Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамдамов Жаҳонгир Усмонали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соянинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига унинг резосферасидан олинган тупроқларни қўллашнинг таъсири”, 06.01.08- Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Qx527
Илмий раҳбар: Маннопова Маъмурахон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Масъуд Ахтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Соя ўсимликларининг илдиз қисмида азотни фаол ўзлаштирувчи Брадйрҳизобиум Жапониcум бактерияларини шакиллантиришда ҳамда ўсимлигининг ўсиш-ривожланиши, дон ҳосилдорлиги шунингдек иқтисодий самарадорликни ошириш учун тупроқ таркибида азот элементини фаол ўзлаштирувчи (Брадйрҳизобиум Жапониcум) бактериялари мавжуд тупроқ ва фосфор парчаловчи Фосстим-3 бактериал ўғити қўллаш бўйича агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона вилоятининг суғориладиган ўтлоқи соз тупроқлари шароитида соя уруғларини экиш олдидан фосфор парчаловчи Фосстим–3 бактериал ўғити билан ишлов бериб, ерни экишга тайёрлашда азотни фаол ўзлаштирувчи (Брадйрҳизобиум Жапониcум) туганак бактерияларни ўзида сақловчи майдонларнинг 0–15 см қатламидан тупроқ олиб келиниб, гектарига 1500 кг миқдорида қўллаб экиш технологияси ишлаб чиқилган;
азотни фаол ўзлаштирувчи (Брадйрҳизобиум Жапониcум) туганак бактерияларни ўзида сақловчи тупроқ қўллаш натижасида соя навлари ўсимликларининг илдиз тизимида туганак бактерияларнинг шаклланишига ижобий таъсир этиб, анъанавий усулда экилган майдонга нисбатан дуккаклаш даврида 40,8-53,2 дона/туп гача, пишиш даврида 30,3-43,8 дона/туп гача юқори бўлганлиги аниқланган;
фосфор парчаловчи Фосстим–3 бактериал ўғити ва азотни фаол ўзлаштирувчи (Брадйрҳизобиум Жапониcум) туганак бактерияларни ўзида сақловчи тупроқ ҳамда ўсув даврида Серҳосил биопрепарати билан ишлов берилганда анъанавий назорат вариантига нисбатан 3,9-4,0 ц/га гача қўшимча дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 32,9-33,0 фоизгача юқори бўлиши аниқланган;
фосфор парчаловчи Фосстим–3 бактериал ўғити ва азотни фаол ўзлаштирувчи (Брадйрҳизобиум Жапониcум) туганак бактерияларни ўзида сақловчи тупроқ ҳамда ўсув даврида Серҳосил биопрепарати билан ишлов бериш орқали ушбу экинларни парваришлашда қўлланиладиган фосфорли ва азотли ўғитлар меъёрларини 25-30% га тежаш имкониятлари мавжудлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона вилояти шароитида соянинг эртапишар ва ўртапишар маҳаллий навлари уруғларни экиш олдидан азотни фаол ўзлаштирувчи бактериялари мавжуд бўлган тупроқ ва фосфор парчаловчи Фосстим−3 бактериал биоўғити ҳамда ўсув даврида Серҳосил биопрепаратини қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида: 
фермер хўжаликлари учун “Муқаддам нитрогенланган тупроқларни соя экиладиган майдонларда қўллаш бўйича” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023–йил 16 январдаги 07/21-21-05/159–сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида соя навларини ресурс−тежамкор усулда етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
соянинг ўрта кечпишар “Барака” ва ўртпишар “Тўмарис Мман-3” навлари Бешариқ тумани, “Абдумаликова Макнуна Орзуси” 2,4 гектар, “Чилмат Раис” 1,7 гектар, “Бешариқ нав синаш участкаси”  2,4 гектар,  “Комилжон Ахмедов” 2,0 гектар, “Муслимбек Асадбек келажаги” 2,4 гектар, “Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Фарғона илмий тажриба станцияси” нинг 3,0 гектар майдонига ва “Турдиев Ҳамизали Турдиевич” 1,5 гектар  жами 15,4 гектар майдонига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023–йил 16 январдаги 07/21-21-05/159–сон маълумотномаси); Натижада дон ҳосилдорлиги соянинг “Барака” навида 37,0-36,4 ц/га “Тўмарис Мман-3” навидан 33-32,8 ц/га дон ҳосили олиниб, назоратга нисбатан “Барака” нави 1,2-0,7 ц/га “Тўмарис Мман-3” нави 1,2-1,0 ц/га дон ҳосили олишга эришилган.
соянинг ўрта кечпишар “Барака” ва ўртпишар “Тўмарис Мман-3” навлари уруғларини экиш олдидан фосфор парчаловчи Фосстим–3 бактериал ўғити билан ишлов бериб, ерни экишга тайёрлашда азотни фаол ўзлаштирувчи (Брадйрҳизобиум Жапониcум) туганак бактерияларни ўзида сақловчи майдонларнинг 0–15 см қатламидан тупроқ олиб келиниб, гектарига 1500 кг миқдорида қўллаб экиш технологияси Фарғона вилояти Бешариқ тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 январдаги 07/21-21-05/159–сон маълумотномаси). Натижада рентабиллик даражаси “Барака” навида  26,8-24,5 фоизга соянинг “Тўмарис Мман–3” навида рентабеллик кўрсаткичи 28,8-27,4 фоизга юқори бўлганлиги аниқланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish