш унинг аслий сифати ҳақидаги ҳукмга таʼсир этмаслигини очиқлагани ҳақидаги хулосалардан “Маданият ва маʼрифат” телеканалида эфирга узатилган “Маʼрифий суҳбатлар” кўрсатувининг “Ақида илми”га бағишланган кўрсатув ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-июндаги 01-02-09/142-сон маълумотномаси). Натижада, аждодлар илмий меросига доир янги илмий маʼлумотларнинг оммага тақдим этилиши, тарихий билимларининг ошиши ва халқимизда миллий ғурур туйғусининг мустаҳкамланишига асос бўлган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish