Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиева Наима Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёнларнинг пастереллёз касаллигини патоморфологик диагностикаси ва унга қарши кураш чоралари”, 16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродуксияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/V24
Илмий раҳбар: Элмуродов Бозорбой Актамович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD.06/29.10.2021.V.139.01.
Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Бутаев Махмуд Қаршиевич ветеринария фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёнлар пастереллёзини Республиканинг айрим вилоятларида тарқалишини ўрганиш, патоморфологик ва бактериологик диагностикасини тадқиқ қилиш, касалликни даволашда самарадор ветеринария дори воситаларидан фойдаланиш ва зоогигиеник меъёрлари даражасида қуёнларни сақлаш ва тўла қонли озиқалар бериш асосида организмнинг резистентлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамизнинг қуёнчилик хўжаликларида пастереллёзнинг тарқалиш даражаси 19 % эканлиги ва мавсумий динамикаси баҳорда 43 фоизни ва куз фаслида 28,4 % учраши аниқланган;
қуёнлар пастереллёзида жигар гепатотситларининг некрозлашганлиги сабабли қонда Аланинаминотрансфераза (АЛТ) 2,4±0,45 марта ва Аспартатаминотрансфераза (АСТ) ферментларининг фаоллиги 3,6±0,56 марта ошиши аниқланган; 
қуёнлар пастереллёзида қонида меъёрга нисбатан гемоглобин 4,3±0,02 %, эритротситлар 3,4±05 %, монотситлар 24±1,4 %, гемотокритлар 18,4±1,02% камайганлиги ва лейкотситлар 6,4±0.023%, гранулотситлар 13±1,05 %, билирубин 11±1,03 %, карбамид 11,9±1,01 %, креатинин 176±11,4 % кўпайиши аниқланган;
гистологик текширишлар натижасида талоқда лимфотситлар гиперплазияси, ўпка паренхимасида (макрофаглар) инфилтратсия, лимфа тугунларида лимфотситлар гиперплазияси ва трахеянинг бирламчи эпителиясида лимфо-макрофагал инфилтратсия аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёнлар пастереллёзининг патоморфологик жиҳатдан диагностикаси ва унга қарши кураш чоралари асосида:
«Қуёнларни парваришлаш ва уларда учрайдиган касалликларга қарши кураш» бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 31 январ 02/23-29-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномани қуёнчилик билан шуғулланувчиларга шу соҳа бўйича малакасини оширишга, наслли қуён зотларида кўп учрайдиган инфекцион ва юқумсиз касалликларни даволаш ва олдини олиш бўйича фермер хўжаликлари мутахассисларга қўлланма бўлиб хизмат қилади. 
2015-2022 йиллар давомида Республикамизнинг айрим вилоятларида қуёнчилик фермер хўжаликларида пастереллёзнинг эпизоотологияси ўрганилган ва хулоса берилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 31 январ 02/23-29-сон маълумотномаси). Натижада қуёнлар пастереллёзини Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ўртача 19 % тарқалиши аниқланган. Мавсумий динамикаси баҳорда 43 фоизни ва куз фаслида 28,4 % учраши аниқланган. 
қуёнларнинг патологик намуналари, тўқима ва қон намуналари бактериологик, гематологик, гистологик ва биокимёвий текширишлар асосида патоморфологик диагностикаси жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 31 январ 02/23-29-сон маълумотномаси).  Натижада,  ветеринарлар ва қуёнчилик билан шуғулланадиган мутахассислар учун қуёнларнинг пастереллёз касаллигига тезкор диагноз қуйиш имкони яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish