Sayt test rejimida ishlamoqda

Қорабоев Жасурбек Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “мардлик” консептини ифодаловчи бирликларнинг когнитив ва лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil66.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулло Қулмуротович, филология фанлари доктори, профессор; Ғаниева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “мардлик” консептининг когнитив ва лингвоқултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек тилларида «мардлик» контсептуал семантикасини воқелантирувчи тилнинг барча сатҳларига дахлдор лисоний воситаларнинг инвариант турлари тизими орқали воқелантирилиши қиёсий когнитив типологик аснода исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида «мардлик»  консептини ифодаловчи тил бирликларининг (вербализаторларнинг) изоморфик-ўхшаш ва алломорфик-фарқли хусусиятлари очиб берилган;
«мардлик» консептини ифодаловчи лексемаларнинг бадиий матнларда, шунингдек, мақол ва маталлардаги инвариант турлари тизимининг коммуникатив-прагматик ҳамда структурал-семантик таҳлил методлари самарадорлиги асосланган; 
инглиз ва ўзбек тилларида «мардлик» контсептини ифодаловчи тил ва нутқ бирликларининг майдон табиати очиб берилиб, ундаги ядро, доминанта ва периферияга хос верболизаторларнинг таркибий қисмлар мақоми далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “мардлик” консепти қўлланишининг лингвокогнитив ва лингвомаданий хусусиятларига доир ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
инглиз, ўзбек тилларида «мардлик» контсептуал семантикасини воқелантирувчи тилнинг барча сатҳларига дахлдор лисоний воситаларнинг инвариант турлари тизими орқали воқелантирилиши, инглиз ва ўзбек тилларида «мардлик»  консептининг ифода воситаларининг (изоморфик) ўхшаш ва (алломорфик) фарқли хусусиятларига оид илмий хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 18 октябридаги ФТА 02-11/895-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида “мардлик” консептини ифодаловчи бирликлар қиёсий типологик жиҳатдан таснифланган ҳамда уларнинг лингводидактик аспектлари билан боғлиқ бўлган муаммоларга тегишли ечимлар берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида «мардлик» консептини ифодаловчи бирликларнинг майдон табиати ва ундаги ядро, доминанта ва периферияга хос таркибий қисмлар мақомига доир хулосалардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майидаги 124-сон “Узлюксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган ўқув меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 89-03-972-сон маълумотномаси). Натижада “Стилистика”, “Диалектология”, “Таржима назарияси ва амалиёти”, “Адабий-бадиий таҳлил методлари”, “Қиёсий адабиётшунослик” ва “Қиёсий тилшунослик” фанларини такомиллаштириш ҳамда ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
қиёсланаётган инглиз ва ўзбек тилларида «мардлик» консептини ифодаловчи бирликларнинг қиёсий, когнитив-типологик нуқтаи назардан ўрганиш тамойиллари ва методикасига оид илмий маълумотлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали, “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”каби туркум кўрсатувлар ва эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 28 февралидаги 04-36/318-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмунли лисоний фактлар билан бойитилди ва томошабинлар “мардлик” консептини мулоқотни тўлақонли кечишидаги аҳамияти тўғрисида қимматли маълумотларга эга бўлган;
инглиз, ўзбек тилларида «мардлик» контсептини воқелантирувчи тилнинг барча сатҳларига дахлдор лисоний воситаларнинг инвариант турлари тизими орқали воқелантирилиши қиёсий когнитив типологик аснода исботланганлиги Европа иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУСҚCБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизатсиялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 23 февралдаги 30-02-01/380-сон маълумотномаси). Натижада тилшуносликда “консепт” тушунчасини ўрганишда иккита асосий ёндашув когнитив ва лингвокултурологиянинг замонавий тилшунослик фанидаги ўрни  назарий жихатдан кенг ёйилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish